Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Каналимизга хуш келибсиз! Ушбу канал орқали сиз шоир Ҳамдам Аллаёр ижоди билан яқиндан танишиб борасиз. Қўшиқ, шеър, идеа, мурожаат учун +998995060077
Адмен: +998883963336
@hamdamallayor

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#КУН_МАВЗУСИ

Тулпор минмай ўлайман,
Кун ора ғурбатдаман.
Ундан пешком булайман,
Метанда навбатдаман.

Турибмиз бир дард сабаб,
Совуқдан титрайди лаб,
Ҳамма жойда ўша гап,
Метанда навбатдаман.

Кимдир қаторлар тузар,
Кимдир асабни бузар,
Навбат келса газ тугар,
Метанда навбатдаман.

Силжиб, силжиб биз секин,
Тўлди, сабримиз лекин,
Қачон бўлар газ текин,
Метанда навбатдаман.

Кетай десам имкон йўқ,
Бакда бензин, газ ҳам йўқ,
Бошлиқ бўлди қилманг дўқ,
Метанда навбатдаман.

Бошланади ура - ур,
Тўхтаб қолма, олға юр,
Эй дўстим пешонам шўр,
Метанда навбатдаман.

Орзуларим ўлдида,
Умидларим сўлдида,
Нима бўлса бўлдида,
Метанда навбатдаман.


(Адёлимни қучоқлаб, метанда навбатдаман).

©️ Ҳамдам АЛЛАЁР.

Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👇👇👇 @hamdamallayor


Mentalitetimiz zoʻr-da!
Rulga oʻtirsang - piyodalar xuddi qoʻyga oʻxshaydi. Mashinadan tushib, piyoda yursang - haydovchilar esa molga oʻxshaydi...


Qay biri to‘g‘ri ekan a?

@hamdamallayor


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Bittagina yongan yurakcha bosamiza❤️‍🔥

@hamdamallayor


БИЗГА ҲАМ КУН БОР ҲАЛИ...

Отдан тушди деманглар,
Омадларим ёр ҳали.
Бўлди, "пишди" деманглар,
Бизга ҳам кун бор ҳали...

Дунё сизнинг кимингиз,
Ё оға, ё инингиз,
Бугун сизнинг кунингиз,
Бизга ҳам кун бор ҳали...

Сиз ақлли, биз содда,
Биз пиёда, сиз отда,
Нелар бўлмас ҳаётда,
Бизга ҳам кун бор ҳали...

Кимлар тушди ўртага,
Кимлар кетди жўртага,
Тонг отади эртага...
Бизга ҳам кун бор ҳали.

Юзимга чанг солгунча,
Умрим тугаб қолгунча,
Ҳақ жонимни олгунча,
Бизга ҳам кун бор ҳали...

Тухмат тошин отманг бас,
Сўнг паналаб ётманг бас,
Дўстни, ёвга сотманг бас,
Бизга ҳам кун бор ҳали...

Омадим келмай овда,
Қаддим эгилган новда,
Худо берган синовда,
Бизга ҳам кун бор ҳали...

    ©    Ҳамдам АЛЛАЁР.

14.12.2024й.

Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉
@hamdamallayor


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Кун_шеъри

​​МЕТАНЛАР ЁПИЛАРКАН!😔

Эшитдингми биродар,
Кўнглим чўкди ер қадар,
Келди бир нохуш хабар -
Метанлар ёпиларкан!

Эшитиб буни, қалбим,
Кўзга ёш келди лим-лим,
Бугун бўлибди маълум,
Метанлар ёпиларкан!

Юракларда хавотир,
Бир куни йилга татир,
Ҳар йил қишда шу тақдир,
Метанлар ёпиларкан!

Ушалтирсин орзумни,
Қадрига ет ҳар зумни,
Кўзинга сурт бензинни,
Метанлар ёпиларкан!

Дилларни нохуш қилиб,
Ташвишларни қўш қилиб,
Ёлғон бўлсин, ишқилиб,
Метанлар ёпиларкан!

© Ўлмасбек Самарқандий.
🎙 Беҳрўз Қўлдошев.

