#туризм
⚡️⚡️ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ: САЙЁҲЛИКНИНГ МУМТОЗ ЧОРРАҲАЛАРИ
Тошкент вилояти нафақат қулай географик жойлашуви, балки сўлим гўшалари, гўзал ва бетакрор табиати, пурвиқор тоғлари, шунингдек, маданий ёдгорликлари, муқаддас қадамжолари билан бошқа ҳудудлардан ажралиб туради.
Воҳада ёз-у қиш мириқиб дам оладиган баҳаво масканлардан ташқари Шоабдумалик ота, Шайх Умар Вали Боғистоний, Занги ота, Ийк ота зиёратгоҳлари, Гумбаз бобо мақбараси, Қайнаргумбаз сардобаси, Шоҳруҳия тарихий қадамжолари борки, улар вилоятнинг буюк ўтмиши, кўҳна ва бой маданиятидан сўзлайди. Вилоят ҳудудида 828 та моддий маданий мерос объекти бўлиб, шундан 589 таси археология, 7 таси архитектура, 74 таси монументал ёдгорлик, 159 таси диққатга сазовор жойлардир. Шунингдек, 223 таси маҳаллий ва 605 таси республика аҳамиятидаги масканлар сирасига киради. Бу эса ҳудудда туризмни ривожлантириш учун кенг имконият яратади.
👉БАТАФСИЛ ЎҚИШ👈
@haqiqatonline_24