Ассалому алайкум хожи оналар ва хат билан мурожаат қилган қалби даре синглим
Синглим, келин ҳеч қачон мажбур эмас, ўзига тегишли мулкни, қайнисингилларни узатиш учун беришга
Тўғри, нарса топилади дейишлари мумкин
Ота-она берган мулкни эмас
Агар хўжайинингиз олиб берган бўлса бўлади
Мен бир келинни биламан
Қайнонаси қизларини узатаетганда келинни ота-онаси олиб берган уйини сотиб, қизларига сеп қилган
Келин ижарама-ижара сарсон бўлди неча йил
Сиз кредитни берруҳсат олганингиз учун, балки кредит билан иши бўлмас хўжайинингизни
Маслаҳатлашиб олишингиз керак эди
Хўжайинингизда пул бор
Пули бор одам хиенат кўчасига киради
Пули йўқ одамни ўйнашлар бошига урадими
У ўз хотини пули борми, йўқми, меҳр берадими, йўқми сабр қилиб яшайди
Синглим, сиз шайтон васвасасига учиб, жонингизга
қасд қилманг, Аллоҳ ҳузурида жавоби қийин кечади
Хўжайинингиз сиз қилган иззатни суйиистеьмол қилар экан, сиз уни жуда талтайтириб юборгансиз, яьни бошингизга чиқаргансиз
Энди ўрганиб қолган ва сизни ҳар қандай вазиятга индамийди деб, меҳр бериш ўрнига сўкиб ҳаворатлайди
Негаки чидайди, қаергаям борарди деб ўйлайди
Баьзи “ўзини севувчи эркаклар” шундай ҳарактерга эга бўлади
Бундай одамлар билан бирга яшаш жуда қийин
Энди ўйлаб иш қилишингиз керак, агар вақтида тўламасангиз фоизи ошиб бораверади
Ўша тиллаларингиз турганда ҳозир асқотарди
Майли нима бўлган бўлса бўлиб ўтибди
Эрингизга яхши гапириб амаллаб кредитни тўланг
Сиқилманг
Ибодатларингизда “қарздан қутилишда” ўқиладиган дуоларни ўқинг
Аллоҳдан мушкулларингизни осон қилишини сўранг
Лекин емон хаелларга борманг
Бу кунлар ҳам ўтиб кетади
Пулни тўлашга қайнонангиз ҳам маьсул, чунки бирга бориб олгансиз
Демак, у киши гувоҳ
Оилангизга тинчлик, хотиржамлик тилайман
Аллоҳдан мкшкулларингизни осон қилишини сўраб дуо қилиб қоламан
Саломат бўлинг
Болаларингизга бош бўлинг
Сизга сабр тилабДилоромхон хожи она@hojionalarkanali