Halol.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


halol.uz сайтининг расмий канали

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


988/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган аёлга бир кеча ва кундузлик масофага маҳрамсиз сафар қилиш ҳалол эмас»,
дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

(Риёзус-солиҳийн)




Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бирортангизга ўзига ҳалол бўлмаган аёлни ушлашдан кўра бошига темирдан бўлган мих қоқилиши яхшироқдир”
дейилган».
Табароний ва Байҳақий ривоятлари.




Умар розияллоху анҳу:
"Бировларнинг аёлларига қараманглар шунда сизнинг аёлингизга ҳам қарашмайди",
– дедилар.




204/1. Жобирдан р.а. ривоят қилинади.
Расулуллоҳ с.а.в. :
«Зулмдан четланинглар. Чунки у Қиёмат кунида зулумат бўлади. Ва яна бахиллик ва хасисликдан сақланинглар. Чунки у сизлардан аввалги умматларнинг ҳалокатга учрашига ва қон тўкишларига ҳамда ҳаром нарсаларни ҳалол қилиб олишларига сабаб бўлган эди»,
дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

(Риёзус-солиҳийн)
Улашинг📲 https://t.me/joinchat/AAAAAEVd46pFzTLAqcVq_A




Юқорида тилга олинган пепсин моддаси қадимдан ҳайвонларнинг ошқозонидаги ширасидан олинган бўлиб, пишлоқ тайёрлашда қўлланган. Набий алайҳиссаломга Шом насоролари тайёрлаган пишлоқдан келтирилганда ундан тановул қилганлар. Саҳобаи киромлар Форс диёрларини фатҳ қилганларида мажусийлар тайёрлаган пишлоқлардан еганлар. Ваҳоланки, уларнинг жонлиғи ҳаром ҳисобланган.

Ундан ташқари, жумҳури уламо қошидаги "الأصل في الأشياء الإباحة" яъни "нарсалардаги аслий ҳолат уларнинг мубоҳлигидир" қоидасига кўра, токи, ҳаромлиги аниқ собит бўлмагунча Аллоҳ чиқариб қўйган барча неъматлар ҳалол ҳисобланади.

Бу ёзилган нарсаларда далил ҳужжатлар тафсилотига киришилмади ва бирор жиҳатга қарама-қарши мавқифни изҳор қилиш ҳам назарда тутилмади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, кока-кола, пепси ва бошқа газли ичимликларни қатъиян ҳаром дейиш учун далил-ҳужжатлар етарли эмас. Етарли бўмаган ва исботини топмаган "ҳужжатлар"га асосланган фатволар эса илзомий кучга ҳам эга эмас. Боз устига, бу масала уламолар ўртасида ихтилофли бўлиб, мазкур ичимликларни мубоҳ дегувчиларнинг ҳужжати ҳар жиҳатдан оғир босади.

Кока-колани зўр бериб ҳаром дейишга ошиқадиган яна бир тоифа эса интернетда кўп тарқалган ва ушбу ичимлик логотипини ойнага қаратиб ўқиганда пайдо бўладиган арабча ёзув ва гўёки у ёзув Ислом таълимотига зид бўлган маънони англатади деган даъвони илгари сурувчи роликларга ҳам таянадилар. Лекин бу ҳам илмсиз бекорчилар ўйлаб топган кулгили абсурдлардан бири эканлиги ақл эгаларига равшандир.

Шу ўринда, марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг кока-кола ичимлиги ҳақида берилган саволга нисбатан сўнгги сўзларини илова қилишни лозим топдим:

“Кўп жойларда, деярли ҳамма жойларда "Кока-кола", "Пепси-кола"лар ичилади, сотилади. Мусулмон ўлкаларида бу нарса доимий равишда кўзга кўриниб турадиган нарса. Шубҳа қилаётганлар аниқ бир ҳужжатга, далилга эга эмас. Баъзи бир газеталарда, бошқа жойларда ҳар хил гаплар тарқатилди, ёзилди, лекин уни уламолар кўпчилик мусулмонлар жиддий бир эътиборга олганлари йўқ. Ана шунинг учун бу ичимлик ҳозир ҳам бор, ичилиб турибди. Бир нарса нотўғри эканлиги, харом эканлиги хужжат далил билан собит бўлмагунча демак унинг тўғрисида қатъий бир гап айтиш қийин бўлади. Ўта шубҳа қилаётганлар ёки ўз шахсларида билиб, тушуниб етган бўлсалар, ўзларини тийсинлар, ичмасинлар, ҳақлари бор, буни ҳеч ким тўса олмайди” (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф).

