✅ Тожикистонда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар ўртасида «Заковат» ўйини бўлиб ўтди
Куни кеча қўшни давлатдаги мамлакатимиз элчихонасида ташкил этилган интеллектуал ўйин 24 саволдан иборат бўлиб, 2 тур давом этди. Якунда ғолиб бўлган жамоа аъзолари ноутбук билан тақдирланди.
Муножат Йўлчиева, Оғабек Собиров, Мардон Мавлонов каби Тожикистон халқ артисти унвонига эга ўзбекистонлик машҳур хонандалар иштирокчилар учун турли қўшиқлар куйлаб берди.
Бу «Заковат» клуби ҳамда «Ватандошлар» жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган иккинчи халқаро тадбир бўлиб, бунгача 13 апрель куни Германияда яшаётган ўзбекистонликлар ўртасида ҳам «Заковат» мусобақаси ўтказилганди.
Келгусида Буюк Британия, Туркия ва Корея Республикаси каби қатор хорижий давлатларда ҳам интеллектуал ўйинлар ўтказиш режалаштирилган.
https://t.me/hudud_inform