У ёқ-бу ёқдан гаплашиб, кўнгил ёзишди. Онаси неваралари билан анча овунди. У ҳам яқинлари қаторида ўзини енгил сезди. Барча ташвишларини унутгандек бўлди. Дастурхонни йиғиштирар вақти отасини эслашди. Онаси ўтганлар ҳаққига дуо қилди. Шу билан бу йилги йиғинга ҳам якун ясалди. Ҳамма тарқади. Бир зумда уй яна ҳувиллаб қолди. Ётар маҳал онаси гапга тутди.
-Қачон қайтасан?
-Эртага.
-Бироз қолмайсанми?
-Ишларим кўп. Кейин неваралариз…
— …Отанг ҳосилни бошидан шаҳарга жўнат деб тайинлаганди, — деди секин гапини бўлиб. – Шунинг учун эрталаб инжиқлик қила кўрма!..
Ҳар гал шу — кетар маҳал онаси бир дунё нарсаларни қўлига тутқазарди.
-Хўп, — деди бош қимирлатиб.
Аммо онасининг ичидаги гап бошқа эди. Уни айтолмай қийналаётгани яққол сезилиб турарди.
-Бояги сўзларимдан хафа бўлмагин яна. Болаларни ўқитинглар. Келинга ҳам тайинла. Кўп куюнавермасин. Дунё ўзи шундай. Бешафқат.
Онаси нимага шама қилаётганини тушунолмай бироз гарангсиди. Узоқ вақтдан бери хотинининг тоби йўқ эди. Бироқ онаси буни билмасди-ку! Ҳайрон бўлиб қараган эди:
-Ёз охирлаб қолганда келин тушимга кирувди. Оппоқ кийимда фаришта мисол учиб юрган экан. У осмонга қараб талпинар, сен бўлса ерга тортардинг. Тузукла бетобга ўхшайди. Ҳали соғайиб, отдай бўлиб кетади. Кўп сиқилаверманглар.
У нима деярини билмай, жим қотиб қолганди. Вужуди қулоққа айланиб, фақат тингларди.
-Яна бир гап, – деди онаси чуқур хўрсиниб. — Доим бир нарса ичимни эзади. Дийдор қиёматга қоладими, деб зириллайман. Гапимни бўлишга шошилма. Ўзимни ўзим яхши биламан. Отангдан кейин анча чўкдим. Ишларим ҳам аввалгидек унмаяпти. Ҳаракатда мадор йўқ. Қаридим шекилли. Бариси орқага қараб кетяпти. Буни ўйлаш қанчалик оғир бўлмасин, бу – ҳақиқат! Ҳақиқат эса, доимо аччиқ…
Минг ҳаракат қилиб, гапиришга чоғланса ҳам буни уддалай олмади. Ҳатто онасини юпатувчи бирон сўз айтолмади.Тун ичи онасининг гапларини ўйлаб мижжа қоқмади. Қуёш бош кўтармай акаси билан укаси етиб келди. Тонг саҳар катта йўлгача кузатиб қўйишди.
Кетар чоғ онасини маҳкам қучоқлаб, хайрлашди.
— Умрингиз узоқ бўлсин! — деди секин. Онаси дуо қилди.
-Яқинларингни йўқлаб тур, — деди ортидан.
Йўлда атрофдаги дов-дарахтлару, қадрдон йўллар ҳам онасининг гапини такрорлаётгандек туюларди. Бир томондан яқинлари билан бўлган кечаги ўтириш завқи-ю, бошқа тарафдан онасининг тундаги оҳи-зори ичида тортишарди. Улардан қочай деб қочолмасди. Осмон олис, ер қаттиқ. Манзилгача эса ҳали анча бор эди.
-Албатта, — деди беихтиёр пичирлаб ўзига ўзи кетиб бораркан.
Келаси йил кеч куз қишлоқдаги эски ҳовлиларида барча оила аъзолари яна йиғилашади.
Бахтиёр Нуриддинов.
@hojionalarkanali
Яқинлармизга юборамиз
🌼🌸🌺
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
📚 ХОЖИ ОНАЛАР КАНАЛИ
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/hojionalarkanali
Каналга киришни унитмадизми 👆🎁