Hikoyalar (G&M)


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


ТАРБИЯ

Қадимда  уч мерган устоз ораларида ким таълим беришда илғорлигини аниқламоқчи бўлишибди. Учаласи ҳам биттадан шогирдларини чақиришибди. Ҳар бир шогирд ўз устозига тош отиб, бу санъатни қанчалар ўзлаштирганини намойиш этиши керак экан. Биринчи устоз шогирди отган тошларга эпчиллик билан чап  берибди. Иккинчи устоз отилган тошларни усталик билан шогирдига қайтарибди. Учинчи устознинг шогирди қанчамажбурлашмасин устозига тош отишдан бош тортибди. Шунда холис ҳакамлар шу учинчи устоз-шогирдни ғолиб деб топишибди. Қолган икки устоз норози бўлиб:
- Ахир, улар тош отиш санъатини кўрсатиб беришмади-ку!-дебди.
- Тўғри, - дебди ҳакам - лекин у шогирдини устозига тош отмайдиган қилиб тарбиялабди…


ОТАНИНГ КЎЗИНИ ОЧГАН ФАРЗАНД...
(Ҳаётий воқеа)

У меҳмонхонадаги диванда ётиб телевизор кўрарди. Бир маҳал 5-синфда ўқийдиган ўғли қўлида чизган расмини ушлаганча отасиинг олдига кириб келиб, деди:
- Дада, қаранг, мен келажакда орзу қилаётган уйимнинг суратини чиздим.
У чиройли, замонавий уч қаватли вилланинг расмини кўриб, ўғли чизганига ишонмади.
- Ўғлим, шу расмни ростдан ҳам ўзинг чиздингми?
- Ҳа, дада, ўзим, ҳеч ким ёрдам бермади. Ахир келажакда архитектор бўлмоқчиман-ку?

У ўғлини синаб кўрмоқчи бўлди:
- Ўзинг чизган бўлсанг... қани, шу уйингни бир тасвирлаб берчи. Нечта хона бор: шуларнинг нечтаси меҳмонхона, ётоқхона, ошхона, ванна...
- Дада, сизни тушундим. Бу уч қаватли вилланинг расмини чизганимга ишонмаяпсиз. Ундай бўлса эшитинг.

Ўғил шундай дея барча хоналарни бирма-бир тасвирлаб берди. Шунда ота 6 та ётоқхоналар кўп эмасми, дея сўради.
- Йўқ, дада, кўп эмас. Мен атайлаб ҳар қаватда иккитадан ётоқхона бўлишини истадим. Учинчи қаватдаги ётоқхоналар худди биздагидек бир йилда бир марта келадиган меҳмонлар учун доим тайёр туриши керак. Иккинчи қаватдаги ётоқхоналарда болаларим ётади. Мен икки нафар болам бўлишини истайман. Алоҳида-алоҳида ётишади, ўзларининг хоналари бўлади. Биринчи қаватдаги ётоқхона эса бизлар учун.

У ўғлининг ақлига қойил қолди. Демак бизга “Ота-онам кексайганда зинапоялардан юришга қийналишмасин”, - деб биринчи қаватдан ётоқхона ажратибди-да... Ўғлининг пешонасидан ўпиб қўйди-да, ундан келажакда яхши архитектор чиқишига ишонишини айтди.

- Барака топ ўғлим. Жуда чиройли вилланинг расмини чизибсан. Илоҳим уни қуришлик ўзингга насиб қилсин! Мен билан онангга биринчи қаватдан жой ажратиб тўғри қилибсан, қариганимизда зиналардан юришга қийналиб қолишимизни билибсан-да, раҳмат сенга!

Ўғил отасига ярқ этиб қаради:
- Дада, биринчи қаватдаги ётоқхона сизлар учун эмас!
- Унда ким учун?
- Мен у ерга бувам билан бувимни олиб келаман. Ахир улар ҳалиям эски, нураб ётган уйда яшайдилар! Сиз уларни янги қурилган уйимизга олиб келмадингиз-ку?! Шунинг учун мен уларни ўзим қурган уйга олиб кетаман. Сиз эса ойим билан шу уйда тураверасизлар!

У ўғлининг бу гапидан карахт аҳволга тушиб, лом-мим дея олмади. Худди устидан кимдир совуқ сув қуйгандек, бутун баданини муздек тер босди. Кўз ўнгидан ота-онасининг эски, нураб ётган уйда кун кечиришаётгани ўта бошлади... Юраги эзилиб, томоғига аччиқ бир нарса тиқилгандек бўлди. Беихтиёр кўзига ёш келди...

У шартта ўрнидан турди ва йилда бир келадиган меҳмон учун қулфлаб қўйилган ётоқхонага кириб, деразаларни очди ва ҳавосини енгиллатди. Кейин ўғлини бағрига босиб деди:
- Ота-онам: “Бормаймиз, ўзимизнинг уйимизда турамиз”, - дейишса индамай кетаверибман. Аслида ич-ичимдан алоҳида яшашни истаганим учундир балки... Мени кечир болам! Катта гуноҳ қилганимни ҳозир англадим. Ёш бўлсанг ҳам кўзимни очдинг! Юр, кетдик, ҳозироқ буванг билан бувингни олиб келамиз! Улардан кечирим сўрайман, пойларига бошимни ураман! Қилган гуноҳим учун Аллоҳга тавба қилдим...

У шундай дея кўзида ёш билан ўғлини мошинага ўтказди-да, уйининг устунлари, дуогўйлари бўлмиш ОТА-ОНАСИни олиб келиш учун йўлга отланди...

БЕҲЗОД ҲОЖИМАТОВ.


Hikoyalar kanali ochilganiga bugun 9 yil to'libdi. Shu vaqtdan beri va undan keyin bizni kuzatayotganlarga katta rahmat! Bu kanalni ochishdan maqsad shunchaki o'zimizga yoqqan hikoyalarni boshqalarga ulashish va o'zim yozgan hikoyalarni joylash edi. Vaqt va sharoit sabab yangi hikoyalar yozish imkoni bo'lmayapti, shu sababli yaxshi, ibratli hikoyalar o'qib qolsak, albatta ulashamiz!
E'tiboringiz uchun rahmat!

Bizni qanchadan beri kuzatasiz?

Hikoyalar kanalining birinchi xabari👇
https://t.me/hikoyalar/4

3k 0 2 55 152

ЯХШИЛИК ҚИЛИШГА ШОШИЛИШ КЕРАК...

У ишхонадан кайфияти кўтарилган ҳолда қайтди: уч ой катта бир лойиҳа устида ишлашган эди, танловда ғолиб чиқиб, кутилмаганда катта миқдорда мукофот пули чиқибди. У ота-онасининг олдига кириб, хурсандчилигини баҳам кўрди.

- Ҳалол меҳнатингнинг натижаси бу. Энди бу пулларни нима қилмоқчисан? Фақат шошилмай, ўйлаб гапир. Чунки, ҳар бир ғойибдан берилган пулда кўпчиликнинг ҳақи бўлиши мумкинлигини унутма болам, - деди отаси.

- Биринчи навбатда телефонимни яхшироғига ўзгартириб олсаммикан, деб ўйлаётгандим...
- Қўлингдагини олганингга ҳали бир йил ҳам бўлмадику?
- Сиздаги Нексияни сотиб, пул қўшиб, янги Ласетти олиб берайми?
- Худога шукур, тагидан шамол ўтиб турибди. Яна анча йил минаман.
- Ойим билан сизни Ҳажга олиб борайми?
- Биз борганмиз, бошқалар ҳам борсин, болам.
- Унда нима қилай? Яхшиси, сизларга бера қоламан, нима қилсангизлар, розиман.

У шундай дея пулни ота-онасига берди-да, кийимларини алмаштириш учун ўз хонасига кириб кетди...

Кечки овқатдан кейин, отаси ўғлини елкасига қоқиб қўйиб, деди:
- Энг аввало сени бу ютуқ билан табриклаймиз, мартабанг янаям улуғ бўлсин, Аллоҳим ҳамиша ғойибидан, ҳалолидан етказсин! Нимага сарфлаш борасида ўйлаб кўрдингми?
- Ҳа, дада, ҳали айтган гапларингиздан кейин ўзимча бир нарсаларни режалаштиргандек бўлдим, агар хўп десангиз айтаман.
- Қулоғимиз сенда.

- Ўзим ўқиган мактабдаги кутубхонага ва ёнимиздаги масжиднинг кутубхонасига керакли китоблардан олиб берсам. Қабристонни ободонлаштириш учун маблағ ажратсам...
- Баракалла, болам.
- Кейин... синглимнинг ўқишидаги контракт пулини тўлаб берсам...
- Баракалла, ўғлим.
- Қўшнимиз Холида опа эрлари вафот этгандан кейин жудаям ночор аҳволда яшашади... уйларини таъмирлаб, болаларигаям кийим олиб берсам.
- Жудаям тўғри ўйлабсан, болам.
- Ҳамма ишларни қилиб бўлганда кейин озгина пул ортса – уйимизга ҳам нимадир олсам...

- Яша ўғлим, ана энди ўзингга келдинг, инсон энг аввало имкони бўлса - ўзгаларга яхшилик қилишга шошилиши керак. Ана шундагина Аллоҳ унга янада кўпроқ ризқни етказади. Агар ғойибидан келганда фақат ўзингга сарфласанг – шу етказгани биринчиси ва сўнггиси бўлиб қолиши мумкин. Шуни ёдингда тутгин. Лекин, энг аввало бу ишларни бошлашингдан аввал битта қўчқор сўямиз ва мискинларга тарқатамиз.

Отасининг бу гапларидан ўғилнинг боши осмонга етди ва хурсанд бўлганича қассоб оғайнисига қўнғироқ қила бошлади...

БЕҲЗОД ҲОЖИМАТОВ.

3.7k 0 22 10 69

КЕРАКЛИГИНГНИ УНУТМА...

Қадим замонларда кимсасиз ва ёлғиз бир қиз яшар эди.
Ёлғизликдан жуда ҳам сиқилган, ҳаётдан хафа ҳолда кўча кезар экан, бир капалакнинг шохлар ичида қолиб кетганига кўзи тушибди. У ердан чиқиш учун ҳаракат қилаётган капалак
қанотларига янада кўпроқ зарар берар эди. Буни кўрган етим қиз эҳтиёткорлик билан капалакни шох-шаббалардан қутқарибди.
Капалак эса учиб кетиш ўрнига қизнинг олдига келиб, гўзал парига айланибди ва қизга дебди:
“Сен жуда ҳам яхши, пок қалбли инсон экансан, шу сабабли сенга бир тилак тилаш имконини бераман”.
Қиз бироз ўйлагач, парига: “Бахтли бўлишни хоҳлайман”, - дебди.
Пари эса қизнинг қулоғига бир нималарни шивирлабди- да, ғойиб бўлибди. Қиз ёши ўтган сари доим бахтли ва хурсанд бўлиб юрар эди. Бу бахтиёрликнинг сирини сўраганларга, ёшлигимдаги парига йўлиққанлигим, дея жавоб берар эди.
Вақт-соати етиб, ажал унга яқинлашганда, атрофдагилар ундан пари унга нима деганини сўрашибди.
Кексайган аёл эса табассум
ила дебди:
“Пари менга шундай деган эди:
“Қари бўлсанг ҳам,
ёш бўлсанг ҳам, бой бўлсанг ҳам, камбағал бўлсанг ҳам… атрофингдагиларга кераклигингни унутма.!" деганди...


Шу гапларни гапира туриб хорижлик қўлига "Almanach Artistique" журнали нусҳасини олиб қаҳвахонани тарк этди.

Эртаси куни битта жиҳатни ҳисобга олмаса, келишув жуда тез амалга оширилди. Жазоирлик қахвахона хўжайини калитларни нотариус ҳузуридаёқ унга бериши, қаҳвахонадаги барча буюмлар ўз ҳолича қолиши, олиб кетилмаслигини ҳам шартномага қўшишни талаб қилиб сўради.

- Аммо у ерда менинг шахсий буюмларим бор. Албатта, улар унчалик муҳим эмас, лекин уларни Сиз нима қиласиз? Балки мен ўзимнинг лаш-лушларимни олиб кетарман?

- Мсье, мен сизга жуда юқори нархни бераяпман. Ўйлайманки, қаҳвахонадаги нарсаларингиз баҳоси бир-икки минг франкдан ошмаса керак. Аммо истасангиз яна қўшимча тўлов қилишим мумкин.

- Яна 5 минг, унда.

- Ҳоп, - дея жилмайди харидор.

- Демак, “томонлар қаҳвахона ҳамма анжомлари билан бирга етти юз беш минг франкка сотилади ” – дея нотариус келишувни тантанали эълон қилди.

Нотариус офисидан чиқиб хўжайин калитларни бериб банк чекини қабул қилиб олди.

У айни шу онда илк марта даргохини сотгани сабабли қандайдир тушунарсиз ғамни ҳис этди.

“Кўнглинг тўқ бўлсин. Бу қаҳвахонани сотишни қанчалик истардинг. Агар ўша дамда қаҳвахонани 300га сота олганларингда Марте' тирик қолган бўларди. Ўтган йили ҳатто 400га сотмоқчи бўлганингда ҳам харидор чиқмаган эди”, дея ўзини овутса ҳам тушунарсиз ғашлик французни тарк этмасди.

Қария пулни олиб, ўз кўп орзу қилган жойга- мамлакат жанубига жўнаб кетади. У ерда денгиз сохилида кичик бир уйча олди ва қолган талай пулларига тинч ва сокин ҳаёт кечира бошлади.

Жазоирлик келишувдан сўнг атиги бир марта қаҳвахонага кириб, севимли столи қаршисидаги девордан у ерда осилиб турган суратни ечиб олиб чиқиб кетгач, уни ҳеч ким қайтиб кўрмади. Ҳамроҳимнинг сўзларига қараганда қаҳвахонани махаллий перфектура солиқдаги қарзлари туфайли суд қарорига асосан муниципал мулк ҳисобига олиб қўймагунча эгасиз ҳолатда нураб қолган эди.

Орадан 2 йиллар ўтди, чамаси.

Лондондаги машҳур Sotheby's аукционида Клод Маненинг шу вақтгача номаълум бўлган асари кимошди савдосига қўйилди. Савдо якунига кўра, унинг учун ўша вақтлардаги ақлбовар қилмас миқдордаги маблағ – олти ярим миллион фунт стерлинг тўланган экан.

Йўловчи дўстим ҳикоясини поезд Париж шаҳрининг Гар ду Норд бекатига етиб келганда тугатди.

У мен билан тезгина хайрлашиб, уст-бошини, ҳамда четида "Almana..." ҳарфлари кўриниб турган журнал солинган саквояжини кўтарган ҳолда вагондан чиқиб кетди..


1999 йил кунларидан бирида поездда Германиянинг Вюрцбург шаҳридан Брюссел орқали Париж томон сафарга чиққан эдим. Брюсселда тўхтаб Talgo тезюрар поездининг биринчи тоифали вагонига кўчиб ўтдим.

Кўринишидан келиб чиқиши африкалик бўлган баланд бўйли эркак билан ёнма-ён жойлашиб қолибмиз. Йўл-йўлакай у билан суҳбатлашиб қолдик. Тасвирий санъатшунослик билан шуғулланишини айтди. Қаердан эканлигим ва нима билан шуғулланишимга қизиқди. Мен унинг ҳаёти ҳақида қизиқдим. Натижада, тасодифий йўловчилар ўртасидагина юзага келадиган илиқ ва мазмунли суҳбат муҳити ҳосил бўлди.

Биз бир-биримизга ҳаётимизда содир бўлган турли воқеаларни ҳикоя қила бошладик. Ҳамроҳим айтиб берган ўша ҳикоялардан бирини сизларга ҳам улашишни лозим топдим.

Ушбу ҳодиса ‘70 йилларнинг бошида бўлган экан.

"Парижнинг чекка туманидаги кичик қаҳвахоналардан бирида жазоирлик мижоз тез-тез меҳмон бўлиб турар эди.

У доимо битта жойда узоқ вақт ўтирар, баъзида енгил тамадди ҳам қилиб турарди, лекин аксар холларда, шунчаки ўтириб, деворларга тикилиб қаҳва ичарди. Менимча, қаҳвахонанинг номи ҳам эсимда – адашмасам, у Lièvre Rapide эди. Шундай қилиб, кунларнинг биридаги одатий ташрифи мобайнида у яна ўз жойига ўтириб, ўйчан ҳолатда қаҳва ича бошлади. Бир вақтнинг ўзида қаҳвахона эгаси, официанти, бош ошпазию- сомелье ва баристаси вазифасини бажарувчи кексароқ француз ўзида анчадан бери тўпланиб келаётган қизиқишини босаолмай, ушбу сирли мижознинг ёнига келиб аста суҳбат бошлади. Қария хорижлик меҳмондан Парижнинг у қадар сайёҳатбоп бўлмаган туманига қаердан, нега келгани ва нима билан шуғулланишини сўрай бошлади.

Жазоирлик аслида Парижга кўчиб келиб, ушбу туманда яшаш нияти борлиги, аммо ундан аввал нима биландир машғул бўлиш учун бирор кичик бизнес соҳибига айланмоқчилигини сўзлаб берди. Шундан сўнг меҳмон эҳтиёткорлик билан айни қаҳвахонага меҳри тушиб қолгани, мабодо эгаси сотмоқчи бўлса (жазоирлик қаҳвахона эгаси билан гаплашаётганига хали амин эмасди, шунчаки, тахмин қилаётганди), яхшигина пул таклиф этиш нияти борлигини ошкор қилди.

Кекса қаҳвахоначининг меросхўрлари йўқ бўлиб, қаҳвахона юргизишда унга аввал фақат рафиқаси ёрдам берарди. Аммо аёли ҳам ўшанда, 4 йил олдин тўсатдан ҳасталикка чалиниб қолганди. Ўша вақтларда қиммат операция важидан қаҳвахонани сотмоқчи бўлишганида, бирор харидор топилмаганини эслади чол. Шундан сўнг рафиқаси вафот этгани сабабли ўзи ҳам ушбу шинам тамаддихонани сотиб жанубга кўчиб кетиш борасида @анчадан бери ўйланиб юрганди. Асли монпельелик қария умрининг сўнгги йилларини иссиқроқ жойларда, пойтахт четидаги ушбу туманда ўзига ёпишиб олган умидсизликдан узоқроқда ўтказмоқчи бўларди.

Шундай онларда “Эҳ, бу даҳмазани ким ҳам сотиб оларди?” – дея ичида хўрсиниб қўярди қария.

Шунинг учун ҳам, у мижознинг тинглай туриб тақдири-азалнинг ўзи унга бу харидорни юборганига шубҳа қилмади.

- Сиз қаҳвахона эгасига қанча пул таклиф қила олган бўлардингиз?- шошиб сўради у.

- Тахминан 500 минг франк...Бундай жой учун бу катта маблағ, шундай эмасми?

- Нима десам экан, - хўжайин боши қотгандек кўриниш учун айёрона жилмайиб қўйди.

У албатта, ўзидаги хурсандчиликни яширишга интилсада, яққол билиниб турган табассумини сотиб қўяётган лабларининг тараддуди, пешонасидаги кўриниб қолган ажинлар ёзилгани айтилган нархдан қониққанлигини англатар эди. Хўжайин актёрлик қобилиятидан йироқлиги яккол сезиларди.

- Мен яна икки юз минг қўша олардим, - хорижлик келишувни бирданига пишитиб, михлашга уринди, - мен Парижга кўчиб келиш учун Жазоирдаги уйим ва бизнесимни сотдим, пулим бор...

- Мен қаҳвахона соҳибиман, агар мени шунчаки лақиллатмаётган бўлмасангиз, келишувни эртагаёқ ҳал қилсак бўлар экан. Мен яқин орадаги яхши нотариусни биламан, - шоша бошлади ресторан эгаси.

- Жуда яхши. Келишдик. Демак, эртага ҳал бўлади, – деди мижоз. Улар бир-бирига қўлларини узатиб маҳкам сиқиб келишувни тасдиқлашди.

- Сизни яна бир финжон қаҳва билан меҳмон қилишга руҳсат этсангиз.

- Йўқ, ташаккур. Келишувни эртагаёқ ҳал этишга бел боғлаган эканмиз, ёпилмасидан аввал зудлик билан банкка бориб улардан чекни олишим керак.




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Men bu videoda o’zimni ko’rdim .
Yana kimlar o’zini ko’rdi ?

5.7k 0 113 1 28

ЭСКИ ТЕЛЕФОН...

Бугун эски телефонини топиб олди, суратлар,  видеотасвирлар ҳаммаси ажойиб хотираларни эслатди...

- Эҳ-ҳе... Юз элликта СМСим ҳам турибди экан-ку! - деди ўзидан-ўзи қувониб!

Аёли ёзган хабарлар бўлимига кирди:
"Памперс, қатиқ, салфетка"
"Уйда туз тугади",
"Бизни тезроқ олиб кетинг!"
"Нон, гўшт, гуруч, сабзи"
"Бугун пул опкелинг, эртага бозорга чиқаман Шахини оёғига олиш керак"
"Телефонни кўтаринг!"
"Телефон нега банд?!"...

Яна бир қанча шу маънодаги хатлар...
Бирдан кўзи онасининг рақамидан келган хабарга тушди. 
Шошиб очди:
"Юлам, цйгв кедиь иссмқрох кмцмнмь кет".

Ичи музлаб қолди. Онасининг кўзи хира эди, шунинг учун ўхшаш харфларни ажрата олмай шундай деб ёзган бўлса керак.

Онаси безовта қилмай деб кўпинча телефон қилмасди,  "рулдалигингда телефонда гаплашма" деб хавотир оларди.

Демак, ўшанда нимадир сабаб бўлган-ки, хабар ёзиб жўнатган. Ўзича хабардаги ҳарфларни "таржима" қилди:
"Болам уйга келиб иссиқроқ  кийиниб кет".
"Эҳ... Онам-а..."

