Бу ҳикоя биров бировга пичоқ ургани ҳақида эмас...
Шафқатсизлик жамиятда нормал холатга айлангани ҳақида.
Мен шу кунларда домимиз олдидаги ховлида бир мушук юрарди.Оддий зоти паст бир мушук. Биров эркаламайдиган балки тепиб ҳайдайдиган бир яратиқ.
Қачондир ëмон болалар унинг думини чопишган шекилли яримтагина думи бор.
Чап қулоғи йиртилиб чала битиб ҳунук бўлиб қолган. Бир кўзи лат егани боис очилмайди. У битта кўзи билан зийрак нигох ташлайди атрофга. Унга тикилиб қарардим. У менга қарарди. Нигохда мўлтираш йўқ эди. У биргина кўзи билан қараганда қорачиғида қоплон ғурури акс этарди.
Аслида бу мушук одамлардан ҳафа кўринмасди. Гинаси йўқ эди уни. Аммо негадир одамлар уни севмасди.
Барча мушукларни мош ëки мурка деб эркалатишса уни тапочка (шиппак) деб камситишарди.
Хар холда бу мушукни ëқимтой деб бўлмасди. Тапочка деб чақирсанг бир кўзи билан ялт этиб қараб миëвлаб қўярди.
Маҳалладаги холалар ўз болаларига бу мушукка яқинлашишни тақиқлаб қўйишган эди.(касал пасали юқмасин дея)
Аммо қулоқсиз болакайлар бу мушукка озор беришдан завқ олишарди.
Боллар унга сосиска бўлагини кўрсатиб ке тапочка шуни егин деб чақиришарди. Мушук югуриб келганида эса болалар унинг устига эски челакни тўнтариб қўйишарди.
Болаларнинг бу қилиғига қараб нега биз шафқатсизмиз.
Инсонлик ўлдими дея ўйлардим.Нега биз ожизни эзишдан завқ оламиз деб ўйлардим.
Баъзан каттароқлар ҳам эрмакка бу мушукка озор беришади.
Доим порталга хат ëзиб уй беринглар деб юрадиган амаки бу мушукнинг устига қайноқ сув қуйиб хохолаб кулган эди.
Мушук оғриқдан мужмайиб сабр билан нари кетарди. Унинг кетига тепишар ва тош отишарди.
Мушук буни ҳунуклиги учун берилган жазо деб ўйлаб одамларга кечирим сўраган каби боқарди биргина кўзи билан.
Одамлар ҳаëтдаги бутун қийинчиликлар учун шу мушукдан қасос олаëтган каби кўринарди.
Бир марта мушук овқат сўраб кимнингдир ошхонасига кирганида эри россияга кетиб қолган келин унинг оëғини эшикка қисиб жонини оғритди.
Шундан кейин у чўлоқланиб юрди. Оëғи секин битди.
Барибир мушук бу аламзада келинчакни кечириб талпинди.
Мушукнинг беозорлиги гина сақламаслигини кўрган қўшнилар зулм порциясини оширишди.
Ховлидаги дайди итларни мушук тарафга қараб қувишди.
Панжалари лат еган мушук тез югуриб кучуклардан қоча олмасди.
Мен балконда ўтириб кўппаклар чангалидаги мушук фарëдини эшитиб югуриб чиқдим.
Инсон нидосига ўхшарди бу .
Мен таëқ олиб итларни ҳайдаб мушукни қутқардим. Кир иркит кўппаклар ириллаганча орқага тисралишди. Уларни гиж гижлаган алкаш амакилар эса тиржайганча бадар кетишди.
Тапочка лақабли мушук қонига беланиб хириллаб ëтарди.
Мушукни эхтиëтлик билан қучоғимга олиб уйга олиб кирдим.
Балкондаги қамишдан тўқилган курсига қўйдим мушукни.
Мушук одамни рахми келадиган даражада қайғули бўлиб ҳаракатсиз ëтарди.
Бирдан ўйлаб қолдим . Шу мушук биз эмасми. Урилган сурилган таланган. Иродаси синдирилган.
Фақат мушук биз каби нафратлана олмайди...
Курси устидаги мушук хириллай бошлади. У хириллаган сари нафаси тиқилиб қолаëтганди.
Унинг бошини силагим келди аммо силамадим. Жони оғримасин дедим.
Мушук бирдан миëвламоқчи бўлиб уринди. Ха.! У рахм қилган одамга миннатдорлик учун миëвлашга ҳаракат қилар эди.
Жони оғриëтган бўлса ҳам кўрсатилган меҳрга ташаккур айтмоқчи эди.
Мен уни секингина курси устидан олиб тиззамга қўйдим. У калласини кўтариб ëлғиз кўзи билан менга қараб мехр кўргузди. Калласини кафтимга ишқаб эркаланди...
Мушук менинг тиззамда ўлди.
Бошини бир кўтарди. Бутун бадани сўнгги марта таранглашиб тортишди. Кейин қотди қолди. Энди у хирилламас нафас ҳам олмасди.
Мен тиззамдаги ўлик мушукка қараб узоқ ўтирдим. Ичим ғуссага тўлди. Ўзим ва қўшниларим ҳақида ўйлардим. Нега биз кучлига сиғинамиз. Заифни эса эзамиз.
Умр бўйи дайди бўлиб ўтган бу мушукнинг мехрга ташналиги ва кўрсатилган озгина мехр учун астрономик даражада миннатдорлик кўрсатгани мени ғуссага тўлдирди.
Бирдан эски ҳикматни тушундим. Ҳар бир тана ичида қалб яшайди.
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz