❄️⚡️🌷"АЯМАЖУЗ кунлари"...
Айтишларича, қишнинг охирги ҳафтаси ва баҳорнинг илк кунларида табиатда "Аямажуз кунлари" ҳукм сурар экан...
" Аямажуз "ҳақида биласиз-ми?..
Бизга бу ҳақда онам гапириб берганлар...
❄️🌷❄️
Айтишларича , қиш салтанатининг ҳукмдори Аёз бобо номли кекса бир донишманд бўлиб, 😊 у бағрикенг, қалби қордек беғубор, саҳий экан..
Лекин унинг аёли қаҳри қаттиқ, ўжар ва қайсар Аямажуз исмли малика экан. Уларнинг тўқсонта паҳлавон ўғли бўлиб, ҳукмдор қишнинг ҳар бир кунини навбатма-навбат бошқариш учун ўғилларига бўлиб берган экан..
Ўғилларнинг айримларининг феъли отасиникига, айримлари эса онасиникига ўхшаркан. Шунинг учун ҳам қишда об-ҳаво бир илиқ, бир совуқ бўларкан.
Қиш тугашига саноқли кунлар қолганида, ўғилларининг ишини кузатиб турган она малика уларга норозилик билдириб,
- "Нега ҳамманг бўшашасан, қиш дегани қаҳратон бўлмайдими?! Нега қуёш чиқяпти?! Қор ёғдиринг, бўрон бўлсин, довул бўлсин. Баҳор келяпти. Йўлини тўсиш зарур, ҳавони совутинг", - деб буйруқ бераркан...
Ўғилларнинг бунга кучи етмаса, Аямажуз момо ғазаб отига миниб, - " Эээ, тўқсон, бир кунимга ҳам йўқсан! "- дея ўзи ишга киришаркан. Бирдан ҳаво изиллаб, совуқ ёмғирлар, орқасидан изғиринли қор бўронлари бошланиб, ер юзини оппоқ қор қопларкан. Совуқ забтига олиб, ерга сув сочсангиз, музга айланиб тушар даражага етаркан. Қиш билан баҳор ўртасида қаттиқ кураш бўларкан.
Лекин, кексалик эмас-ми, Аямажуз момо аста кучсмзлана бошлабди...
Кампирини енгила бошлаганини кўрган Аёз бобо кулиб, унга:
- "Қўй, энди кампир, чиранма, биз қаридик! Ёш ва ўктам Баҳорга ўрнимизни бўшатиб бериш вақти келди." - дея қайсар момони жаҳлдан тушириб, ўтмишлар ўлкасига олиб кетаркан... 😊
* * *
Бу бир эртакнамо хикоя
Лекин ҳар қандай ёзишманинг замирида албатта бир ҳақиқат ётади... Табиатга қаранг, худди шундай воқеа содир бўлмаяпти-ми? Ҳозир Аямажуз момо жаҳл отига минган кунлар... Аммо ҳадемай унинг кучи ва сабри тугаб, ўрнини барибир навқирон баҳорга бўшатиб беришга мажбур бўлади...
🌷🕊Ҳаётимизга кириб келган Фасли Навбаҳор барчамизга хайрли ва муборак бўлсин!
Муножот Каримжон қизи
@hojionalarkanali
Дўстлармизга ҳам юборамиз
🌼🌸🌺
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
📚 ХОЖИ ОНАЛАР КАНАЛИ
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/hojionalarkanali
Онажонлар учун махсус канал кириш👆💐