Умида АЗИЗ.

3.9k 0 28 12 85

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Onalar doimo asraydi...

https://t.me/hikoyalar


Abror Zohidov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Божхона қўмитаси боплади

✍️ Яқинда бемор болажонларни турли ташкилотларга экскурсия қилдириш ғоясини ёзгандик. Таклифлар кутганимиздан ҳам кўпроқ бўлди. Лекин улоқни биринчи бўлиб Божхона қўмитаси тортиб кетди.

🤝 Барака топкурлар 24 нафар бола ва 25 нафардан ортиқ оналар ҳамда волонтёрларни ўзлари транспорт ташкил қилиб олиб кетишди. Энг катта раҳбарлари болалар билан шахсан учрашди, соғлик тилаш билан бирга катта бўлганларида ишлаш истагини билдиришса, божхоначи бўлишга ёрдам беришларини маълум қилишди. Қизиғи, ҳар бир болага бир нафардан ходим бириктирибдилар. Айниқса операциядан чиққан болажонга алоҳида машина жўнатишгани, икки ходим авайлаб кўтариб айлантиргани жуда тўлқинлантирди.

👮🏻‍♀️Қўмита масъули, тадбирга бош бўлган қадрдон укамиз Ҳусан Тангриев меҳмонларни бир пиёла чойга таклиф қилиш билан бирга музейлар, ходимлар фаолияти билан таништирди.

🐶 Болажонларни айниқса кинологлар жуда хурсанд қилди. Махсус тайёрланган итлар нафақат кўргазмали чиқишлар кўрсатишди, балки болалар билан бирга ўйнаб, роса қувноқ кайфият улашишди. Жажжи болажонлар учун алоҳида кийимлар тиктириб қўйишганига эса шунчаки гап йўқ.

🤲 Соғ бўлишсин илоҳим, планлари доим юздан ошсин. Фахрланамиз!!!


Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм


Сўз - буюк қудрат...

   Бир  қўшнимиз бор . Ҳар доим аёлини камситгани камситган. Бир куни қўшни аёл ҳасратини тўкиб солди.
- Шу десангиз, эрим ёмон одаммаску-я, аммо гапирган гапларига илон пўст ташаворади. Мана уч кундан бери мени  "бефаросат" деб чақиришга ўрганибдилар. Қанча ялинсам ҳам,  барибир шу одатларини ташамаяптилар . Бу юрагимни ёмонам тилкалаяпти-да.
      Унга қараб раҳмим келди. Бир оз ўйланиб, унга нима қилиш кераклигини ўргатдим.
    Эртасига келинчак гул - гул яшнаб чиқди. Унга савол назари билан қараганимни кўриб, жавобга шошилди:

   - Худди ўргатганингиздек жавоб қилдим. Менга гапира туриб бефаросат девдилар, мен уларга,
- Фаросатсизлигимни ўзим хам биламан, таъкидламасангиз ҳам бўлаверади дедим.

Улар:

-Ия , неожиданна-ку! Қаердан биласан? - деб сўраган саволларига:
- Фаросатим йўқлигини бирдан бир исботи сиздай одамни танлаб турмушга чиққанлигим, фаросатим бўлганда шу ишни қилармидим? - дедим.
Улар бир зум ҳайрон қолдилар-да , кейин:

- Кечир, фаросатхон ! - дедилар.

Хуллас, хамма ишлар жойида...

Сўнгги сўз :
Аёллар ! Сўз - буюк қудрат! Хамма гап уни ишлата билишда.
Илтимос, сўзларни ақл билан қўллаб уйингиз ва ҳаётингизни нурга тўлдиринг...

Хазонрезги


Аёлингизни севинг

Бир йигит донишманддан маслахат сўради:
- Биз турмуш қурганимизга бир неча йил бўлди... Аёлимдан совудим, олдинги хис-туйғум йўқ... Уни ортиқ севмайман... У хам шундай...  Нима қилсам экан?

Донишманд жавоб берди:
- Аёлингизни севинг

Йигит хайрон бўлиб сўзини қайтарди:
- Тушинмадингиз чоғи...  мени аёлимга ҳис-туйғум йўқ,  деяпман...

Донишманд бош силкиб давом этди:
- Бу аёлингизни севиш учун яхши омил...

- Қандай севай, ҳис-туйғум бўмаса...- жиғибийрон бўлди йигит.
Донишманд жавоб айтди:

- Аёлингизни асранг,  дардига шерик  бўлинг,   қадрланг,  ғамхўрлик қилинг,  фидойи бўлинг... чунки, эркак учун севиш ҳис-туйғу эмас, маъсулият демакдир...

6k 0 87 12 109

Sabrina - Kamolxon va Ra'noning qizalogʻi, bugun 2 yoshga kirdi. Ancha tili chiqdi, hovlida chopqillab yuradi, yuguradi. Qiyqirib oʻynaydi. Bir kuni Ra'no qizi bilan aylanishga koʻchaga chiqishdi. Koʻchada Kamolxonning sinfdoshlari boʻlgan bir nechta qizlar gaplashib turar edi. Ra'no ular bilan salomlashish uchun toʻxtadi.
     - Bormisiz Ra'noxon? Sogʻliklariz yaxshimi?
    - Alhamdulillah yaxshi.
    - Kamolxonga hayronmanda! Yoshligidan Qurʼon oʻqirdi. Namoz oʻqirdi. Xotinim oʻrangan soliha boʻladi deb yurardi. Sizga qanday ilakishib qoldiykin?! Qiziq...
Ra'no indamadi.
     - Bilasizmi? Kamolxon ayolim oʻrangan boʻlsa deb orzu qilardi.
Ra'no ularni oldidan oʻtarkan ichida oʻyladi "Nega menga buni aytmaganlar. Bir ogʻiz oʻraning deganlarida men oʻranardim-ku?! Oʻzlari indamaganlariga oʻranmadim, men ham kichkinaligimdan shunday yurishga oʻrganib qolganman axir, menimcha ularga shundayligimcha yoqaman deb oʻylardim..."
      Ra'no uyga keldi. Uy yumushlarini bajarib boʻlgach kechki payt erini ishdan kelishini kutdi. Kamolxon keldi.
    - Dadasi sizga bir gapim bor edi...
    - Ayting gulim.
    - Hijobga kirmoqchiman.
    - Yoʻq. Oʻranmaysiz. Sizga mumkin emas.
Ra'no erining javobidan hayron qoldi. Bunaqa gapni ochigʻi kutmagan edi. "Oʻranaman, desam erim quvonadi" deb oʻylagandi.
    - Mumkin emas deysizmi, nimaga?
Ayolining hayron qolganini koʻrib Kamolxon kuldi.
    - Nimaga kulyapsiz?
    - Necha mahal namoz oʻqiyapsiz?
    - Faqat bomdodni...
    - Qur'on oʻqiyapsizmi?
    - Haa... Kichik suralarnigina.
Kamolxon oʻrnidan turdi. Ayolining qulogʻi yaqiniga keldi.
     - Avval qalbingizni hijoblantiring, soliha gulim...
Ra'no erining nima xohlayotganini tushindi. Oʻsha kundanoq oʻzini isloh qilishga tushdi. Uzogʻi 2-3 oy ichida namozlarini ham joy-joyiga qoʻyib oldi. Bir kuni Kamolxon uydaligida oldiga kirdi. Yuzida, koʻzlarida quvonch porlar edi.
    - Tinchlikmi Gulim? Juda xursandsiz...- Dadasi... Bir maʼruzada eshitgan edim agar uydagi ayol "Voqea" surasini toʻliq yod olsa va har payshanba kuni shu surani oʻqib tursa, uyga halol rizq kelarkan, erining ishlari yurishib, oilasi boylik, ilm nuri bilan toʻlarkan. Shuni eshitganimdan keyin yodlashga tushdim. 1 oy deganda yod oldim. Aytib beraymi?
Kamolxon ayolining qilgan ishidan nihoyatda suyundi. Mamnun qiyofada "Mayli albatta eshitaman"dedi.
    - Izaaa vaqoatil vaqi'a, laysa levaq aaatihaa kaziba, hofizatur Rofi'a. Izaaa rujjatul arzu Rojjaaa, va bussatil jibalu bassa, va kung tum azvajaaa salasa...
Ayoli Qurʼon tilovat qilar edi. Kamolxonning esa koʻzlaridan quvonch yoshlari oqdi. Alloh duolarini qabul qilganini tushunib ich-ichidan xursand boʻldi. Ra'no surani tugatib eriga qaradi. Kamolxonning baxtliligi yuzidan, koʻzlaridan barq urib turar edi. Kamolxon Ra'noga asta shivirladi.
    - MaashaAllah... Alloh ilmingizni ziyoda qilsin. Mana endi oʻrinishingizga ruxsat beraman. Bugundan hijoblaning!
Ra'no oʻranishni judayam xohlagan edi. Qalbi iymon nuri bilan toʻldi. Erining buyrugʻini bir zumda bajardi. Oʻsha zahotini xonasiga kirib boshiga roʻmol oʻrab, uzun koʻylak kiyib chiqdi...
    Qiz bolani tarbiyasiga turmushga chiqqunicha ota-onasi mas'ul boʻladi, turmushga chiqqanidan keyin esa eri mas'uldir. Bazi bir erkaklar ayolini kaltak bilan, yoki qattiq soʻkish bilan tarbiyalayman deb oʻylashadi. Lekin bu xato. Ayolni yaxshi gap bilan aqlli tadbir bilan tarbiya qilish menimcha yaxshiroq va foydaliroq boʻladi. Eridan qoʻrqib oʻransa, uzun koʻylak kiysa-yu qalbida zarracha iymoni eʼtiqodi boʻlmaganidan koʻra, iymonli qalb bilan oʻzi xohlab oʻrangani yaxshiroq nazarimda. Alloh barchamizni qalbimizni Oʻz yoʻliga hidoyat qilsin!

