#ИШИ_КЎП_ОДАМ
✍️Ўлмасбек Самарқандий.
Салом, бу ҳаётда «беш»и кўп одам,
Биздек фақирларга пеши кўп одам.
Бир алик оларсиз саломимизга,
Яхши юрибсизми, иши кўп одам?!
✍️Ҳамдам Аллаёр.
Юрибсиз, доимо қайгадир шошиб,
Шон - шуҳрат ортидан довонлар ошиб,
Гоҳ мансаб талашиб, обрў талашиб,
Яхши юрибсизми иши кўп одам?!
✍️Ўлмасбек Самарқандий.
Бизни шеърдан бўлак йўқ ташвишимиз,
Қалам қариндошу, қоғоз хешимиз,
Сиздан ҳол сўрамоқ бизнинг ишимиз,
Сиз-чи омонмисиз иши кўп одам?!
✍️Ҳамдам Аллаёр.
Ҳаёт ташвишига бермайсиз ҳеч чап,
Ғам ортиб бормоқда, умримиз тугаб,
Бизда бари яхши, сизда-чи не гап?
Жонингиз омонми, иши кўп одам?!
✍️Ўлмасбек Самарқандий.
Сезмайсиз атрофда гоҳо - кимим йўқ,
Мен-ку бир танишман, гина-киним йўқ,
Сизда ҳаловат йўқ, сизда тиним йўқ,
Ишларингиз зўрми, «иши кўп» одам?!
✍️Ҳамдам Аллаёр.
Дардларим бисёр лек, сўзлаганим йўқ,
Мен бирор манфаатни кўзлаганим йўқ,
Сизни «пул» дардида излаганим йўқ,
Жонингиз омонми, иши кўп одам?!
Шунчаки ҳол – аҳвол сўрадек сиздан,
Яхши юрибсизми иши кўп одам?!
Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉
https://t.me/hamdamallayor_official
✍️Ўлмасбек Самарқандий.
Салом, бу ҳаётда «беш»и кўп одам,
Биздек фақирларга пеши кўп одам.
Бир алик оларсиз саломимизга,
Яхши юрибсизми, иши кўп одам?!
✍️Ҳамдам Аллаёр.
Юрибсиз, доимо қайгадир шошиб,
Шон - шуҳрат ортидан довонлар ошиб,
Гоҳ мансаб талашиб, обрў талашиб,
Яхши юрибсизми иши кўп одам?!
✍️Ўлмасбек Самарқандий.
Бизни шеърдан бўлак йўқ ташвишимиз,
Қалам қариндошу, қоғоз хешимиз,
Сиздан ҳол сўрамоқ бизнинг ишимиз,
Сиз-чи омонмисиз иши кўп одам?!
✍️Ҳамдам Аллаёр.
Ҳаёт ташвишига бермайсиз ҳеч чап,
Ғам ортиб бормоқда, умримиз тугаб,
Бизда бари яхши, сизда-чи не гап?
Жонингиз омонми, иши кўп одам?!
✍️Ўлмасбек Самарқандий.
Сезмайсиз атрофда гоҳо - кимим йўқ,
Мен-ку бир танишман, гина-киним йўқ,
Сизда ҳаловат йўқ, сизда тиним йўқ,
Ишларингиз зўрми, «иши кўп» одам?!
✍️Ҳамдам Аллаёр.
Дардларим бисёр лек, сўзлаганим йўқ,
Мен бирор манфаатни кўзлаганим йўқ,
Сизни «пул» дардида излаганим йўқ,
Жонингиз омонми, иши кўп одам?!
Шунчаки ҳол – аҳвол сўрадек сиздан,
Яхши юрибсизми иши кўп одам?!
Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉
https://t.me/hamdamallayor_official