ЯХШИЛИК ҚИЛИШГА ШОШИЛИШ КЕРАК...
У ишхонадан кайфияти кўтарилган ҳолда қайтди: уч ой катта бир лойиҳа устида ишлашган эди, танловда ғолиб чиқиб, кутилмаганда катта миқдорда мукофот пули чиқибди. У ота-онасининг олдига кириб, хурсандчилигини баҳам кўрди.
- Ҳалол меҳнатингнинг натижаси бу. Энди бу пулларни нима қилмоқчисан? Фақат шошилмай, ўйлаб гапир. Чунки, ҳар бир ғойибдан берилган пулда кўпчиликнинг ҳақи бўлиши мумкинлигини унутма болам, - деди отаси.
- Биринчи навбатда телефонимни яхшироғига ўзгартириб олсаммикан, деб ўйлаётгандим...
- Қўлингдагини олганингга ҳали бир йил ҳам бўлмадику?
- Сиздаги Нексияни сотиб, пул қўшиб, янги Ласетти олиб берайми?
- Худога шукур, тагидан шамол ўтиб турибди. Яна анча йил минаман.
- Ойим билан сизни Ҳажга олиб борайми?
- Биз борганмиз, бошқалар ҳам борсин, болам.
- Унда нима қилай? Яхшиси, сизларга бера қоламан, нима қилсангизлар, розиман.
У шундай дея пулни ота-онасига берди-да, кийимларини алмаштириш учун ўз хонасига кириб кетди...
Кечки овқатдан кейин, отаси ўғлини елкасига қоқиб қўйиб, деди:
- Энг аввало сени бу ютуқ билан табриклаймиз, мартабанг янаям улуғ бўлсин, Аллоҳим ҳамиша ғойибидан, ҳалолидан етказсин! Нимага сарфлаш борасида ўйлаб кўрдингми?
- Ҳа, дада, ҳали айтган гапларингиздан кейин ўзимча бир нарсаларни режалаштиргандек бўлдим, агар хўп десангиз айтаман.
- Қулоғимиз сенда.
- Ўзим ўқиган мактабдаги кутубхонага ва ёнимиздаги масжиднинг кутубхонасига керакли китоблардан олиб берсам. Қабристонни ободонлаштириш учун маблағ ажратсам...
- Баракалла, болам.
- Кейин... синглимнинг ўқишидаги контракт пулини тўлаб берсам...
- Баракалла, ўғлим.
- Қўшнимиз Холида опа эрлари вафот этгандан кейин жудаям ночор аҳволда яшашади... уйларини таъмирлаб, болаларигаям кийим олиб берсам.
- Жудаям тўғри ўйлабсан, болам.
- Ҳамма ишларни қилиб бўлганда кейин озгина пул ортса – уйимизга ҳам нимадир олсам...
- Яша ўғлим, ана энди ўзингга келдинг, инсон энг аввало имкони бўлса - ўзгаларга яхшилик қилишга шошилиши керак. Ана шундагина Аллоҳ унга янада кўпроқ ризқни етказади. Агар ғойибидан келганда фақат ўзингга сарфласанг – шу етказгани биринчиси ва сўнггиси бўлиб қолиши мумкин. Шуни ёдингда тутгин. Лекин, энг аввало бу ишларни бошлашингдан аввал битта қўчқор сўямиз ва мискинларга тарқатамиз.
Отасининг бу гапларидан ўғилнинг боши осмонга етди ва хурсанд бўлганича қассоб оғайнисига қўнғироқ қила бошлади...
БЕҲЗОД ҲОЖИМАТОВ.