ЭСКИ ТЕЛЕФОН...
Бугун эски телефонини топиб олди, суратлар, видеотасвирлар ҳаммаси ажойиб хотираларни эслатди...
- Эҳ-ҳе... Юз элликта СМСим ҳам турибди экан-ку! - деди ўзидан-ўзи қувониб!
Аёли ёзган хабарлар бўлимига кирди:
"Памперс, қатиқ, салфетка"
"Уйда туз тугади",
"Бизни тезроқ олиб кетинг!"
"Нон, гўшт, гуруч, сабзи"
"Бугун пул опкелинг, эртага бозорга чиқаман Шахини оёғига олиш керак"
"Телефонни кўтаринг!"
"Телефон нега банд?!"...
Яна бир қанча шу маънодаги хатлар...
Бирдан кўзи онасининг рақамидан келган хабарга тушди.
Шошиб очди:
"Юлам, цйгв кедиь иссмқрох кмцмнмь кет".
Ичи музлаб қолди. Онасининг кўзи хира эди, шунинг учун ўхшаш харфларни ажрата олмай шундай деб ёзган бўлса керак.
Онаси безовта қилмай деб кўпинча телефон қилмасди, "рулдалигингда телефонда гаплашма" деб хавотир оларди.
Демак, ўшанда нимадир сабаб бўлган-ки, хабар ёзиб жўнатган. Ўзича хабардаги ҳарфларни "таржима" қилди:
"Болам уйга келиб иссиқроқ кийиниб кет".
"Эҳ... Онам-а..."
Умида АЗИЗ.