@hamdamallayor


ХУДОЙИМ БИЗГА ҲАМ ЕТКАЗДИ...

Гоҳ қўлга қаламни тутқазди,
Гоҳ турли синовдан ўтказди,
Суйган бир бандаси қатори,
Худодан сўрадек, етказди!

Ғарибнинг бошини силай ман,
Сизга ҳам зўрларин тилай ман,
Сўрасам, мен ундан сўрай ман,
Худойим бизга ҳам етказди!

Отангнинг дуоси энг қиммат,
Онангнинг ризоси сер ҳиммат,
Худонинг бергани беминнат...
Худойим бизга ҳам етказди!

Кўрмадим на дўстдан каромат,
Барчаси бўлсинлар саломат,
Кимгадир туюлса маломат.
Худойим бизга ҳам етказди!

Бердилар ҳам тож-у, тахтимни,
Синдирмай, шижоат-шахтимни,
Кам қилмай омадим, бахтимни,
Худойим бизга ҳам етказди!

Бухтондан сақлайди шанимни,
Сўрасам тўлдирар камимни,
Минг шукр соғ қилган танимни,
Худойим бизга ҳам етказди!

Кутгандим келар деб фурсати,
Бандага аёнмас қисмати.
Ҳақдан-да бўлади рухсати,
Худойим бизга ҳам етказди!

Ортингда қоларкан мансаб, зар,
Келдими кетмоғи муқаррар.
Қайдан деб сиқилма биродар,
Худодан сўрадек, етказди!

Ҳамдам АЛЛАЁР.

Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉
@hamdamallayor


​​Таъзия😭

Кечагина кўзларимизни қувнатиб, қалбларимизни фахрларга тўлдириб, дилимизга ишонч бериб, бу йил сизларни ташлаб кетмайман, дея хонадонларга ҳарорат бахш этиб турган Газхон акамиз жон топширдилар😡. У киши асли тирик эдими, дея киноя қилманг. Тирик эди, бор эди, фақат сал бетайин эди.

Ўзимиздан чиққан бўлишига қарамай, сал фойданинг ҳидини сезса, четга кетиб қоларди👣. Айниқса, Россияни яхши кўрарди. У ернинг совуғига чидайдиган Газхон ўзбекнинг аёзидан чўчиди шекилли, ўзини яна ўликка солди.

Ўлганнинг ортидан гапириш яхшимасу, лекин Газхон кейинги пайтларда жуда ваъдабоз бўлиб қолувди. Унга ёш болалар ҳам ишонмай қўйганди. Лекин қурмағур ваъдани бопларди, ўн марта алдаса ҳам яна ишониб қолардик.

Мактаблар  ёзда тонна-тонна полиз экинлару мева-чева сақланадиган муздай омборхонага айланди қолди. Ҳадеб дарсликларни янгиламай шу мактабларни иситиш ҳақида қачон ўйларканмиз-а?

Эҳ, ўзбегим, ота бобонгни синовидан ўтган ўтиндан қолма, таппидан қолма. Кўп қаватли уйларда яшовчилар, ёш боласи, қариясию бемори борларга қийин бўлдида.

Ўлмай ўлгур Газхон! Сенга ишонгандик, инонгандик. Афсус, афсус...

Ёндирса ҳам ёз яхши экан🌄

Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉
@hamdamallayor


«БИЗ БИРЛАШИБ КОРРУПСИЯНИ ЕНГАМИЗ»!

Пора билан битмас ишинг битармиди,
Роҳат билан уч – тўрт кунинг ўтармиди,
Қинғир йўллар сени интиқ кутармиди,
Келинг дўстим коррупцияни енгамиз!


Айро қилар жигарларнинг орасини,
Оқизгайдир кўзларингиз қорасини,
Изламанг ҳеч энди унинг чорасини,
Келинг дўстим коррупцияни енгамиз!


Ўтмишда ҳам бу иллатга жазо бўлган,
Қатл бўлган, не-не жонлар қазо бўлган,
Балки шундан раъият ҳам расо бўлган,
Келинг дўстим коррупцияни енгамиз!


