Қаҳратон қанчалик кучли бўлмасин, баҳор уни енгишга қодир. Баҳорда табиат ўғонар экан, халқ тилида бир гап урф бўлади, "дарахтлар одамнинг кучини олиб ўйғонади". Ростдан ҳам одамларда ланжлик, сустлик ҳукмрон бўларкан, узумзорда токнинг биқинини очаётган чолнинг шашти, ариқ- ўзанларни кавлашга ундаётган бригадирнинг ғала-ғовури, кўчадаги кетмон-у бел кўтариб, қаёққадир шошилаётган одамларнинг ҳовури, дам у ёқда, дам бу ёқда тутунини ҳидини анқитиб ер чизиб юрган тракторларнинг шовқини кишини тетикликка чорлайди. Кимдир қозиққа ип тортиб картошка экишга ўқ чизиқ ҳозирлайди. Кимдир қайирдадир "ҳар хил уруғлар бор" деган овозга қулоқ тутади.Қайирдандир доғланмаган ёғ ҳиди бироз димоғни нохуш қўзғалаб, сўнгида янги чиққан жағ-жағнинг қовурилган бўйини олиб келади. Яна кимдир эса ўз ҳисларига маст бўлиб, бу илимсиқ ҳавода бир пиёлагина "ўша ўлгур" ини хумор қилиб ўтираркан, касби ҳам ўша-ўша "отамдан қолган дўконча" деб лақаблаган магазини ёнида бошини офтобга бериб, ўзини аллалаш, умрини алдаш, ҳисларга қул бўлиб нафс қамчиси зарбларига бардош бериш билан оввораҳол эди. Қани энди бирон бир "роҳатижон" келиб, бу ташналикдан озод этса!
Тақдир ҳазилини қаранг-ки, бошқа жомада нобоп бўлиб қолган унинг ўғли узоқроқдан кўринди. Қўлчасида ўралган қоғозча билан отасидан паналаганнамо дўконга шошилиб кираркан, у қоғозчанинг пул эканини пайқаш қийин бўлмади. Алҳазар! қайдан бўлса бу нажот?! Излаган имкон топар экан. Отаси ҳам ортидан кирди. Боласи тутқич бермаган куйи савдога ўтди
- тухум нечпул ака?
дўкончи;
- учта бир ярим
бола;
-бешта беринг!
бола икки ярим минг сўмни ўзатганда, ортидан отаси келиб шартта пулни олди.
- учта олса бўлади -деди отаси дўкончига музаффарона қараб.
Бола ҳам дўкончи акасига жовдиради. Бола билади. Дод десин, ерга юмаласин бир тийин. Ё калтак йейди ё қолган учта тухумдан ҳам маҳрум бўлади. Ва сўнггида начора у ҳам рози.
Дўкончига эса нима фарқи бор, муҳими савдо бўлсин.
Отаси "тухумдан ортган" пулга сеҳрли дамламасини олиб ичди. Дўкончи пинагини бузмади. Ёки ичида билдирмай нима деса деди. Буни мижоз сезмади. Тўғри-да, мижозни қочирмаслик керак!
Ота кечга томон бир жангари шоудаги "Батиста" деган қахрамонга ўхшаб ўкирганча кўчасига кириб келиб, ётиб қолди. Аёли уни қўлтиқлаб киргизаркан, рахматига "Батиста"дан боплаб мушт еди.
**
Хазоннинг куйимсиқ хиди атрофни қоплаб куз ҳам кириб келди. Атроф мухит супур -сидир, терган ҳосилини паналаш билан банд. Тўйхонадан тўйлар аримайди. Одамлар мусофирликдан қайтиб, ҳар кунги наҳор ошига шошиладилар. Тўйдан чиқишиб, ҳазмига тўп-тўп бўлиб кўчаларда туришади. Тухум олган болакай эса хамон ўша майкада, ўша иштонда ёзни ўтказди. Аслида ўтган қишни ҳам у шу кийимда ўтказган, одамлар уни кўриб эти жунжикибгина қўяқолганди холос. Бугун бўлса онаси уларнинг суннат тўйини ўйлаб кечалари киприк қоқмай чиққаниданми, охир оқибат мусофирлик тўнини кийишга мажбур бўлди. Олдинда узун қиш!
Куни келиб аёл катта юл четида сафарига тайинланган машинасини кутиб тураркан, дориломон кунлар етиштириб берган янгидан янги гапга уста, ғийбатчи кадрлар кўприк устида туриб унинг "мусофирлик тўни"ни турлича талқинда бичиб беришди. Улар ўтмишдаги ўз касбига содиқ устозларини чироғини ёқиб туриш учун ушбу жойни - азалий ғийбатхонасини макон тутишган эди.
Аёлга эса бунинг ҳеч бир қизиғи юқ. У ишлаши керак, тўй қилиши керак, эри эса ҳеч бўлмаса шу тўйда бош бўлиб берса бас! Аёл атиги шуни ўзини ҳам бир масъулият, бир рағбат деб билади.
Наимжон.
Ургут тумани. Мангитобод мфй