🗞''Ҳусниддин Камол''🗞


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Роббингга қараб:
''Менинг буюк дардим бор'' - дема, дардингга қараб:
''Менинг буюк Роббим бор'' - дегин...
Жалолиддин Румий...
26.08.2022...

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Эй кўнгил!

Ҳ.з Ёқуб алайҳиссаломни яралар ила
Ҳ.з Осиёни Фиравн ила
Ҳ.з Хожарни ёлғизлик ила
Ҳ.з Иброхим алайҳиссаломни ўғли ила
Ҳ.з Мусо алайҳиссаломни уйидан қувилиш ила
Ҳ.з Юнус алайҳиссаломни балиқни қорнида қолиш ила
Ҳ.з Юсуф алайҳиссаломни қоронғу бир қудуқда сақлаш ила
Ҳ.з Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни севганларини ўлими ила имтиҳон қилди Роббим!
Сен ҳам имтиҳондасан, унутма!
Роббинг сени ҳам имтиҳон этар, ҳам шу имтиҳонлар ичида сенга гўзал тасалли ҳам берар.

''Албатта Биз сенинг дилинг сиқилганини билурмиз''...

Ҳижр сураси 97-оят...

''Мусибатларга сабр қил''...

Луқмон сураси 17-оят...

''Сенга Аллоҳ кифоя қилар''...

Анфол сураси 62-оят...

Ҳусниддин...

____
@Husniddin_Kamol 💥


ОРҚАГА ТАШЛА...

Бир йигит бувасига арзи ҳол қилди:
– Ҳаёт зиддиятларга тўла.
Сизнинг эса доим кайфиятингиз чоғ.
Хафа бўлганингизни, бировдан ранжиганингизни кўрмайман.
Сизга ўхшашга шунча ҳаракат қилсам ҳам, уддасидан чиқолмаяпман.
Оқсоқол бир зум ўйланиб, деди:
– Келишиб олайлик, ҳар сафар кимдандир ё нимадандир норози бўлганингда менга битта тош олиб келасан.
– Қанақа тош?
– Фарқи йўқ.
Хоҳишингга қараб кўтариб келавер.
Йигит бувам шунақа қилиб ўзини овутаркан-да, деб ўйлади-ю, унинг гапини икки қилгиси келмади.
У ёки бу вазиятдан дили хира тортганда шартни бажарди.
Кунлардан бирида қария набирасини чақириб, хона бурчагида турган оғзи боғлиқ қопга ишора қилди:
– Анавини кўтар-чи.
Йигит қопни елкасига ортди.
Ўзиям оғиргина экан, букчайиб қолди.
– Қаерга олиб бориш керак? – сўради зўрға нафас олиб.
– Ҳеч қаерга, ўзинг билан олиб юрасан.
Ўтирсанг ҳам, турсанг ҳам зинҳор елкангдан қўйма.
Йигит қариянинг гапини тушунмай бир муддат каловланиб турди-да, кейин қопни елкасидан ташлаб юборди.
Ичини очиб қараса, ўша ўзи йиғиб келган катта-кичик, қинғир-қийшиқ тошлар.
– Шуям ҳазил бўлдими, бува!
Бу зилдай матоҳни кўтариб юришнинг кимга кераги бор?! – деди йигит ранжиган оҳангда.
Қария меҳр билан набирасининг елкасини силади.
– Тўғри айтасан, болам, бу юкнинг ҳеч кимга кераги йўқ.
Ранж-аламга тўла кўнгилнинг ҳам ана шу қопдан фарқи бўлмайди.
Хотирада сақланиб қолган дилхиралик фойдасиз юк мисоли, кишини эзиб ташлайди, қаддини букади, бора-бора қалбини ғуборга тўлдиради.
Уни орқага ташлаб яхши қилдинг.

Ю.Ўткирхон қизи тайёрлади.


____ @Husniddin_Kamol 💥


Чин қалбдан севган инсон, севгилисининг қалбига ўзининг қалбидек муносабатда бўлади...

___
@Husniddin_Kamol 💥




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тугунларни еча оладиган ягона нарса севгидир.
Инсонларга бўлган меҳр-муҳаббатинг боис Аллоҳнинг наздида қадринг ошади.
Илтифот айла.
Зеро, бандаларга илтифот этганлар Ҳақдан илтифот кўргуси.

    📚 "АВВАЛ ҲАМ, КЕЙИН ҲАМ СЕН" китобидан...

____
@Husniddin_Kamol 💥


Энг чиройли ўғрилик, гўзал ҳулқ ила қалбни ўғирламоқдир...

____ @Husniddin_Kamol 💥


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўлим жуда осон бўлган бу дунёда ҳеч нарсани кечиктирманг.
Шукрни...
Дуони...
Севишни...
Меҳр беришни...
Дийдорлашишни...
Ва
Чой ичишни эртага қўйманг...

Булардан бошқа қолган барчаси аҳамиятсиз бўлган моддиятдир...

Кеч бўлиши мумкин...!

____
@Husniddin_Kamol 💥


Бу дунё мендан ҳам қолишин ўйлаб -
Юрибман бахтиёр, жуда бахтиёр.

Усмон Азим...

____
@Husniddin_Kamol 💥








🍃Ҳикматли дунё.. 🍃 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Яхшиям, сиз борсиз, яхшиям,
Кўзингиз - бехиштнинг дарчаси.
Дунёда бир сизни танидим,
Нотаниш  барчаси-барчаси...

Яхшиям, сиз борсиз, яхшиям,
Сизсиз ҳаёт - қудуқнинг туби. 
Сиз – менинг охирги  илинжим,
Сиз менга тангрининг мактуби.