Кўз тикмагин ҳалол инсон нонига сен,
Ҳеч йўлама яхшиларнинг ёнига сен,
Сингиб кетдинг халқимнинг қон-қонига сен,
Келинг дўстим, коррупсияни енгамиз!


Сенга жой йўқ бу Ватанда кетгин нари,
Азал-азал метиндайдир Ўзбек ори,
Ҳар не бўлса дош бергайдир эл мадори,
Келинг дўстим коррупцияни енгамиз!

Нақл бордир : «Оч қорним бу тинч қулоғим»,
Бу балодан азоб чеккай дил фироғим,
Сенсиз гуллаб яшнагайдир Ватан боғим,
Келинг дўстим коррупцияни енгамиз!

                          ✍🏻 Ҳамдам Аллаёр.

Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉
Telegram  • InstagramFacebook


Bugun
9-Dekabr

Xalqaro Korrupsiyaga qarshi kurash kuni

Международный день борьбы с коррупцией

International Anti-Corruption Day


#Премьера
БАХТИГУЛ БАХТЛИМИСАН?

Орзуларим ўлдириб,
Кетмоққа ҳақлимисан,
Умидларим сўлдириб,
Бахтигул бахтлимисан?


Кўнглимга бериб озор,
Мен мажнунни этиб зор,
Изларингни ёпди қор,
Бахтигул бахтлимисан?


Сарви қомат ой санам,
Киприклари ёй санам,
Севган эдим чинданам,
Бахтигул бахтлимисан?


Ўйлаб мени ҳар куни,
Санчиб юрак тугуни,
Қайтар дунё дер буни,
Бахтигул бахтлимисан?


Мендан кетиб ўзгага,
Юраги ўтлимисан?
Гаплар отиб юзтага,
Бахтигул бахтлимисан?


Юрагимни куйдирган,
Ўтмисан, оловмисан?,
Ёлғон ишқдан туйдирган,
Бахтигул бахтлимисан?


(Мен содда суймай ўлай,
Ёлғончим бахтлимисан?)


©️ Ҳамдам АЛЛАЁР.

@hamdamallayor


DOʻSTIM, BIR GAP BOʻLARDA.

Omad yoʻqlab kelarda,
Baxtimiz ham kularda,
Siqilmagin endi hech,
Doʻstim, bir gap boʻlarda.

Qay biriga kuya san,
Qay birini suya san,
Buncha qovoq uyasan,
Doʻstim, bir gap boʻlarda.

Bugun boʻlmasa, boʻlmas,
Erta kelmasa, kelmas,
Birov bilmasa bilmas,
Doʻstim, bir gap boʻlarda.

Jonimga aylab jabr,
Koʻnglimda yoʻqdir kibr,
Shuncha qildik-ku sabr,
Endi, bir gap boʻlarda.

Tashvishlar bitar bir kun,
Azoblar ketar bir kun,
Hammasi oʻtar bir kun,
Doʻstim, bir gap boʻlarda.

Dard kelsa kulib quygin,
Darmon koʻp bilib quygin,
“Xudoga” solib quygin,
Doʻstim, bir gap boʻlarda.

Oshingni halol osha,
Qaddingni kerma shosha,
Rizqingni terib yasha,
Doʻstim, bir gap boʻlarda.


✍️ Hamdam ALLAYOR.

@hamdamallayor


ХАЙРОНМАН...
(қўшиқ учун ёзилди.)

Барчамизда турли манзил йўл-йўлак,
Кўришмадик икки - қўл бўла туриб.
Деймиз макон битта, мақсадлар бўлак,
Хайр деймиз олдга йўл бўла туриб.

Хайронман сирларим сотгучилар бор,
Берсам ош-тузимни тотгучилар бор,
Тақдиримга тошлар отгучилар бор,
Атрофида чаман гул бўла туриб.

Бировни кўрсангиз, дардингиз жамдек,
Хасратлар ярашар дардга малҳамдек,
Сўнгра шошиласиз вақтингиз камдек,
Аммо ғийбатга вақт мўл бўла туриб.

Нақоратига:
Айёр дўстларим-а, айёр дўстларим.
Мен учун ҳар нега тайёр дўстларим.