TAMOM.

✍ Usmonaliyeva Munira.
10.11.2024.               14:35

6.4k 0 21 27 114

- Men tayyorman!
- Unda ketdik. Onasi!
Ichkaridan Ra'noning kennoyisi Maftuna opa yugurib chiqdi.
- Labbay!
- Men singlim bilan Buxoroga ketyapman. Uzogʻi 2 kunda qaytamiz. Yaxshi oʻtiringlar.
- Xoʻp yaxshi boringlar!
Yoʻl uzoq. Qoʻqon qayerda-yu Buxoro qayerda! Shahar markaziga yetganda birdan Behzod akaning mashinasi tutay boshladi. Ra'no qoʻrqib ketdi. Mashinadan tushdi.
- Aka, nima boʻldi? Nega tutayapti bu?!
- Vaaaay! Matoridanmi bilme qoldim!
- Endi nima qilamiz?! Hali Qoʻqondan ham chiqmadik, qachon yetamiz bu turishda, aka!
- Yetamiz havotir olma! Hozir yaqin oʻrtada avtoservis koʻrgan edim. Oʻsha yerdan odam olib kelaman. Sen shu yerda kutib tur.
- Balki taksida ketarman, aka! Siz ham rossa ovora boʻlyapsiz.
- Yoʻq. Bir oʻzingni begona joyga aslo joʻnatmayman. Biroz kutib tur!
- Xoʻp.
Bekzod aka biroz vaqt oʻtib bir yigitni boshlab keldi. Bu Kamolxon edi.
- Mana mashinam... Koʻrib bering uka. Birdan tutab yurmay qoldi.
- Hozir koʻramiz...
Kamolxon mashinani obdon tekshirdi. Ba'zi joylarini toʻgʻirlagan boʻldi. Mashina ruliga oʻtirib oʻt oldirib koʻrdi. Mashina oʻtadi. Kamolxonning koʻzi Ra'noga tushdi. Bir qarashda yoqimtoy, chiroylikka bu qizdan Kamolxon koʻz uzolmay qoldi. Ra'no sochlari uzun edi. Ularni yoyib olgan, lekin egnidagi kiyimlari ochiq sochiq emas, did bilan kiyingan, oʻzini tutishi ham boshqalardan farq qilardi.(Kamolxon kelgach Ra'no yaqinroqdagi kafega kirib ketgandi va u yerdan akasi chaqirmagunicha chiqmagandi).
Oradan bir hafta oʻtdi. Kamolxon oʻsha kungi qizni yana qayta koʻrgisi kelar edi. Kamolxon yoshligidan boʻlajak ayoli oʻrangan hijobli boʻlishini orzu qilgan boʻlsada, bu qizni nimasidur uni oʻziga tortgan, yuragiga choʻgʻ solgan edi. Bir kuni Ra'noning akasi yana avtoservisga keldi. Kamolxon uni darrov tanidi.
- Assalomu alaykum. Uka mashinam yana pand beryapti.
- Va alaykum assalom. Assalomu alaykum aka. Oʻsha kuni yetvoldilaringmi?
- Haaa. Allohga shukr. Borib keldik. Singlimni bitta partreti mukofotga loyiq topildi.
- Ha yaxshida. Mashinangiz, aka, biroz eskirgan. Buni sizga oʻsha kuni ham aytgandim. Matorini ba'zi qismlarini yangilash kerak. Bizni ustaxonamizga tashlab ketsangiz, oʻzim chiroyli qilib taʼmirlab beraman.
- Zoʻr boʻlardi, ukajon!
- Alloh qodir qilganicha tuzatib risoladagidek qilib beraman, inshaalloh.
- Rahmat ukam!
* * *
Behzod aka bilan Kamolxon ancha apoq-chapoq boʻlib, doʻstlashib qolishdi. Bir kun Kamolxon ichidagini aytdi.
- Aka... Shu sizda bir gapim bor edi.
- Mayli, ukam bemalol.
- Notoʻgʻri tushunmasayiz, shu singlizni yoqtirib qolgan edim. Bir uchrashib gaplashib koʻrsam, keyin onamlarni sovchi qilib joʻnatardim.
Behzod aka mamnun boʻldi. Kamolxondek aqlli, esli yigit singlisiga juda mos deb oʻylardi. Kamolxon haqiqatda yaxshi bola, ichmaydi, chekmaydi, notoʻgʻri yoʻlda yurmaydi... Uchrashishlariga rozi boʻldi, oʻzi singlisini Kamolxonni oldiga olib keldi.
- Ra'noxon... Yaxshimisiz? Oʻqishlariz boʻlyaptimi?
- Alhamdulillah...
- Ochigʻi... Sizda koʻnglim bor. Behzod akamgayam aytdim, agar siz ham meni yoqtirsayiz onamni uyizga joʻnatardim. Meni niyatim jiddiy.
- Bilmadim, uyimdagilar nima desalar shu. Men ularni rayiga qarshi chiqolmayman.
Kamolxon 3 kun oʻtib sovchisini joʻnatdi. Ra'no roziligini bildiribdi. Shu bilan toʻy taraddudi boshlanib ketdi. Yangi kelin-kuyovlik paytlari juda yaxshi oʻtdi. Allohga shukrki Ra'no juda esli qiz chiqdi. Oʻqishini bitirib qoʻliga diplomini oldi. Kamolxonga bitta shiringina qiz farzand tugʻib berdi. Lekin hali hamon boshiga roʻmol oʻramas, uzun koʻylak kiymas edi. Kamolxon ayoliga zugʻm qilib majburan hijobga tiqib qoʻyadigan johillardan emas edi. U ayolini oʻzi xohlab, qalbi iymonga toʻlgach oʻranishini istardi. Biron marotaba ham Ra'noga "Boshingga roʻmol oʻra!" "Endi hijobga kir!" Yoki "Uzun koʻylak kiy!" Deb buyruq bermadi. Lekin shunday qilishini ich-ichidan xohlar, namozlarida Allohdan ayolining qalbiga iymon nurini joylab qoʻyishini soʻrardi.


