-Ҳа-аа… Отангни сендан умиди катта эди. Буни катта шаҳарда ўқитамиз, дерди раҳматли. Айтганини қиладиган одам эди-да. Шунинг учунам ҳамма ҳурмат қиларди.
Болалигида боғларида отасига кўп ёрдамлашган. Баҳорда дарахтларнинг тагларини юмшатиб, ўғитлашишар, кузда эса ҳосилни йиғиштиришарди. Отасининг қизиқ одати бор эди. Ҳар доим пишган меваларнинг олдини қўшниларга улашарди. Нима сабаб бундай қилганига ҳалигадовур ақли етмайди.
Отасидан сўраганда:-Келаси йил учун, — дерди жилмайиб. Тўғриси бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрмаган экан.
-Қолганлар ҳаяллашдими?.. – гапни бошқа ёққа бурмоқчи бўлди у ака-укаларига ишора қилиб. Йўқса онасини билади. Кўзёш қилиши аниқ. Ўпкаси тўлиб турипти. Бунинг устига бошидан йиғлаб олса, минг йиллик йиғин ҳам таътимайди.
— Ҳа демай келиб қолишади. Уйни тўзитишади ҳали, — фикрини бўлди онаси.
-Ҳаммалари катта бўлиб қолишгандир? – жиянларини сўради у.
-Нимасини айтасан. Ўҳ-ҳў… Ақл ўргатишади сенга. Келишса кўрасан.
Онаси невараларининг қайси бир қилиқлари эсига тушдими, мийиғида кулиб қўйди. Икки сават ҳам қип-қизил анорларга лиқ тўлди. Энди меваларни тоғораларга банди билан узиб, жойлаша бошлашди. Бу сафар, бир қатор қилиб териб чиқишди.
-Бўлди етарли, — деди онаси бироз ўтиб.
– Қолганини кейинроқ йиғиб оламиз.
-Мен териб қўяқолай, — деди у онасининг чарчаганини билиб.
-Бутун бошли боғни сенга ишониб бўларканми?..
-Эпларман.
-Узоқ йўлдан келгансан. Юр энди, — деди онаси қатъий.
Улар идишларни олиб боғдан чиқишди. Ҳаммасини кўтармоқчи бўлганди онаси кўнмади. Қўярда-қўймай бир сават билан тоғорани ўзи олди.
-Унақада анорлар эзилади, — деди дакки бериб.
Шу пайт дарвозахонадан дупур-дупур оёқ товушлари эшитилди. Ким, дейишга улгурмасидан ака-укалари етиб келиб, зумда қўлларидаги идишларни олишди. Онаси айтгандай бир пасда қий-чув, тўс-тўполон бошланди. Кичкина жиянлари хархаша қилишар, катталари бўлса юпатишарди.
-Кўрдингми буларни қанақалигини, — деди онаси уларга қарата қош учириб.
-Бувиларига ўхшаган-да, — деди у ҳам мийиғида кулиб.
-Кошки шундоқ бўлса. Оталарининг ўзгинаси. Мана бунисини ширинлигини қара. Мени кўргани келибди-да жужуғим, — дея энг кичкина набирасини кўтариб бағрига босди онаси. Чўнтакларидаги ширинликлардан бериб, бироз эркалади.
-Э-ээ, бормисиз, ака! — сўрашди укаси шошиб келиб.
-Раҳмат.
-Бизсиз бутун ҳосилни йиғиштирибсанда ука, — деди акаси ҳам кўриша туриб.
-Яхшимисиз ака.
-Худога шукур. Ўзинг тузукмисан? Оиланг тинчми?.. Қани улар!? Нега олиб келмадинг? Бир ёзилиб кетишарди-да.
-Ҳадеб авайлайвермай қишлоқ офтобидан ҳам едиринг уларга, ака! – деди укаси ҳам қўшилиб.
У тузукроқ баҳона тополмай кулиб қўя қолди.
Бирин-кетин жиянлари келиб кўриша кетишди. Катталари бўйи баробар чўзилишибди. Ҳаммасини кўриб ҳурсанд бўлди. Янгаси билан келини ҳам ҳоллаша туриб, оиласини сўрашди. Ростданам олиб келса бўларкан. Бир пасда айвонга дастурхон ёзилди. Синглиси келибоқ ош-овқатга уннади.
Онаси келинлари билан нон зуваласини олишга тушди. Бу ғимир-ғимирларни кўриб калласи айланиб қолди. Ҳамма нарса тахт эди. Онаси ҳатто хамиргача қориб, тайёрлаб қўйган экан. У нима қиларини билмай, тандирга ўт қалади. Косов билан оловни кавлаб, сал қолди қошини куйдиришига. Ҳижолатдан ариқдаги сувга йиқилай ҳам деди.
Тоза кулги бўларди-да ўзиям. Жиянлари амакиларининг ҳаракатларини бир-бирига кўрсатишиб, қиқирлашишарди. Ер ёрилмади-ю, кириб кетмадиям… Амаллаб тандирни қизитиб олди. Онаси келиб ўзи нон ёпди. Тандирнинг жағига митти кулчалардан ёпиштирган экан, бироздан кейин узиб унга узатди.
-Ма, еб ол! Эсингдами, бола пайтларинг доим кулча пишишини пойлардинг, — деди. У қўли куя-куя синдириб оғзига солди. Ҳақиқатан ҳам жуда мазали.
Хотиралар қанақадир вужудида ажиб ҳис уйғотди чоғи алланечук бўлиб кетди.
Шу йўсин қош қорайди. Кечки овқатга барча жамул-жам бўлди. Ҳаммаёқни эндигина тандирдан узилган иссиқ нон-у, иштаҳани қитиқловчи қовурма таомларнинг иси тутди. Меваларнинг ҳидини айтмайсизми? Нақ димоғни ёради-я! Ҳаммалари бирга ўтиришиб тановвул қилишди.......