🍃Ҳикматли дунё.. 🍃


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Қалбим таскин топадиган битикларни сизга ҳам илиндим қадрлигим...

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


#ayol_va_qizlar_uchun

Bir qizni bilaman, oʻzi ham kanali ham begʻubor. Shundoqqina ichingdagilarni yozadi. ☺️

Aʼzo boʻlib qoʻying, 👇
yaxshi kanal: 👉
@moychechak_ifori 🌱 eng sevimli kanalingizga aylanadi🌼
👇👇👇
https://t.me/+R40XTWsP-EbvtI6m
https://t.me/+R40XTWsP-EbvtI6m


Уйларимизни безашни бошладикми...

Расмлар кутамиз қадрлигим..

1.4k 1 23 10 48

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Зарра миқдорида яхшилик ҳам, зарра миқдорида ёмонлик ҳам ҳисобсиз қолмайдиган У Кунда ёлғиз Раббим раҳматидан умидвормиз.
Севимли Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоатларидан умидвормиз.
Аллоҳ ризолиги йўлида бир дўстга интизормиз.
Бир гўзал дуоларига муҳтожмиз...
❄️
Кун давомида севимлилардан севинчли хабарлар ила дилингиз хушнуд бўлган бўлса, билингки, сиз учун  ҳамиша эзгу тилаклар тиловчи қадрликларингиз олисларда ҳам бор !
Мўмин мўминнинг кўзгуси.
Кимдандир заррача илм, насиҳат ўрганишга асло ор қилманг.
Унинг зоҳири эмас, ботини муҳим.
❄️
Қалбимиздасиз, хайрли оқшом қадрликларим!

@hikmatli_dunyoingiz




Қалбингизда сакинат ва хотиржамлик топинг, бошқа нарсалар ўзи сизни топади..
❄️
Уйда бардавом Қуръон
оятларини тинглаб юриш биз
учун беш фойдани тортиқ қилади :

1. Сакинат ва хотиржамлик юзага келади...

2. Шайтонлар хайдалади, қувилади...

3. Жанжал келишмовчиликлар камаяди...

4. Боланинг тили равонлашади, яхшиланади...

5. Ёдлаш ва эслаб қолиш осонлашади...

@Hikmatli_Dunyoingiz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Зўр тавсия экан...

@hikmatli_dunyoingiz




Қайси сура «Қуръоннинг келинчаги» дейилади?
So‘rovnoma
  •   Моида
  •   Нисо
  •   Ар-Роҳман
  •   Оли Имрон
748 ta ovoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мўмин бомдод намозини ўқиб, фарзни адо қиларкан, қалби ёришиб тонг оттиради. Илм ва хайрли амалга илдам ҳаракат қилади, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади.
❄️
‎Пайғамбаримиз ﷺ кун чиқар пайтда шундай дуо қилардилар: «Роббим, мен Сендан дангасаликдан ва ёмон қаришдан паноҳ сўрайман».
❄️
​Қанча-қанча ғам - андухлар бор фақат саждада тарқалади.

Қанча-қанча дардлар бор фақат дуода тузалади.

Қанча-қанча машаққатлар бор фақат саждадаги кўз ёш билан енгиллашади.

Аллоҳим! Қалбларимизга ором, дардларимизга шифо, ишларимизга енгиллик ва амалларимизга қабулият ато айла!

Янги тонг хайрли бўлсин
азиз қадрлигим...

@hikmatli_dunyoingiz


#ҚОНЛИ_ҚАСОС
#Мuallif_Charos_Hayitova

-- Бугун уни ҳам тайёрланглар. Ишлашни бошлайди энди. Шунча ҳаражат қилганим етади.
Деди, мени Эмели топшириб кетган аёл бир куни мени йўқлаб.
-- Бошида ҳам айтгандим. Уни юзи сабаб, ҳаридор чиқишига ишончим комил эмас. Тегиниш тугул қарашга ҳам жирканади-ку одам.
Бу аёлни огоҳлантиргандек гапирди шериги. Балки ёрдамчисидир.
-- Кўр эмасман! Аммо йўлини топамиз. Пардоз қилинг, зора одамбашара бўлиб қолса...


Гўзалликни кўриш учун гўзал қалбли бўлинг! Сиз кўрадиган нарса руҳинг кўзгусидаги аксдир.
Кина ва нафратни ўзида жамлаган қалб муҳаббатни қандай кўради, бағрикенглик йўлини қандай тутади?!
Ҳасад уни еяётган қалб қандай қилиб ўзи яхши кўрган нарсани бошқага илина олади?!
Бировлар айбини, қабоҳатни қидириб юрган қалб гўзал ҳислатларни қаердан кўра олади?!
Гўзалликни кўриш учун покиза қалб билан қаранг. Йўқса сизга қалбингизда бино қилганингиз қора деворингиздан ўзга нарса кўринмайди.
❄️
Одамларнинг энг ҳурматлиси кечиримлисидир.
Одамларнинг энг гўзали тавозуълисидир.
Одамларнинг энг бой-бадавлати қаноатлисидир.
❄️
Дунё биздан барча гўзал нарсаларимизни тортиб олсада, унга бор эътиборимизни қаратамиз. Охират бизга барча гўзалликларни тортиқ қилсада, биз ундан ғафлатда қоламиз.
Аллоҳим, дунёни энг катта ғамимиз қилиб қўйма!
❄️
Хайрли оқшом қалби гўзал қадрлигим ...