Nargizaning javobi Kamolxonga yoqmadi. Lekin iloji boricha buni sezdirmaslikka urindi.
- Xoʻp... Mayli. Keyingi savolim... Oila muqaddas narsa deyishadi. Oilani saqlash uchun ayolda qanday hislatlar boʻlishi kerak, nima deb oʻylaysiz?
- Eriga yaxshi muomalasi boʻlishi kerak, uy ishlarini yaxshi qilishi kerak... Yana...
Kamolxon bu qiz u orzu qilgandaqa emasligini tushundi. Uchrashuvdan boʻshashib uyga qaytdi.
- Nima boʻldi oʻgʻlim qiz bilan uchrashdingmi?
Onasi Margʻuba xola eshik oldida oʻgʻlini kutib oldi.
- Chiroyli qiz ekan... Lekin fikrlash doirasi oʻta past! Balki taqvoli namozxon qizdir, ona lekin menga dunyo qarashi keng, ilmli qiz kerak.
Kamolxon shunday deganicha xonasiga kirib ketdi. U hamisha Allohdan namozlarida pokiza ayol soʻrardi. Bugun ham asr namozini oʻqigach qoʻllarini duoga ochdi. Doʻsti Akmal yodiga tushdi. Akmal zinokor bir yigit edi. Kollejda oʻqib yurgan vaqtlarida bir qiz bilan sevishib qolishadi va Akmal u bilan zino qilib qoʻyadi. Qiz homiladorligini bilgach, Akmalga sovchi joʻnatishini soʻrab rossa yalinadi. Qizni ota-onasi Akmalni uyigacha kelishganida Akmalning dadasi "Oʻgʻlim sizlarni buzuqi qizinglarga ikki dunyoda ham uylanmaydi! Agar oʻgʻlimni ustidan shikoyat qiladigan boʻlsalaring oʻzinglarga yomon boʻladi! Qizinglarni oʻzi aybdor! Qiz ixtiyorini bermasa, hech qanday yigit unga yaqinlasha olmaydi. Qizingni yaxshilab tarbiyalaganingda shu koʻyga tushib oʻtirmas edi!" Deb uyidan haydab soladi.Akmalning dadasi katta amaldor odam edi. Qoʻli uzun hammajoyga yetadi. Qizning ota-onasi hech qayerga murojaat qilisholmadi. Oxiri sharmandalikka chidolmay uylarini sotib, boshqa viloyatga koʻchib ketishdi. Akmal 2 yildan keyin bir qizga uylandi. Xotini kechroq, toʻyda 1 yarim yil oʻtib, homilador boʻldi. Nima boʻldi-yu homilasi 3 haftalik boʻlganida nobud boʻldi. Shunda doktor Akmalga gʻalati gap aytibdi. "Xotiningizni bu homilasi 2-homila ekan. Oldingisini oldirganga oʻxshaydi. Shunga homilador boʻlishi ham, uni rivojlanishi ham qiyin boʻlgan." Akmal oʻzini butkul yoʻqotib qoʻydi. Baqir-chaqir qilganicha uyini pardalarini yirtdi, hammayoqni toʻzgʻitib tashladi. Maʼlum boʻlishicha Akmalning xotini avval bir yigit bilan zino qilib homilador boʻlgach, homilani oldirib tashlaydi va qizligini tibbiy yoʻl bilan tiklab Akmalga turmushga chiqadi. Yaxshilab davolanmay shoshilib turmush qurgani uchun kech homilador boʻladi va homilasi ham tabiiyki yaxshi rivojlanmay ichida nobud boʻladi. Umid bilan qilingan toʻy, oʻqilgan nikoh... Akmal xotini bilan rasman ajrashdi.
Kamolxon joynamoz ustida oʻtirganicha shularni hayolidan oʻtqazdi. Alloh "Nur" surasida "Poklar Poklar uchundir!" Deydi. Darhaqiqat shunday. Allohni qudratini qarangki Akmal nopok edi, Alloh ham unga oʻziga oʻxshagan nopok ayolni yoʻliqtirdi. Kamolxon qoʻllarini duoga ochdi. Asta shivirladi
- Poklar Poklar uchundir! Allohim Oʻzing guvohsan, Oʻzing bilguvchisan, Oʻzing koʻrguvchisan! Shu paytgacha bironta qizni bilagidan tutmadim... Sening Muqaddas Kitobingdagi mana shu oyatingga qattiq iymon keltirdim. Men oʻzimni pok saqlasam, Alloh ham menga mendek oʻzini pok saqlagan birini beradi, dedim. Allohim menga qalbi iymonga toʻla bir soliha umr yoʻldosh nasib et...
* * *
Ra'no bugun boshqa viloyatga borishi kerak. Albatta ish yuzasidan. Bugun ochilish marosimi. Shuning uchun vaqtli turdi. Bomdod namozini oʻqidi. Nonushtasini qilib boʻlgach, akasini chaqirdi.
- Aka! Oʻzim olib boraman degandiz...
- Ha albatta oʻzim olib boraman. Sen narsalaringni tayyorlab, kiyinib chiqaver, men mashinamni koʻchaga olib chiqib turaman.
- Xoʻp boʻladi.
Ra'no rassomchilik institutida oʻqiydi. Koʻproq tabiatni, manzarali joylarni rasmlarini chizishni yoqtiradi. Bugun qoʻshni viloyatda bir kotta rassomlik maktabining ochilishi boʻlyapti. Ra'no ham u yerga rasman taklif qilingan. Begona joy boʻlgani uchunmi akasi uni yolgʻiz joʻnatishni istamadi.


Avval qalbingiz hijoblansin, soliham!

(Hikoya)

Muallifdan: "Sohta tuygʻular" qismli hikoyamni bir muddatga yozishdan toʻxtadim. Sababi shu hikoyani asl qahramoni Gulnoza opamni qattiq mazalari qattiq qochib, bir joyda yotibdilar ekan. Ular golos qilib aytib berardilar hayotlarini shunga qarab yozayotgan edim. Endi biroz sogʻayvolsam aytib beraman Munira, iltimos birozga toʻxtatib turing dedilar. Ungacha boshqa qisqa hikoyalar yozib turaman."

