-Сиз дунёда яхшисиз,
Яхшиларни нақшисиз
Ишлаб ҳеч толмадизми?
Ҳеч нарса олмадизми?
Бегим дейми, Султоним,
Ё тахти Сулаймоним.
Биз деб ҳар ён чопасиз,
Кўп-кўп пуллар топасиз.
Мақтаяпман ҳаммага,
Яқинлар-у аммага.
Бахтимга омон бўлинг,
Дунё тургунча туринг.
Ширин овқатлар тайёр,
Деб юрманг мени айёр.
Ёнбошланг бу болишга,
Сабаб йўқ ҳеч нолишга.
Ҳамма ёқ чинни чирой,
Ўзим бўлдим гўё ой.
-Мақсадга ўт, чўзилмай,
Лабинг бўяб сузилмай.
Майли бўлсин кўнглинг тўқ,
Лекин ҳозир пулим йўқ.
✍Ҳилола Мамажонова
20/12/2024
@hayot24
Яхшиларни нақшисиз
Ишлаб ҳеч толмадизми?
Ҳеч нарса олмадизми?
Бегим дейми, Султоним,
Ё тахти Сулаймоним.
Биз деб ҳар ён чопасиз,
Кўп-кўп пуллар топасиз.
Мақтаяпман ҳаммага,
Яқинлар-у аммага.
Бахтимга омон бўлинг,
Дунё тургунча туринг.
Ширин овқатлар тайёр,
Деб юрманг мени айёр.
Ёнбошланг бу болишга,
Сабаб йўқ ҳеч нолишга.
Ҳамма ёқ чинни чирой,
Ўзим бўлдим гўё ой.
-Мақсадга ўт, чўзилмай,
Лабинг бўяб сузилмай.
Майли бўлсин кўнглинг тўқ,
Лекин ҳозир пулим йўқ.
✍Ҳилола Мамажонова
20/12/2024
@hayot24