Mehrob.uz dan repost
🌘Эртага душанба!
3 февраль, 2025 милодий,
4 шаъбон, 1446-ҳижрий йил
Шаъбоннинг рўзаси суннатдир
"Шаъон ойида рўза тутиш фарз намозларидан олдин ўқиладиган суннат намозларига ўхшайди. Гўёки, у Рамазон ойи рўзаси учун муқаддима вазифасини бажаради. Яъни, шаъбон ойи рўзаси Рамазон ойидаги фарз рўзанинг суннати саналади. Шунинг учун ҳам шаъбон ойида рўза тутиш жорий қилинган.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар» (Бухорий ва Муслим ривояти).
Бир киши Набий алайҳиссаломдан сўради: “Эй Аллоҳнинг Расули, ойларнинг ҳеч бирида шаъбонда рўза тутганингиздек рўза тутганингизни кўрмадим”. Набий алайҳиссалом унга жавобан: “Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У ражаб билан рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар оламлар Раббига кўтарилур. Менинг амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман”, дедилар” (Муснаду Аҳмад, “Усома ибн Зайд ҳадислари” боби, 22385-ҳадис).
🔗 Шаъбон ойи фазилати ва БАРОАТ кечаси ҳақида
🤲 Аллоҳим бизларга шаъбон ойида барака ёғдиргин ва рамазон ойига етказгин!
✅ Яқинларингизга ҳам эслатинг!
Telegram | Facebook| Instagram| YouTube

⏰ Саҳарлик ва ифторлик вақтлари: 03.02.2025
(Тошкент вақти билан)
Саҳарлик тугаши: 06:11
Ифторлик бошланиши: 17:46
Нияти: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўза тутмоқликни.