Kamolxon yoshligidan ilmga, dinga qiziqar edi. 11 yoshida Qurʼoni Karimni hatm qildi. 13 yoshidan boshlab 5 vaqt namozini qoldirmasdan oʻqir edi. Oilada yolgʻiz oʻgʻil boʻlgani uchun ota-onasi uni erta uylantirmoqchi edi. Maktabda uncha yaxshi oʻqimas, baholari boshqa bolalarga qaraganda pastroq boʻlgani uchun, dadasi uni mashina tuzatadigan ustaga shogirtlikka berdi. U yerda salkam 5 yil mashinasozlik ilmini oʻrgandi. Uncha-muncha mashinalarni bemalol tuzata olar, qoʻlidan anchagina ish kelib qolganida, ustozi "Boʻldi endi, bu yogʻiga oʻzingni ishingni boshlash vaqting keldi" deb chiroyli oq fotiha berdi. Kamolxonning dadasi hovlisining yarmini sotib oʻgʻliga shaharning markazidan avtoservis ochib berdi. Ishlari ancha yaxshi ketar, Kamolxonning el-yurt oldida hurmati borgan sari oshib borar edi.
Kunlari shu zaylda oʻtaverdi... Kuz keldi. Daraxtlarning zangori barglarini oltin boʻyoq qopladi. Kamolxonning ota-onasi uni uylantirish payiga tushib qolishdi. Lekin Kamolxon nimadandir choʻchir edi.
- Oʻgʻlim, Alhamdulillah, ishlaring mana ancha yaxshi. Bemalol bir oilani boshqara olasan. Topish-tutishing zoʻr, qoʻlingda 5-6 ta shogirdlaring bor. Endi yoshing ham 25 ga yaqinlashib qoldi, bolam. Uylanadigan yoshga yetding deb oʻylayman. Senga yaxshi bir oqila umr yoʻldosh, onangga kelin kerak...
- Bilaman dada... Albatta oʻylab koʻrib bir qarorga kelaman.
Gapga Kamolxonning onasi Margʻuba xola aralashdi.
- Ha, oʻgʻlim. Oʻylab koʻr. Men senga juda yaxshi qiz topib qoʻydim. Ilmli, oʻrangan!
Kamolxon "Oʻrangan" degan soʻzni eshitdi-yu qandaydir koʻnglini gʻashlik qopladi. Toʻgʻri Soliha qiz oʻranadi, hijoblanadi, oʻzini nomahramlarning nigohidan saqlaydi. Lekin hozirgi qizlarning koʻpchiligi erga tegish uchun, yo boʻlmasa moda uchun oʻranyapti (Albatta, hammasi ham emas!) Mana Kamolxonning sinfdoshi boʻlar edi, ismni Nilufar. Maktab payti gaplashmagan yigiti qolmagan hisob. Hatto bir vaqtning oʻzida 4 ta - 5 ta yigit bilan sevishar edi. 2 yil oldinmi koʻrganida oʻranibdi, uzun koʻylak kiyibdi. Kamolxon hayriyat Alloh iymonga chaqiribdi Nilufarni deb oʻylagandi. Koʻrishishdi, bir ikki ogʻiz suhbat... Yoʻq! Bu qiz oʻzgarmagan edi. Hali ham fe'li oʻsha, yengiltakligi bor.
- Nilufar nega oʻranib olding?
- Nega soʻrayapsan, Kamol?
- Shunchaki qiziqdimdq.Maktabda oʻrangan qizlarni ustidan kular eding, endi esa oʻzing oʻranganingga biroz gʻalati tuyuldi menga.
- Haaa... Turmushga chiqyapman. Boʻlajak erim oʻranishimni xohladi.
- Namozchi?
- Namoz oʻqishni bilmayman-ku?! Bunisini indamadi. Faqat oʻransam boʻldi ekan.
Kamolxon oʻsha suhbatni esladi. Unga tikilib turgan onasiga javob qildi.
- Xoʻp, yaxshi qiz boʻlsa uchrashib koʻraman onam.
* * *
- Assalomu alaykum, meni ismim Kamoliddin. Uydagilarim, koʻchadagilar Kamolxon deb chaqirishadi.
- Assalomu alaykum, meniki Nazira.
- Naziraxon... Men oilada yolgʻiz farzandman. Boʻlajak umr yoʻldoshim aqlli, ilmli boʻlishini xohlayman. Va yana iymonli boʻlsa deyman. Siz koʻrib turibman oʻrangan soliha qizga oʻxshaysiz. Maylimi sizga bir necha savollar bersam?
- Mayli...
Nargiza boshini quyi soldi. Kamolxonning qanday savollar berishi mumkinligini oʻylardi ichida.
- Iymon deganda nimani tushunasiz?
- Iymon bu... Iymon... Halegi... har bir insonni qalbida boʻlishi kerak. Har bir ishimiz... Yaxshi ishimiz iymonni bildiradi.


- Voyyyy! Kim bor? Belim...
Hojiakbar Gulnozaning ovozi chiqayotgan uy tomon yugurdi.
   - Gulim, nima boʻldi? Tuzukmisiz?
  - Qornimda ogʻriq kuchayyapti, Hojiakbar aka... Belimni koʻtarolmayapman.
Hojiakbar qoʻrqib ketdi, Gulnozaning ahvoli haqiqatda yomon edi. Xotinini dast koʻtarib koʻchaga chiqdi. Mashinasiga oʻtqizdi. Mashinani boshqarib ketarkan boshida turli hil oʻy-fikrlar shamolda toʻzgʻigan kuzgi barglar kabi aylandi. "Kecha oshirib yubordim. Bekor urdim. Kayfiyatim umuman yoʻq edi-da. Bitta iplos bilan kelisholmay qolib ancha siqilib qolgandim. Uyga kelsam, ayam Gulnozadan shikoyat qildi. Oʻzi alamimni kimdan olishni bilmay turgandim. Ayamay uribman... Bugun kechirim soʻramoqchi boʻlib kelgandim. Kelsam bu ahvol! Ey Xudoyim Gulimni oʻzing saqla! Uni yaxshi koʻraman!" Hojiakbar to shifoxonaga yetib kelgunicha qilgan ishidan afsuslanib hayolida oʻzini oʻzi koyib keldi. Gulnozani zudlik bilan olib kirib ketishdi. Hojiakbar tashqarida qancha kutdi, bilmaydi... 1 soat. 2 soat... Va nihoyat doktor chiqib keldi.
   - Nima boʻldi, doktor? Ayolim yaxshimi?
Shoshilganicha soʻradi Hojiakbar.
Doktor ayol boshini afsusdan chayqadi. Hojiakbarga qattiq qaradi.
   - Shunchalik ham urasizmi yigit? Kuchiz shunchalik koʻpayib ketgan boʻlsa, koʻchada oʻzizga oʻxshagan togʻdek yigitlar bilan bellashing. Essiz!
   - Nima boʻldi gapirsangizchi qonimni qaynatmay!
   - Ayolingizni ahvoli har holda yaxshi, lekin...
   - Nima lekin?!
Hojiakbar asabiy baqirdi.
   - Oʻzizni bosing uka, bu yer shifoxona. Qornidagi homilasi nobud boʻldi. 3 yarim haftalik ekan... Nobud boʻldi.
   - Nobud boʻldi?
   - Ha... Xotiningizni oʻzidan soʻrasak, ogʻir narsa koʻtargandim, keyin ogʻriq turdi deyapti.
Hojiakbar homilani nobud boʻlganini eshitib koʻp siqildi, lekin endi kech boʻlib boʻlgandi.
     Gulnozaning ota-onasi uni koʻrgani kelishdi. Nargiza xola qizining ahvolini koʻrib chidolmay yigʻlab yubordi. Yer-u osmonga ishonmay asragan farzandi bir ahvolda yotsa! Nargiza xola qizining oldiga oʻtirdi. Mehr bilan sochlarini, yuzlarini siladi. Gulnoza onasining yigʻlaganini darrov bildi. "Onamni siqib nima qildim. Meni deb sogʻliklarini yoʻqotmasinlar" oʻyladi ichida.
    - Nima boʻldi qizim? Nega bunday boʻldi?
   - Ogʻir koʻtarib qoʻyibman. Unchalik ham ogʻir emas edi, bilmasam... Birdan ogʻriq turdi.
   - Mayli qizim... Hali koʻp farzandlaring boʻladi.
   - Oʻziz yaxshimisiz, ayajon? Meni deb siqilib qoldingizmi?
   - Nega unaqa deysan, meni eng yaxshi koʻrgan bolamsanku...
Gulnozaning koʻzlaridan yosh quyilib keldi. Nargiza xola qizining peshonasidan oʻpib qoʻydi.
                      *    *    *
   Va nihoyat oʻqish boshlandi. Hojiakbar va Gulnoza Andijonga ijaraga kvartira olib koʻchib ketishdi. Ularning oz boʻlsada shirin, baxtli hayoti boshlandi. Lekin Hojiakbarning ishlari sira yurishmas, ertalabdan kechgacha uyda oʻtirardi. Gulnoza oʻqishiga borib kelib yurar, stipendiyasini erini qoʻliga tutqazardi. Qaynonasi oyligidan oʻgʻliga pul joʻnatib turar, Hojiakbar shu pullar hisobiga yashar, ishlamas edi. Lekin shunday boʻlsa ham Gulnoza bu yerda qaynonasi bilan yashagandan koʻra ancha tinchroq edi.

