#savolimbor
❓
Ассалому алайкум! Мен ташкилотдан 18.11.2023 йилда фарзандим 2 ёшга тўлгунига қадар бола парвариш таътили олганман. Иш берувчига мурожаат қилиб ишга қайтишимни сўрасам, ўринимга бошқа ходимни ишга олганлигини айтиб, фарзандинг 2 ёшга тўлгандан сўнг ишга чиқасан деб айтмоқда, шу тўғрими?©️Ва алайкум ассалом! Саволга ҳуқуқшунос Шавкат Хамрақулов томонидан жавоб берилди.
👉
Бу ерда иш берувчининг ҳаракатлари нотўғри деб ҳисоблайман.⚖️Меҳнат кодексининг 405-моддаси:
✔️1-қисмида ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин,
аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.
🔺Изоҳ: Ишловчи оналарга бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида тўлов қилинади. Лекин ушбу Низом бюджет ташкилотларида ишловчи оналарга татбиқ этилмайди.✔️2-қисми. Аёлга унинг хоҳишига кўра, боласи 3 ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун
иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил ҳам берилади.
✔️3-қисми. Ушбу модданинг 1-2-қисмларида кўрсатилган БПТдан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани ҳақиқатда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам, шунингдек васийси ҳам тўлиқ ёки қисмларга бўлиб фойдаланиши мумкин.
⚠️
4-қисми. Аёл ёки ушбу модданинг 3-қисмида кўрсатилган шахслар хоҳишига кўра, БПТ вақтида
тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ёки
иш берувчи билан келишув бўйича уйда ишлаши мумкин. Бунда ушбу модданинг 1-қисмига мувофиқ уларнинг нафақа олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.
❗️Энди сизнинг ўрнингизга ишга қабул қилинган ходим масаласида. МКнинг 158-моддасига асосан, муддатли меҳнат шартномаси унинг амал қилиш муддати тугаши билан бекор қилинади. Яъни, ушбу модданинг
3-қисмига кўра, иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси
ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.⚠️
Хулоса қилганда. Иш берувчилар “аёлнинг хоҳишига кўра” жумласига эътибор бериши керак, яъни унда ҳуқуқ бор, уни таъминлаш иш берувчига мажбурият ва ходим боласи 2 ёшга тўлгунча БПТ олса, исталган вақтда ишга қайтиш хоҳишини ҳам англатади. Бунда, иш берувчига МКнинг 405-моддасининг 4-қисмига кўра ариза билан мурожаат қилиб тўлиқсиз иш вақти билан ишлаши мумкин ва кейинчалик яна БПТга чиқишни хоҳласа, марҳамат боласи 2 ёшга тўлгунича ижтимоий таътилга чиқиши мумкин. Сизнинг ҳолатингизда, ўрнингизга ишга қабул қилинган ходимнинг меҳнат шартномаси сизнинг ишга чиқишингиз муносабати билан бекор қилинади ёки иш берувчи хоҳласа унга малака талабларига мос бўлган бошқа бўш (вакант) ўрин таклиф қилиб ўтказиши мумкин.
https://t.me/hradliya