* * *

Сўзимнинг охирида ҳар қандай масалада чуқур кетиш ва ғулувга юз тутишдан қайтарувчи ҳадиси шарифни эслатмоқчиман.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч марта "هلك المتنطعون" яъни "чуқур кетувчилар ҳалок бўлдилар, чуқур кетувчилар ҳалок бўлдилар, чуқур кетувчилар ҳалок бўлдилар!", деганлар (Имом Муслим ривояти).

Алишер Султонхўжаев,
Тошкент Ислом институти мударриси

https://azon.uz/content/views/koka-kola-va-pepsi-ichimligi-harommi

Улашинг📲 https://t.me/joinchat/AAAAAEVd46pFzTLAqcVq_A


Кока-кола ва пепси ичимлиги ҳаромми?

Кока-кола ва пепси каби ичимликларни ичиш ҳаромлиги борасида замонамизнинг баъзи уламолари айрим фатволар чиқарганлар. Аммо мазкур фатволар барча учун мажбурий табиатга эга эмас. Сабаби, биринчидан, бу масалада Ислом олимларининг барчаси якдил эмас. Иккинчидан, бу ичимликларни ҳаром дейишга сабаб ўлароқ кўрсатилаётган "ҳужжатлар" қатъий ҳаром дейиш учун кифоя қиларли даражада эмас.

Мазкур далил-ҳужжатларнинг асосийларидан бири сифатида бу ичимликлар таркибида пепсин моддасининг мавжудлиги кўрсатилмоқда. Пепсин бу ҳайвон ошқозонининг ширасидан олинадиган фермент бўлиб, овқат ҳазм қилишга ёрдам беради. Бу модда тиббиётда ошқозон-ичак касалликларини даволашда, шунингдек, пишлоқ ишлаб чиқаришда ҳам қўлланади.

Таркибида пепсин мавжуд бўлган нарсаларнинг ҳаромлигига фатво берувчиларнинг даъволарича, пепсин айнан чўчқадан олинади. Бироқ бу модда нафақат мазкур ҳайвондан, балки қўй ва қорамоллардан ҳам ва бошқа жуда кўп хил ҳайвонлардан ҳам олиниши мумкин. Яъни, фақат чўчқадан олинади, деган нарса йўқ. Аксинча, кўплаб маҳсулотларнинг йўриқномасида мазкур модда қорамолдан олинганлиги қайд этилади. Ваҳоланки, агар пепсин ва панкреатин каби моддалар айнан ҳаром ҳайвондан олинган тақдирда ҳам "истиҳола" ва "истиҳлок" йўлига кўра, улар истеъмол қилиш мубоҳ моддага айланиб кетган бўларди. Яъни, асли нажас ва ҳаром бўлган моддалар маълум кимёвий босқичдан ўтиб, кимёвий реакция ва синтезга киришиб, ўзининг илк ва аслий ҳолатидан фарқли нарсага айланса, айни ўзгарса, яъни "истиҳола" этса, унинг аввалги ҳукми ўзгаради ва мубоҳга айланади. Хамрнинг сиркага айланиши, турли ёғларнинг совунга айланиши ва кўплаб ҳолатлар бунга мисол бўлади.

Кейинги ҳолат "истиҳлок" деб аталиб, бирор ҳаром модданинг ҳалол ва мубоҳ модда ичида мағлуб бўлиб, талоший этиши, эриб битиши тушунилади. Бунга мисол тариқасида фиқҳий китобларда туз конига тушиб ўлиб қолган эшак ва маълум муддатдан сўнг унинг ҳам тузга айланиб кетишини келтирадилар. Гарчи бунга мисоллар ҳаётда жуда ҳам кўпдир.

Кока-кола ва пепси каби ичимликларни ҳаром дейилишига сабаб қилиб кўрсатилаётган нарсаларнинг ўзи қатъий ва собит, исботланган нарсалар эмас. Зеро, мазкур ичимликларга қўшилиши даъво қилинаётган пепсин моддаси уларни ишлаб чиқарувчи ширкатлар томонидан тасдиқланмаган. Агар тасдиқланган бўлса, уларнинг айнан чўчқадан олинганми, ёхуд қорамолдан олинганми, буниси ҳам номаълум. Яъни, қатъий тарзда "чўчқадан олинган" деган хулосага келишга асос йўқ. Бордию, чўчқадан олинганлиги расман тасдиқланган тақдирда ҳам юқорида айтилган "истиҳола" ва "истиҳлок" йўлига кўра, улар мубоҳлик касб этган бўларди.

