Тиловат саждаси қуйидаги ўн тўрт оятдан бирини тиловат қилган кишига ёки эшитган кишига вожиб бўлади.
1. Аъроф сурасининг охиридаги 206-оят.
2. Раъд сурасидаги 15-оят.
3. Наҳл сурасидаги 49-оят.
4. «Бану Исроил» (Исро) сурасидаги 109-оят.
5. Марям сурасидаги 58-оят.
6. Ҳаж сурасидаги биринчи сажда ояти, яъни 18-оят (бу сурадаги иккинчи сажда ояти, яъни 77-оят ҳанафий мазҳабига кўра вожиб эмас).
7. Фурқон сурасидаги 60-оят.
8. Намл сурасидаги 26-оят.
9. Сажда сурасидаги 15-оят.
10. Сод сурасидаги 24-оят.
11. Фуссилат сурасидаги 37-оят.
12. Нажм сурасидаги 62-оят.
13. Иншиқоқ сурасидаги 21-оят.
14. Алақ сурасидаги 19-оят.
* Таровеҳ намозларида муаммоли вазиятга тушмай қолишимиз учун эслатма, биродарлар!