Бугун 4 феврал — Халқаро Дўстлик-Биродарлик куни экан.
Дўст мукаммал бўлмаслиги мумкин, лекин унинг содиқ бўлиши барчасидан муҳим. Дўст дўстига дардини айтиши шарт эмас, унинг кўзларидан барча муаммоларини билиб оладиган ҳақиқий дўстдир.
Кимга яхши ким учун зўрман,
Ювса кетмас манглайи шўрман,
Бир дард қийнар юракгинамни,
«Дўстга ёлчимаган дўстдурман».
Кўзларимдан ёшларим оқар,
Бу сийратим кимга ҳам ёқар,
Дунё менга гоҳ маъюс боқар,
«Дўстга ёлчимаган дўстдурман».
Жон тўшамас жонимдагилар,
Қон талашар қонимдагилар,
Дўст сифатдир ёнимдагилар,
«Дўстга ёлчимаган дўстдурман».
Ишонмайман кўзимга ҳатто,
Қойил қолмам сўзимга ҳатто,
Ўзим дўстман ўзимга ҳатто.☝️
«Дўстга ёлчимаган дўстдурман».
Ҳаёт шундай махмадона кўп,
Дўстман деган дил бегона кўп,
Кўришганда ё баҳона кўп...
Дўстга ёлчимаган дўстдурман.
Кийим кийдим, турфа шинамни,
Ўлсам қазиб пастга зинамни,
Ким кутаргай тобут гинамни?
«Дўстга ёлчимаган дўстдурман».
Омад кулиб бўлдим тўра, бек,
Ташвишларга қўйиб баъзан чек,
Ҳаммасидан розидирман лек,
«Дўстга ёлчимаган дўстдурман».
Ҳамдам Аллаёр.
https://t.me/hamdamallayor_official
Дўст мукаммал бўлмаслиги мумкин, лекин унинг содиқ бўлиши барчасидан муҳим. Дўст дўстига дардини айтиши шарт эмас, унинг кўзларидан барча муаммоларини билиб оладиган ҳақиқий дўстдир.
Кимга яхши ким учун зўрман,
Ювса кетмас манглайи шўрман,
Бир дард қийнар юракгинамни,
«Дўстга ёлчимаган дўстдурман».
Кўзларимдан ёшларим оқар,
Бу сийратим кимга ҳам ёқар,
Дунё менга гоҳ маъюс боқар,
«Дўстга ёлчимаган дўстдурман».
Жон тўшамас жонимдагилар,
Қон талашар қонимдагилар,
Дўст сифатдир ёнимдагилар,
«Дўстга ёлчимаган дўстдурман».
Ишонмайман кўзимга ҳатто,
Қойил қолмам сўзимга ҳатто,
Ўзим дўстман ўзимга ҳатто.☝️
«Дўстга ёлчимаган дўстдурман».
Ҳаёт шундай махмадона кўп,
Дўстман деган дил бегона кўп,
Кўришганда ё баҳона кўп...
Дўстга ёлчимаган дўстдурман.
Кийим кийдим, турфа шинамни,
Ўлсам қазиб пастга зинамни,
Ким кутаргай тобут гинамни?
«Дўстга ёлчимаган дўстдурман».
Омад кулиб бўлдим тўра, бек,
Ташвишларга қўйиб баъзан чек,
Ҳаммасидан розидирман лек,
«Дўстга ёлчимаган дўстдурман».
Ҳамдам Аллаёр.
https://t.me/hamdamallayor_official