Пайғамбаримиз алайҳиссалом замонларида Саълаба исмли ниҳоятда ибодатли, тақводор саҳоба бўлиб, кўп сажда қилганидан пешонаси туянинг тиззасидек қабариб кетган экан. Кеча-ю кундуз Набий алайҳиссаломнинг масжидларида ибодат ва зикр билан машғул бўлиб ўтирар экан. Одатий кечаларнинг бирида Росуллуллох салоллоху алайхи васаллам масжидга кириб, у ерда яланғоч ўтирган Саьлабага кўзлари тушди. Ундан ҳудди жоҳилятдаги каби бундай ўтиришининг сабабини сўрадилар. У эса, камбағаллигини, ҳатто бир кийимни аёли билан алмашиб кийишини: бири уни кийиб намоз ўқиганда иккинчиси кутиб туришини айтди. Аллоҳ ўзига ҳам давлат беришини истади. Шунда Набийимиз: "Эй Саълаба! Молинг кўп бўлиб унинг ҳаққини бера олмаганингдан, йўқ бўлиб шукр қилиб яшаганинг яхши. Давлат сўрамагин", дедилар. У хўп деди-ю рози бўлди. Орадан кунлар ўтиб, яна Росуллуллохга йиғлади: " Эй Аллоҳнинг Расули, камбағаллик жонимдан ўтди. Ҳаққимга дуо қилинг, Аллоҳ менга ҳам давлат берсин". Росуллуллох аввалги гапларини такрорладилар. У кўнди. Бу ҳол учинчи бор такрорланди. Саълаба: "Аллоҳга қасам, ё Набияллоҳ, Аллоҳ менга давлат берса, унинг ҳаққини адо қиламан", деди. Расулуллоҳ дуо қилдилар: " Аллоҳим, Саълабага мол бергин! " Шу дуонинг баракасидан иккита қўйли бўлди. Ва қурт-қумурсқа қандай кўпайса, қўйлари ҳам шундай кўпайдики, Мадина яйловларига сиғмай қолди. Эрталабдан кечгача масжидда ўтирадиган Саълаба энди фақат намоз вақтларида масжидга келадиган бўлди. Вақт ўтиб бомдод ва ҳуфтонга келишни одат қилди. Бора-бора фақат жумага келар, чорваси янада кўпайгач, уни ҳам тарк этди. Закот ояти нозил бўлди. Расулуллоҳ Саълабани эсладилар ва ундан закот олишни айтдилар. Закот олиш учун борган саҳобаларга: "Мен зиммий эмас, аксинча, мусулмонман", деди. Закот беришдан бўйин товлади. Ўтмишини унутди. Қасамини бузди. Саҳобалар Набий алайҳиссаломга бу ҳабарни етказдилар. Оят нозил бўлди:
".... Олтин ва кумушни ҳазинага босадиган, Аллохнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азоб башоратини беравер. Бир куни ўша (олтин ва кумушлар) жаҳаннам ўтида қизитилур ва пешоналари, ёнбошлари ҳамда орқаларига босиб: "Мана бу ўзингиз учун тўплаган нарсангиз, бас, энди ўзингиз учун тўплаб юрган нарсангизни татиб кўринг!" дейилур".
Биродарлари бунинг ҳабарини Саълабага етказдилар. У дод-вой солиб молидан закот олиб келди. Расулуллоҳ: "Сенинг молингдан закот олишни Аллох менга ҳаром қилди", дедилар. Саълаба пушаймон бўлди. Пайғамбаримиздан давр ўтиб, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳалифалигида у яна молини хайдаб келди ва закот олишларини айтди. Абу Бакр: " Расулуллоҳ закот олмаган молдан мен ҳам олмайман", дедилар. Умидсизликка тушган Саълаба ортига қайтиб кетди. Абу Бакрдан сўнг халифа бўлган Умар розияллоҳу анҳунинг ёнларига яна подасини ҳайдаб келди. Умар ибн Хаттоб: "Расулуллоҳ ва Абу Бакр закот олмаган молдан мен ҳам закот олмайман", дедилар. Саълаба пушаймонлик ичида яшади ва поласи орасида хор бўлиб ўлди.
"Ё насиб" китобидан.
@firdavsiylar |Jannat sari bir qadam!