Шунингдек, кока кола ва пепси ичимликларида куҳул (алкоголь) моддаси борлиги даъво қилинади. Бу ҳам исботланмаган даъво бўлиши билан бирга, агар исботини топган тақдирда ҳам унинг ҳукми юқоридагидек бўларди. Баъзи маҳсулотларда хом-ашёни эритиш учун ал-куҳул ишлатилиши мумкин. Агар бу ҳам кўп моддаларга қўшиладиган қўшимчалар сингари аслий моддадан нисбати кам ва арзимас миқдорда бўлиб, "истиҳола" ёки "истиҳлок"ка учраган бўлса, бу билан у аралашган нарса ҳаром бўлиб қолмаслиги ҳақида кўплаб замонавий тадқиқотчилар ва фиқҳий академияларнинг фатволари чиққан.

Яна, уларда соғликка зарар борлиги даъво қилинади. Лекин бу ҳам ўз исботини топмаган даъволардан бири. Зеро, кока-кола ёки пепсининг очиқ зарари бўлганда шу пайтгача бутун оламга аллақачон маълум бўлиб улгурган бўларди. Ҳолбуки, унинг зарари очиқ ва исботланган эмас.

Албатта, ҳар қандай мубоҳ нарсани суистеъмол қилса, зарарга айланиши мумкин. Мубоҳ таомни ҳам кўп еса, инсон учун заҳарга айланади. Кока-коланинг "зарари" ҳам шу қабилда юзага келиши мумкин. Аммо шаръан ҳаром этилишни тақозо этадиган даражада очиқ зарарга эгалиги исботини топмаган.

Тўғри, баъзи роликларда кока-кола ичимлиги ҳаттоки темирни ҳам, зангларни ҳам бирпасда эритиб юбориши, чаён каби газандаларни ўлдириб қўйиши каби ҳолатлар интернет майдонида кўплаб айланиб юради. Аммо не тонгки, темирларнинг зангини эритиб юборувчи бу ичимлик ошқозонни бу тариқа эритиб юбормаяпти, инсонни худди чаённи ўлдириб қўйгандек ўлдириб қўймаяпти.


Ассалому алайкум устоз

Биз кундалик хаётимизда теридан ишланган кийимлардан куп фойдаланамизб аммо уларнинг канаканги жониворни териси эканлигини билмаймиз
номоз укиётганда ушбу терили кийим, махсиларни кийиб номоз укишимиз жоизми
чунки улар чучка ва шу каби харом жониворларнинг терисидан килинган булишлиги хам мумкин
жавобингиз учун олдиндан рахмат

Жавоб
- Барча хайвонларнинг териси ошлаш билан пок бўлади. Факат асли нажас бўлгани учун чўчканинг териси покланмайди, холос.
Шайх Муҳаммад Содиқ


Ассалому Алейкум Шайх Хазратлари !

савол
мен ресторанда ош паз булиб ишлайман хар ой келишиб олган маошимни беради , лекин бир бир катта кичик маросимлар булса бизга хужайин чой пул хам берип туради Шайх Хазратлари бу чойпул менга халолми ?

Жавоб
- Ҳалол.
Шайх Муҳаммад Содиқ


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ХАЗРАТ СИЗГА КУЙДАГИЧА САВОЛИМ БОР ЭДИ АРОКНИ БАЗИ ИНСОНЛАР ХАРОМ ДЕБ ИЧАДИЛАР БАЗИЛАР МЕНГА ХАЛОЛ ДЕБ ИЧАДИЛАР БУНДАЙ ОДАМЛАРНИ ГУНОХИ БИР ХИЛМИ АРОКНИ ИСЛОМДА ХАРОМЛИГИНИ ЭШТМАГАН ИНСОН БУЛМАС КЕРАК

Жавоб
- Бир хил эмас. Ҳаром деган осий. Ҳалол деган кофир.
Шайх Муҳаммад Содиқ


587/1. Нўъмон ибн Баширдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Албатта, ҳалол очиқ-равшандир. Албатта, ҳаром ҳам очиқ-равшандир. Икковининг ўртасида шубҳали нарсалар бўлиб, уни кўп инсонлар билишмайди. Кимки шубҳадан тақво қилса, дини ва обрўсини покиза сақлабди. Кимки шубҳали нарсани қилса, ҳаром нарсага йўлиқибди. У худди ҳайвонларни боқувчи чўпонга ўхшайдики, ҳайвонлари ўтлатиш ман этилган жойларга кириб ўтлаб қолиши мумкин (Ва чўпон бу гуноҳи учун жазога мустаҳиқ бўлади). Огоҳ бўлинг, ҳар бир подшоҳнинг кириш ман этилган қўриқхонаси бор. Огоҳ бўлинг, Аллоҳнинг қўриқхонаси ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлинг, жасадда бир парча гўшт бор. Агар у ислоҳ бўлса, жасаднинг барчаси ислоҳ бўлади. Агар у фасод бўлса, жасаднинг барчаси фасод бўлади. Огоҳ бўлинг, ўша бир парча гўшт қалбдир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

(Риёзус-солиҳийн)

Улашинг📲 https://t.me/joinchat/AAAAAEVd46pFzTLAqcVq_A




Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам барча озиқ тишли йиртқичлардан ва тирноқли қушлардан наҳй қилдилар».
Муслим ривоят қилган.