Дунё бозор ким сўлда ким ўнгдадир,
Кимлар шодон ким кўзлари мўнгдадир,
Билолмайман ким олди ким сўнгдадир,
Яшаяпмиз орта шунча йил бўла туриб.

Қоқилсам қах уриб базм қилдилар,
Номимни топташга жазм қилдилар,
Ишлари тушса воҳ таъзим қилдилар,
Чўнтагида миллион пул бўла туриб.

Неки бошда бўлса кўраверамиз,
Қайга тортманг бирга юраверамиз,
«Ўлимга» навбатта тураверамиз.
Яшашга зўр имкон мўл бўла туриб.

Муаллиф: Ҳамдам АЛЛАЁР.

Мурожаат учун +998995060077
@hamdamallayor


АЖОЙИБ ЛУҒАТ (#якшанба_хазили) 😉

🧔🏻‍♂ Ота ➖истеъфога, нафақага чиқолмайдиган доимий бошлиқ.

👩🏻 Она ➖маошсиз, «отпусксиз» туну кун ишловчи супер инсон!

🧓🏻 Қайнона ➖ эски чориғини унутиб қўйган келин.

👴🏻 Қайнота ➖  икки аёл жангида мажбурий судья.

👩🏻‍🦱 Амма ➖ташқаридан қариндош уруғларни бошқарувчи ҳоким.

🧑🏻‍🦱 Хола ➖амма билан пинхоний рақобатчи.

👨🏻 Тоға ➖керак нокерак пайтда маслаҳатчи.

👨🏻 Амаки ➖ фақат бирор муаммо ёки бирор ноқулай ҳолатдагина керак бўладиган запасдаги жигар.

👦🏻 Ўғил ➖икки ўт орасида қовуриладиган мазали қовурдоқ. (Мабодо куйиб кетмаса агар).

👧🏻 Қиз ➖ палаҳмон тош. Эээ йўғ➖ее, магнит. Ўзи билан бор йўқни илаштириб кетадиган.

👂 Қўшни ➖ деворга ўрнатилган қулоқ. Яъни, локатор.

👱🏻‍♀ Овсин ➖ ўз нафи учун ишлайдиган шпион.

Бу албатта ҳазил! Яқинларга ҳам юборинг!🤗

𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
@hamdamallayor


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Биз қирқ йилдан буён Алла Пугачёванинг қўшиғи деб билган, ёшлигимиздан эшитиб катта бўлган "Миллион роз" таронасини аслида биринчи бўлиб 1969 йилда эронлик Гугуш (Фаиге Атешин) деган қўшиқчи куйлаган экан.

Ҳа, ҳақиқат қирқ йилдан кейин ҳам юзага чиқади деганлари шу бўлса керак)

П.с: Лекин хозирги кунда бировни қўшиғини ўғирлаб куйлаш мода бўлган-ку😉

@hamdamallayor


СИЗНИ СЕВАМАН ДЕБ...


Орзулар ортидан ойга теккан қиз,
Хаёлда энг нозик жойга теккан қиз.
Фақирлар ўзининг тенги билан деб,
Сизни севаман деб, бойга теккан қиз.


Шамоллар юзингиз силар эди-ку,
Тўлин ой бахтимиз тилар эди-ку,
Севгимизни ҳамма билар эди-ку,
Сизни севаман деб, бойга теккан қиз.


Режалар ўйлабсиз жуда ҳам пухта,
Қўйдингиз ўша кун севгимга нуқта.
Кулгингиз сохтадир, севгингиз сохта,
Сизни севаман деб, бойга теккан қиз.


Ўзга ёр қўлларин тутганмидинггиз,
Келар йўлим интиқ кутганмидингиз,
Дардингиз ё ичга ютганмидингиз,
Сизни севаман деб, бойга теккан қиз.


Тугаб битди сабрим, қолмади дошим,
Севиб балоларга қолди бу бошим,
Бахт тилайман сизга эй бағритошим,
Сизни севаман деб, бойга теккан қиз.


Розиман ғийбатим қилаверинг сиз,
Бевафо, бағрингиз тилаверинг сиз,
Кечдим - билганингиз қилаверинг сиз,
Сизни севаман деб, бойга теккан қиз.