Яхшиям, сиз борсиз, яхшиям,
Туғилгандан сизга зорман
мен.
Кўзимиз тўқнашса Ер титрар,
Борман мен, борман мен, борман мен!

Яхшиям, сиз борсиз, яхшиям,
Дунёни кўзига боқдим тик.
Қаршимда қалтириб  турибди,
Энг буюк мақомдир Ошиқлик!

Яхшиям, сиз борсиз, яхшиям,
Барчасига кўникдим унсиз.
Ҳажрингиз шириндир  умримдан,
Висолдан гўзалдир  қайғунгиз.

Яхшиям, сиз борсиз, яхшиям,
Томиримда сузиб юрган Эрк!
Демакки, тангрига яқинман,
Демакки, яшайман  Одамдек...

Шухрат Ориф...

🎙ҲУСНИДДИН...

Оқшом хайрли бўлсин азизлар!

@hikmatli_dunyoingiz


Она тушларимдан кетмайсиз сира,
Йиғлаб дилингизни  қилдимми ҳира.
Тушда эмас ўнгда кўрсайдим зора,
Алвидо тупроққа айланган онам.

Ҳаста бўлмасликни иложи йўқдек,
Армон юрагимга санчилган ўқдек.
Сизсиз бу дардимни давоси йўқдек,
Алвидо тупроққа айланган онам.

Сизсизликка кўниколмам ҳеч,
Меҳрингизга тўйолмадим ҳеч,
Соғинч мени тарк этмайди ҳеч,
Алвидо тупроққа айланган онам.

Қабрингизга бордим соғиниб,
Ўксик кўнглим кетди оғриниб.
Кўргим келар сизни дил ёниб,
Алвидо тупроққа айланган онам.

Энди сиз бор кунларим қайтмас,
Орзулар бахт қўшиғин айтмас.
Оҳлар урсам оҳларим етмас,
Алвидо тупроққа айланган онам.

Фариштa...✍️

Дилфуза Камол қизи...🎙

____
@Husniddin_Kamol 💥

513 0 11 4 14

- Бугун қандай кун?
- Бугун, ошиқлар севгилисини Жума билан қутлайдиган кун...
- Қанақасига, бугун пайшаба, Жума эмаску...
- Севган инсон севганини Жумасини пайшанбадан қутлармиш...
😊😊😊

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 🌹

Жума айёми муборак...

____
@Husniddin_Kamol 💥

475 0 12 2 11

Ҳузур ва ҳаловат бу - қалбингдаги, ўйларингдаги инсонни ўзи ёнингда, жойнамози, жойнамозинг ортида бўлишидир...

ХУСНИДДИН...

____
@Husniddin_Kamol 💥


Яратганни қайси калималар билан танишимиз, ўзимизни қай кўринишда эканлигимизга кўзгу тутади.
Агар "Оламларнинг Роббиси" дейилганда, сенинг ақлингга аввало қўрқиладиган, уяладиган бир Зот келадиган бўлса, демак сен кўпроқ қўрқув ва уят ичидасан.
Йўқ агар "Оламларнинг Роббиси" дейилганда аввало ишқ-муҳаббат, шафқат-марҳаматни хотирлаётган бўлсанг, демак сенда бу васфлардан етарлича мавжуд экан.

Шамс Табризий...

____
@Husniddin_Kamol 💥


ҚЎРҚУВ ВА ИШҚ...

Сизни дўзах азоблари билан қўрқитдилар.
Бошқа томондан эса жаннатга ташналикни, у ердаги роҳат, лаззатга интилишни, руҳонийлар (имом, раввин, поп ва ҳ.к.лар)нинг айтганларига бўйсуниш кераклигини уқтириб тарбияладилар.
Шундан буён инсонни қўрқув бошқариб келмоқда.

Ваҳоланки, қўрқув янги туғилган болани бошқармайди.
У хатто илонни ҳам қўлига ушлаб уйнай олади, чунки қўрқув нималигини билмайди.
У оловдан ҳам қўрқмайди, бошқа нарсалардан ҳам...
У қўрқмас бўлиб туғилади, биз эса уни қўрқишга ўргатамиз.

Болани МУҲАББАТ (ИШҚ) бошқаради, барча катталарни эса — ҚЎРҚУВ.

Танлов ўз қўлингизда, ҚЎРҚУВни танлайсизми ёки ИШҚни?

Ошо...

____
@Husniddin_Kamol 💥


Дарахтларнинг барги сарғайди,
Қалбимни қоплади маҳзунлик.
Севгилим, соғинч ранг куз келди,
Ичиктирди яна мени бугун сенсизлик...

Сочларим сийпалар куз шамол,
Юрагимга бостириб кирди кузак.
Руҳимни банд этган жавобсиз савол,
Азизам соғинч менимча куз бўлса керак.

Танамда совуқлик, музладим,
Бағримга ботяпти сенсизлик.
Мен кеча, бугун ҳам боладек йиғладим,
Соғинч чўлидаман, менга ҳамроҳ сенсиз ёлғизлик...

ҲУСНИДДИН...

____
@Husniddin_Kamol 💥


Биласанми?
Сени доим ўзим билан олиб юраман.
Қалбимда, ўйларимда, дуоларимда...

____
@Husniddin_Kamol 💥


Қалбнинг энг гўзал ибодати севмоқдир!
Қалблар сўзлаганда тилга эҳтиёж йўқдир...

Жалолиддин Румий...

____
@Husniddin_Kamol 💥

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.