Кунлар ўтиб, ҳаётим дўзах каби давом этаётган бир вақтда, Аллоҳимга шукрки, эрим қайтаётгани ҳақида қайнонамга телефон орқали хабар юборди. Шунда қайнонам мени: «Агар Лазизнинг урганини эрингга айтсанг, сизларни ажратиб юбораман!» — деб қўрқитди.
Эрим келди ва ҳамма ёғим тепкидан кўкариб кетганини кўрди.
— Нима бўлди! — деб сўради у.
Мен ёлғон гапира олмадим. Бўлган воқеаларни сўзлаб бердим. Гапларимни эшитган эрим жаҳлдан қалтирай бошлади ва: «Нима учун онангникига кетмадинг?! Келганимдан кейин менга айтсанг, сени тушунардим! Нимага ўзингга бунчалар жабр қилдинг?! Ҳозир бориб, укамни бундан баттар қилиб ураман!» дея жўнади. Мен эса унинг йўлини тўсдим ва энди бизни ташлаб кетмаслигини сўрадим. Ана шундан кейин эрим аҳволимни кўриб, ҳаммани чақирди. Бир неча марта бақирганини эшитиб, қайнонам, катта қайноғам ва Лазиз қайнукам уйимизга кириб келишди. Кўзларим, елка, оёқ, бел ва биқинларим кўкариб кетганди. Эрим кўкарган юз ва кўзларимни уларга кўрсатаркан, онасига қараб: «Онажон, хотиним сизга омонат эди. Наҳотки унинг шу аҳволга тушишига индамай йўл қўйиб бердингиз?» деди. Қайнонам жим…
Катта қайнимнинг бу воқеалардан хабари йўқ эди, чунки у алоҳида бўлиб чиқиб кетганди. Аҳволимни кўриб, кўзлари ёшга тўлганча:
— Келин, нима бўлди, тинчликми, ким урди? — деди.
Мен нима деб жавоб беришни ўйлаб турганимда, Лазиз «Қўрқоқ олдин мушт кўтарар», қабилида иш тутди ва менга нима деб туҳмат қилган бўлса, худди шу гапларни уларга ҳам такрорлади. Шунда эрим унинг гапини шартта кесиб:
— Қаерда, ким билан ушлаб олдинг, шуни айт менга. Мен исбот талаб қиламан! — деб укасига бақира кетди.
Эримнинг важоҳатидан ҳамма довдираб қолди. Ана шундан кейин эрим бу гапларнинг ҳаммаси туҳмат эканини, Умар синфдошим Россияда у билан бирга бўлганини, эрим қайтса ҳам у ўша ерда қолганини айтиб, менинг ҳақлигимни исботлади. Ҳамманинг олдида қайнукам мендан кечирим сўради. Лекин ҳалигача билмайман унинг нима учун туҳмат қилганини.
Шундай бўлса-да, мен уларни кечирдим, аммо эрим кечирмади. Шунинг учун у ўша куниёқ ижарага уй топди ва биз кўчиб кетдик. Агар билсангиз, бу кунларни ҳатто душманимга хам раво кўрмасдим. Худодан сўрайманки, ҳеч бир банданинг бошига бундай кунларни солмасин!
Айни дамда уй-жой қилиш ва яхши яшаш учун анчагина пул керак эди. Шу боис эрим яна бизни қолдириб, чет элга ишга кетди. Мен эса болам билан ёлғиз қолишга мажбур бўлдим. Бироқ ижарада яшаётган бўлсак-да, золим қайнонам ва қайнукамдан узоқдалигим туфайли хавотирдан йироқда эдим. Шунга қарамай, олти ой ўтиб, эрим бизни ҳам олиб кетмоқчилигини айтди, бу гапни эшитган қайнонамнинг тинчи бузилди, ростини айтсам, ўтиролмай қолди. Мен эса бунга сира тушунолмасдим, чунки менинг онам эримни мендан-да кўпроқ яхши кўрар, жойи келса, эрим учун мени койирди. Ана шулар ҳақида ўйларканман, ич-ичимдан шу гаплар ўтди: «Мен ҳеч қачон қайнонамга ўхшамайман!»
Ижарада яшаб, бироз қийналаётган бўлсам-да, эримга ҳеч қаерга кетмаслигимни, уйда қолиб, унинг келишини кутишимни айтдим. Яна олти ой ўтгач, у қайтди. Йиғиб қўйган пулимизга кичикроқ ҳовли сотиб олдик ва таъмирлатдик. Айни вақтда ана шу уйда бахтли ҳаёт кечирмоқдамиз.
Муаллиф ?
@hojionalarkanali
Яқинлармизга юборамиз
🌼🌸🌺
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
📚 ХОЖИ ОНАЛАР КАНАЛИ
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/hojionalarkanali
Каналга киришни унитмадизми 👆🎁