Ҳамдам АЛЛАЁР.

Муаллифлик ҳуқуқи мавжуд. Ушбу шеър қўшиқ учун берилади мурожаат учун +998995060077

@hamdamallayor


ЯНГИ ЖАДВАЛ КЕЛИБДИ...
            (#ҳазил)

Чарчадим, роса толдим,
Успет ҳам қилмай қолдим,
Бугун топшириқ олдим,
Янги жадвал келибди.

Келар бирдан шошириб,
Ваҳимани ошириб,
Давлениямни тошириб,
Янги жадвал келибди.

Ўтирдим, чўкиб ўйга,
Бормадим бирор тўйга,
Кетмоқчи эдим уйга...
Янги жадвал келибди.

Устун қўшса бир сафар,
Сатр қўшар бир сафар,
«Ошинг»ни қилиб заҳар,
Янги жадвал келибди.

«А» десам «Б» дедилар,
«Б» десам «А» дедилар,
«Асабим»ни едилар,
Янги жадвал келибди.

Тугайди холинг қўриб,
Успет қилмайсан кўриб,
Эскиси битмай туриб,
Янги жадвал келибди.

Ўзимга - ўзим дедим,
Ҳаётда кўп панд едим,
Кеча жўнатган эдим...
Янги жадвал келибди.

Умримиз шундай ўтиб,
Дардимиз ичга ютиб,
Ўтирсак ойлик кутиб,
Янги жадвал келибди.

Эҳ... яна жадвал келибди...

(Жадвал қилиб чарчаб кетганларга жўнатиб қўямиз)
.😂

Ҳамдам АЛЛАЁР.

Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉
Telegram  • InstagramFacebook


💥👩‍🍼 Бугун 26-ноябрь — ОНАЛАР куни!

Онам ҳаётимиздаги энг муҳим ва энг яқин инсондир. У ҳар доим бизнинг ҳис-туйғуларимизни билади ва қийин вазиятларда бизни қўллаб-қувватлайди.

БАХТИМГА КЎП ЯШАНГ ОНАМ!


Дард чексам ёнимдан кетмас парвонам,
Сиз менинг жаннатим, сиз-ку ягонам,
Дунёда тенгсизим мунисам мени,
Сиз менинг бахтимга кўп яшанг онам!


Нурга белаб гоҳи қалбим қўрини,
Зарларга безайсиз уйим тўрини,
Тилайсиз бахтларнинг менга зўрини,
Сиз менинг бахтимга кўп яшанг онам!


Ҳали уйимизда ғамлар йўқолар,
Бахтли кунлар келиб камлар йўқолар,
Ташвишга бой ушал дамлар йўқолар,
Сиз менинг бахтимга кўп яшанг онам!


Гоҳ сизни ранжитдим йигитчилик деб,
Гоҳ олис кетур ман тирикчилик деб,
Хурсиниб қуясиз қаричилик деб,
Сиз менинг бахтимга кўп яшанг онам!


Асли оҳингизда дардим бор менинг,
Ҳақдан сўраб келган арзим бор менинг,
Ҳали узолмаган қарзим бор менинг,
Сиз менинг бахтимга кўп яшанг онам!


(Ёнимда бўлинг сиз етмишимда ҳам.Сиз менинг бахтимга кўп яшанг онам!)


Ҳамдам АЛЛАЁР.

@hamdamallayorov


#Ҳазил_шеър

Душанба оғир кун дейишади, якшанба эса унга тайёргарлик. Кунни қандай ўтказиш зеро ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Бугун ишга чиқиб қўли ишга бормаган ёки боши оғриб яна бир кун дам олиш бўлсайди деётганларга жўнитиб қўямиз...😂

Умримиз ўтмай абгор,
Сўзларим айтай такрор,
Минг шукур ҳаётимда,
Яхшиям якшанба бор!

                   Танга титроқ солгани,
                   Бир гап бўлар қолгани,
                   Одамдек дам олгани,
                   Яхшиям якшанба бор!

Яқининг йўқлагани,
Дийдорин тўқлагани,
Мириқиб ухлагани,
Яхшиям якшанба бор!

