Husan Tangriyev I Rasmiy kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Bojxona qo’mitasi Raisining matbuot kotibi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Янги формат БЮД ва БДТ.docx
181.3Kb
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари диққатига!

“Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномага жорий йилнинг 3 январида киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ электрон божхона юк декларацияси (БЮД) ва БЮДни тузатиш шаклининг (БДТ) электрон шакллари ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолда қайта тасдиқланди.

Декларацияловчи шахслардан 2025 йил 11 апрелдан бошлаб БЮД ва БДТларни тақдим этишда мазкур тасдиқланган электрон шаклга асосланишларини сўраймиз.


ZAMON | RASMIY dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
09:00  12.03.2025

VAGONDAGI TOSH PLITALAR ORASIGA YASHIRILGAN 7,5 MLRD SOʻMLIK SIGARET

muxbir: Sohiba Akromova

https://t.me/zamon_lavhalar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
No comment: Божхоначилар вагондаги травертин тош плиталари орасига қиймати 7,5 млрд сўмлик 155 минг қутидан зиёд сигарет яширилганини фош қилишди.


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Чегара божхона постларида пулли навбатсиз ўтиш хизмати йўлга қўйилади

Бунда алоҳида йўлаклар ташкил этилиб, паспорт ва божхона назорати жараёнлари тезлаштирилади. Хизматдан фойдаланувчилар БҲМнинг 15 фоизи миқдорида тўлов тўлаши керак бўлади. Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриевга кўра, бу хизмат бошқа ўтиб-қайтувчиларни камситиш ёки уларнинг ҳуқуқларини чеклашга дахл қилмайди.

👉 https://kun.uz/kr/41504295

Kun.uz расмий канали


MTRK | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Reportaj 24 | Vazifa va ijro: bojxona tartib-tamoyillarini soddalashtirish yo`lida
#11mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram


Божхоначилар вагондаги тош плиталар орасига 7,5 млрд сўмлик сигарет яширилганини фош қилишди

Божхона қўмитасининг тезкор тузилмалари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда йирик миқдорда – 155 минг қутидан зиёд тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб киришга уриниш бартараф этилди.

Тезкор тадбирда тадбиркорлик субъектларидан бирининг номига келтирилган ҳамда тезкор кузатувга олинган темир йўл вагони Тошкент шаҳридаги божхона омборларидан бирида кўрикдан ўтказилди.

Йўл-юк кузатув ҳужжатларига кўра, вагонга травертин плиталари ортилган бўлиб, кўрик давомида ушбу тошлар орасида моҳирлик билан яширин бўшлиқ ҳосил қилингани фош бўлди. Қаранг-ки, мазкур бўлмаларга зарқоғозга ўралган 51 дона қоғоз қутилар яширилган экан.

Ушбу қутилар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичида 76 минг 500 қути тамаки маҳсулотлари яширилгани фош бўлди.

Тезкор тадбир Бухоро вилоятида ҳам давом эттирилди. Тезкор тузилмалар ходимлари “Хўжадавлат” темир йўл чегара божхона пости вакиллари билан биргаликда айнан ушбу тадбиркорлик субъекти номига келтирилган яна бир вагонни кўздан кечиришди.

Қаранг-ки, ушбу вагонга ҳам худди юқоридаги каби травертин плиталари орасига зарқоғозга ўралган 91 дона қоғоз қутилари яширилгани фош бўлди.

Мазкур қутиларда ҳам Ўзбекистон Республикасининг акциз маркаси билан қадоқланмаган, сифатини ва табиийки божхона расмийлаштирувини ҳам тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 79 минг 90 қути сигарет борлиги аниқланди.

Шундай қилиб юқоридаги тезкор тадбирлар давомида ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган 155 минг 590 қути тамаки маҳсулотлрининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 7,5 млрд сўмдан ошмоқда.

Товарларни божхона назоратидан яшириш эвазига юк эгалари давлат бюджетига ундириладиган 2,2 млрд сўмлик божхона тўловларидан қочишни кўзлашган эди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, республикамиз божхоначилари йил бошидан буён аниқланган 132 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида қиймати 13 млрд сўмдан зиёд 300 минг қути тамаки маҳсулотларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.