@hikmatli_dunyoingiz


Қуръон хатми тугагач, яъни Қуръонни бошидан охиригача ўқиб бўлгандан сўнг қилинган дуо «Хатми Қуръон дуоси» деб аталади.

Бу дуо Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ва саҳобалар томонидан ҳам қилинган. Қуйида хатми Қуръондан кейин айтиладиган машҳур дуони келтираман:

Хатми Қуръон дуоси
اللهم ارحمني بالقرآن، واجعله لي إمامًا ونورًا وهدًى ورحمة. اللهم ذكرني منه ما نسيت، وعلمني منه ما جهلت، وارزقني تلاوته آناء الليل وأطراف النهار، واجعله لي حجةً يا رب العالمين.
اللهم اجعلني ممن يحل حلاله، ويحرم حرامه، ويعمل بمحكمه، ويؤمن بمتشابهه، ويتلوه حق تلاوته. اللهم اجعل القرآن العظيم شفيعًا لي يوم القيامة، وارفعني به درجات في الجنة، وبارك لي في ديني ودنياي وآخرتي.
Таржимаси:
«Аллоҳим! Мени Қуръон билан раҳмат қилгин, уни мен учун имом, нур, ҳидоят ва раҳмат қил! Аллоҳим! Ундан унутганларимни эслат, билмаганларимни ўргат, тун-у кун уни тиловат қилишни насиб эт ва уни мен учун ҳужжат қил, эй оламлар Роббиси!
Аллоҳим! Мени унинг ҳалолини ҳалол деб билувчи, ҳаромини ҳаром деб билиб, мустаҳкамига амал қилувчи, муташобиҳ оятларига иймон келтирувчи, уни ҳақиқий тиловат қилувчи бандаларингдан қил! Аллоҳим! Улуғ Қуръонни мен учун Қиёмат куни шафоатчи қил, у билан мени жаннатда юксалт, диним, дунём ва охиратимда барака ато эт!»
❄️
Қадрлигим Хадим Қуръонимизда қатнашганингиз учун рахмат.
Нима ният нима дуо ила тугатган бўлсангиз Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин.
Камини Роббим тўлдириб, Ўзи туширгани каби қабул қилсин.
Амийн 🤲🤲🤲


30 чи порани ўқишга олганлар илтимос "Духа" сурасидан бошлаб ҳар ўқиган сурангиздан кейин

Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ла илаҳа иллолоҳу валлоҳу акбар, дея такбир айтинг ва дуо ила якунланг илтимос қадрлигим


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@hikmatli_dunyoingiz


Рамазон муборак булсин дея, нима совға қилишларини истардингиз?
So‘rovnoma
  •   Бир қучоқ лола
  •   Атиргул
  •   Ширинликлар
  •   Ширин сўз кифоя
  •   ...
213 ta ovoz


Қадрлигим бугун шомдан кейин бўлиб олинган хатмул Қуръонимизни дуосини қиламиз ин шаа Аллоҳ..

Тайёрмизми?


​Муҳаббат - бу сиз Қуръон ўқиётганингизда аёлингиз кўз ёшларини тўкиб тинглашидир;

Муҳаббат- бу тунда намоз ўқиш учун аёлингиз сизни оҳиста уйғотишидир;

Муҳаббат - бу сиз имом, аёлингиз муқтадий бўлиб таҳажжуд намозини ўқишингиздир;

Муҳаббат- бу аёлингиз билан бирга қўлларингизни дуога очиб, солиҳ фарзанд сўрашингиздир;

Муҳаббат - бу бир-бирингизни тушуна билишингиздир;

Муҳаббат - бу ота-онангиз хизматида аёлингиз билан шай бўлиб туришингиздир;

Муҳаббат - бу фарзандингизга биргаликда Қуръон ўқишни ўргатишингиздир;

Муҳаббат - бу қариган чоғингизда Қуръон ўқиш учун кўзойнагингизни излаганингизда аёллингиз топиб беришидир;

Муҳаббат - бу Аллоҳ учун бир-бирингизни севишингиздир;

Ҳақиқий муҳаббат - бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари билан ўрталаридаги муносабатдир!


@hikmatli_dunyoingiz


Қадрлигим уйларингизни имконингиз қадар безаб қўйинг...
Токи фарзанларингиз бизда шундай байрам борлигини ҳис қилишсин...
Ва ўзимизга ҳам кўтаринки кайфият, руҳият бағишласин...

@hikmatli_dunyoingiz

19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.