4-QISM TUGADI

✍ Usmonaliyeva Munira.
⏰08.11.2024.       01:00

@Hikoyalar

6.8k 0 10 88 69

Kunlari shu zaylda oʻtar, qaynonasi qoʻlidan kelganicha Gulnoza bilan Hojiakbarning oʻrtasiga tushishga urinar, ikki yoshni oʻrtasida mehr-muhabbat uygʻotishni oʻrniga orasini buzishni xohlar edi. Hojiakbar toʻydan keyin Gulnozani haqiqatda sevib qoldi. Unga borgan sari bogʻlanib borar edi. Ba'zan uyga gul koʻtarib kelar, ba'zan shirinlik bilan Gulnozani xursand qilar edi. Lekin bu hol uzoqqa bormadi. Onasining toʻxtovsiz gij-gijlashlari oxiri ta'sirini koʻrsatdi. Tez-tez chakib olib Gulnozani uradigan odat chiqardi.
* * *
Bir kuni Gulnozaning qattiq koʻngli aynidi. U 3 haftalik homilador edi. Yogʻ hidiga chidolmay, ovqat ham qilolmadi. Kechka qaynonasi ishdan qaytsa, Gulnoza mazasi yoʻq holsiz oʻtirgan edi.
- Ha, kelinposhsha... Tinchlikmi nima boʻlyapti?
- Assalomu alaykum, ayajon. Yaxshi kevoldizmi? Mazam boʻlmayapti yogʻ hidiga koʻnglim ayniyapti.
- Ovqat qilmadizmi hali?
Gulnoza chiroyli qayrilma kipriklarini tez-tez pirpiratdi.
- Yoʻq qilolmadim.
- Tavba! Bitta siz homiladorsiz! Biz ham kelin boʻlib homilador holimizda ham ovqat qilganmiz, ham qaynona-qaynotamizni hizmatini qilganmiz. Hozirgi kelinlar nozik nihol!
Bir payt darvoza ochilib Hojiakbar kirib keldi. Kayfiyati yoʻq shekilli toʻngʻillaganicha onasiga yuzlandi.
- Nima boʻlyapti, onam?
- Mana bu xotinchangni qara! Mazasi yoʻqmish, ovqat qilsa koʻngli aynirkan! Bitta ovqat qilib qoʻymabdi. Men ishdan charchab kelib ovqat qilaymi endi?!
Hojiakbar itday quturdi. Jon jahdi bilan xotinini sudraganicha uyga olib kirib ketdi.
- Senmi hali onamga bahona qiladigan!? Bitta ovqat qip qoʻysang oʻlib qolasanmi?!
Hojiakbar Gulnozani ayamay urar, dod-voyiga, yalinishlariga quloq solmas edi.
- Jon Hojiakbar aka! Urmang! Urmang iltimos! Endi qilib qoʻyaman ovqatni!
- Endi qilasanmi?! Endi-ya?!
Hojiakbar doʻpposlashdan toʻxtamas edi. Gulnozaning boshi yorilib yuzlariga qon sizib oqdi. Qoʻllari, oyoqlari qaqshab ogʻriganicha Hojiakbarning mushtlaridan himoyalanishga kuchi qolmadi. Xushini yoʻqotib yerga yiqildi.
Qancha yotdi bilmaydi, koʻzini ochsa tong yorishib qolay degandi. Qoʻl oyoqlari zirqirab ogʻriganicha bazoʻr oʻrnidan turdi. Xonada yolgʻiz oʻzi edi. Hojiakbar koʻchaga chiqib ketibdi. Gulnoza oynadan oʻz aksiga qaradi. Yuzida qotib qolgan qon dogʻlarini salfetkada artdi. Artayotib xoʻrligi kelib oʻkrab yigʻlab yubordi. Shumi uning orzu qilgan hayoti?! Shumi u tanlagan er?! Guldek chiroyli, sutdek oppoq yuzlarini ayovsiz kaltaklar koʻkartiribdi. Qahvarang jodu koʻzlaridagi porlab turgan quvonch uchquni oʻchib, oʻrnini anglab boʻlmas gʻam koʻlankasi qoplabdi.
- Gulnozaaaa!
Qaynonasining ovozini eshitib Gulnozaning tishlari gʻirchillab ketdi.
- Shu ham ayolmi? Oʻgʻli shuncha urdi, bir marta ham holi nima boʻldiykin deb xabar ham olmadi...
- Gulnoza deyapman! Turdizmi?!
Gulnoza xohlamaygina javob qildi.
- Turdim! Hozir chiqaman.
Yuzini yaxshilab yuvib tozaladi. Koʻkargan joylarini makyaj qilib yopishga harakat qildi. Iloji boricha oʻzini tutib tashqariga chiqdi.
- Bugun uyga mehmonlar keladigan. Shunga harakatizni qiling. Yon tomondagi xonaga mehmonxonada turgan katta stolni opchiqib ustini chiroyli qilib tuzab qoʻying. Men ketyapman.
- Xoʻp boʻladi.
Mehmonxonadagi stol anchagina ogʻir edi. Uyda Gulnozadan boshqa hech kim yoʻq. Agar shu ishni qilib qoʻymasa yana qanonasining bobillashini eshitadi, kamiga eridan ham kaltak yeydi. Majbur stolni dast koʻtargancha qaynonasi aytgan uy tomon yurdi. Eshikdan ichkariga kirgandi hamki belida qorni aralash kuchli ogʻriq turdi.
Voy-voylaganicha yerga choʻkkalab qoʻldi. Hojiakbar koʻchadan qaytgan edi. Ichkaridan Gulnozaning ingragan ovozi eshitildi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.