O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali dan repost
#kun_savoli Маълумки, Божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси Жаҳон божхона ташкилотининг Минтақавий божхона лабораторияси мақомини қўлга киритган. Дунёда бу каби нуфузли мақомдаги лабораторияга эга давлатлар сони нечта?
So‘rovnoma
  •   10
  •   14
  •   18
  •   22
636 ta ovoz


HUDUD - MY5 TV | rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
8-mart–Xalqaro xotin-qizlar kuni

#Toshkent shahri

09:00 09.03.2025


@hududtv


#qonunchilikdagi_yangiliklar

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилиши натижасида, айрим турдаги маҳсулотлардан ташқари икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божлари бекор қилиниб, ўзаро товарлар савдосидаги мавжуд чекловлар бартараф этилди ва савдо тартиботлари соддалаштирилди.

Масалан, Туркманистонга олиб кирилаётган маҳаллий цемент маҳсулотлари (божхона тўлови 100%), тўқимачилик матолари (50%), мебель (50%), шиша идишлар (50%), сув иситиш қозонлари (15%), пластик ва полипропилен маҳсулотлар (10%), колбаса ва гўшт маҳсулотлари (1 кг учун 2 доллар), пахта ёғи (1 кг учун 1 доллар) божхона тўловлари бекор қилинди.

Божсиз савдо режимининг қўлланиши келгусида икки мамлакат ўртасида инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва саноат кооперацияларини ривожлантириш орқали ўзаро савдо айланмаси ҳажмини оширишга замин яратади.


Saida Mirziyoyeva dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
8-mart – Xalqaro xotin-qizlar kuni bilan! 🌷
__

С Международным женским днём 8 марта! 🌷


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Божхона қўмитаси Матбуот хизмати “8 март - Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан тақдим қилади!

Ҳис-туйғуларни изҳор қилиш жой ва вақт танламайди, муҳими журъатингиз етса, бас.

Яқинларингизга яхши кўришингизни ҳамиша айтинг, ҳар ерда айтинг!


🌸🌺🌼 Байрамингиз муборак, азиз аёллар! 🌼🌺🌸


Аёл — оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки!

Божхона қўмитасида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Божхона қўмитаси раҳбарияти божхона органларида хизмат қилиб келаётган фидоий ва жонкуяр аёлларни самимий табриклаб, халқ фаровонлиги ва мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда ҳамда соҳада эришилаётган ютуқларда уларнинг муносиб ўрни борлиги таъкидланди.

Ҳозирда божхона органларида 400 нафардан зиёд аёллар эркаклар билан елкама-елка туриб, мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўлида хизмат қилиб келмоқдалар. Жумладан, уларнинг 31 нафари раҳбарлик лавозимларига тайинланган.

Тизимдаги аёлларнинг 300 нафардан зиёди бевосита божхона постларида хизмат машаққатларини матонат билан енгиб фаолият юритиб келмоқдалар.

Божхоначи аёлларнинг хизмати Давлатимиз Раҳбари томонидан ҳамиша муносиб эътироф этиб келинмоқда. Сўнгги йилларда 3 нафар аёл ходим юксак давлат мукофотлари билан, 4 нафари “Мўътабар аёл”, 1 нафари эса “Маънавият фидойиси" кўкрак нишонларига муносиб кўрилди.

Тадбирда Божхона қўмитаси Раисининг буйруғи билан бир гуруҳ аёл ходимлар навбатдан ташқари махсус унвонлар, эсдалик нишонлари, қўл соатлари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.

Бу галги тадбирнинг ўзига хос яна бир жиҳати шундаки, тизимда гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда узоқ йиллардан бери божхона соҳасида хизмат қилиб келаётган аёл ходимлар ҳақида “Божхоначи аёлларга эҳтиром” ҳамда “Аёллари эъзозланган тизим” китобларининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Байрам тадбири Божхона институти ансамбли хонандалари иштирокидаги концерт дастурига уланиб кетди.


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Божхона қўмитаси 9,3 млрд сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотларини йўқ қилди

Божхона ходимлари томонидан ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 132 минг қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. Қўмита маълумотларига кўра, Ўзбекистонда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси ҳажми 2024 йил давомида 19 фоиздан 9,6 фоизга камайган. Бунга чегара божхона постларида ўрнатилган рентген қурилмалари ҳамда хорижий давлатларнинг божхона тизимлари билан ўрнатилган интеграция катта ёрдам берган.

👉 https://kun.uz/kr/79849520

Kun.uz расмий канали

14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.