                  “Жума” ўтди қадри йўқ,
                 “Шанба”нинг ҳам сабри йўқ,
                  Балки сизга фарқи йўқ,
                  Яхшиям якшанба бор!

Кунларнинг бек, Тўраси,
«Пайшанба»нинг жўраси,
Ҳафтанинг энг сараси,
Яхшиям якшанба бор!

                 Сира тўлмас кам-кўстим,
                 Ёнгинангизда устим,
                 Хуллас, калом эй-дўстим,
                 Яхшиям якшанба бор!

Ҳамдам АЛЛАЁР.

Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉
@hamdamallayor


#Tabrik

Бугун Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси, кўплаб хид қўшиқлар муаллифи ҳаётдаги қадрдон акам, шеъриятдаги устозим Ўлмасбек Самарқандийнинг таваллуд куни!

Қадрдоним Ўлмас акам,
Шеърдан кўнгли тўлмас акам,
Бугун шундай қувончли кун,
Қутламасам бўлмас акам.

Мартабангиз улуғ бўлсин,
Қалбингиз шод, ёруғ бўлсин,
Юзга киринг дейман устоз,
Таваллуд кун қутлуғ бўлсин!

Бугун кўнглим ёриб қутлай,
Дилга меҳрим солиб қутлай.
Соғинганман, бағрим очиб,
Ёнингизга бориб қутлай!

Устоз, таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Оилангиз ва яқинларингиз, қолаверса биз шогирдларнинг бахтига ҳамиша омон бўлинг!

Ҳурмат билан Ҳамдам АЛЛАЁР.

@hamdamallayor


💥Бугун 23 ноябр - аёлларни бағрига босиб, юзидан ўпиб қўйиш куни экан!

Авайланг аёлингизни!

Танингиз соғ бўлса бойлик топилгай,
Турмуш муштларидан тинчлик топилгай,
Рўзғорнинг кемтиги бир кун ёпилгай,
Дўстгинам дайдитманг хаёлингизни...
Авайланг фаришта аёлингизни!

Қалбини ғам, алам қамраб олмасин,
Йўлингизни кутиб кўзи толмасин,
Бечора кўнгилда армон қолмасин,
Сочман сиз ғазабли ҳуморингизни...
Авайланг фаришта аёлингизни!

Фарзанд билан униб ўссин баробар,
Борми ундай ҳусни жамоли лобар?,
Жуфти ҳалолингиз ўшал муштипар,
Берманг маъноси йўқ саволингизни...
Авайланг фаришта аёлингизни!

Дайди итдек энди хурмангиз сира,
Номаҳрамга юзни бурмангиз сира,
Жони қирқта дея ўрмангиз сира,
Бахтли қилиб жуфт-у ҳалолингизни...
Авайланг фаришта аёлингизни!

Майли ғамдан йироқ қочмасангиз ҳам,
Кулиб қучоғингиз очмасангиз ҳам,
Бошидан тилло зар сочмасангиз ҳам,
Йиғиб олинг фикру хаёлингизни...
Авайланг уйдаги аёлингизни!

Шайтон шаробидан бир лаҳза бўшаб,
Пойига гўл сочинг жонингиз тўшаб,
Ёмонлик кўрмасин сиз билан яшаб,
Совутманг меҳрли туморингизни...
Авайланг фаришта аёлингизни!

Дунёга қулф солган бой бўлсангиз ҳам,
Ҳали гижинглаган той бўлсангиз ҳам,
Балки осмондаги ой бўлсангиз ҳам,
Берманг ортиқ энди саволингизни...
Авайланг фаришта аёлингизни!

Қоврилиб аламнинг дардли ёғида,
Тунлари бедор у фарзанд доғида,
Ташвишлардан бўшаб сиз ҳам гоҳида,
Бахтли қилинг жуфт-у ҳалолингизни...
Ўтинчим авайланг аёлингизни!

Ҳамдам Аллаёрнинг илтимоси бу,
Авайланг уйдаги аёлингизни!!!

                      ✍  Ҳамдам Аллаёр.

👇👇👇Суйган аёлларимиз учун битта ёнган юракча босамиз❤️‍🔥

@hamdamallayor

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.