Улашинг📲 https://t.me/joinchat/AAAAAEVd46pFzTLAqcVq_A




ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМНИНГ ФАРҚИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга бир замон келадики, унда киши молни нимадан – ҳалолданми ё ҳаромдан олганига парво ҳам қилмайди», дедилар» (Имом Бухорий ва Насоий ривояти).

Шарҳ: Бу ҳадиси шариф ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг катта мўъжизаларидан биридир. Ушбу ҳадиси шариф Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак оғизларидан чиққан пайтда кўпчилик мусулмонлар молни ҳалол-ҳаромига қарамай олиш деган нарсани умуман хаёлларига ҳам келтира олишмас эди. Чунки мусулмонман, деган одам фақат ҳалол нарсани олиши, ҳаромдан ҳазар қилиши керак. Бу нарса асри саодатдаги мусулмонларнинг фикри-зикри, бутун вужудига сингиб кетган эди.
Аммо асрлар ўтиб, кишилар Исломдан, иймондан узоқлаша боргач охир-оқибат ҳалол билан ҳаромни фарқ қилмайдиган ҳолатга етишди. Кишилар ҳалолни қўйиб ҳаромга ўзини урадиган бўлишди. Мол-дунё тўплаш йўлида ҳар қандай ҳаромдан, жирканчликдан, пасткашликдан тап торт¬майдиган бўлишди. Ҳаттоки, ҳалол бўлишга уринган кишини девоналикда, ақлсизликда айблайдиган даражага етишди. Шундай қилиб, Пай¬ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисда айтган гаплари юзага чиқди.
Аслида эса инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган нарсалардан бири ҳам ҳалол-ҳаромни фарқ¬лашдир. Дуч келган нарсани суруштирмай ўзиники ҳисоблаб, ундан фойдаланишга ўтиш ҳайвонга хосдир. Инсон эса бу нарса ҳалолми, ҳаромми, яъни, фойдалими, фойдасизми, ўзиникими, ўзганикими, буни сўраб-суриштиради. Мусулмон киши эса ҳар бир нарса шариат рухсат берган тарзда бўлиши кераклигини тўлиқ тушунган ва масъулиятни сезган ҳолда, ҳар бир ҳаром нарса катта гуноҳ бўлишига эътиқод қилиб яшайди.

ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН: http://halol.uz/maqolalar/saralangan-maqolalar/235-maqola.html




Аввало, ҳайвонни сўйиб, жонини чиқариш пайтида шу жонни берган Зотни эслаш лозим. Агар ўша ҳайвонга жон ато қилган Аллоҳни қўйиб, бошқанинг номи зикр этилса, маънавий жиноят содир бўлган бўлади. Бу эса қалб, руҳ ва виждон поклигига зиддир. Демак, у гўшт маънавий нажосатдир. Шунинг учун маънавий нажосатга айланган бундай гўшт ҳам ҳаром ҳисобланади. Аллоҳ таоло жон ато этган ва мўминларга ҳалол этилган ҳайвонларни сўйганда, гўшти ҳам ҳалол бўлиши учун ҳайвонни Аллоҳнинг исмини айтиб, «Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар», деб сўймоқ лозим. Кейин қассоб эътиқодли одам, яъни Ислом ақийдасидаги ёки аҳли китоб – яҳудий ёки насроний ақийдасидаги киши бўлиши керак. Ва ҳайвонни шариат ҳукмига мувофиқ сўйиш лозим.
Ҳайвонни сўйишда Ислом шариатининг ҳукми бундай: томоғидан сўйиб, бўйнидаги йўғон қон томирларининг иккиси ёки биттаси, ҳалқуми ва қизил ўнгачи кесилиши керак. Шу шартларга кўра сўйилган ҳайвон гўшти ҳалол бўлади. Бўлмаса,
«Албатта, У Зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни ҳаром қилди», деган Аллоҳ таолонинг каломига биноан, ҳаром бўлади.
Лекин айрим истисно ҳолларда «ҳаром» саналган мазкур нарсалардан тановул қилишга рухсат берилган.
«Кимки маза талаб қилувчи ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолда мажбур бўлиб қолса, унга гуноҳ йўқ. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».
Масалан, дейлик, бир одам оч қолди, ўлим хавфи туғилди, мазкур ҳаром нарсалардан бошқа ейдиган нарса йўқ. Шундай ҳолдагина ўлмай қолиш учун еса бўлади. Фақат ояти каримада таъкидланганидек, зулм қилмай, ҳаддан ошмай еса, унга гуноҳ бўлмайди. Мутлақо заруратсиз, қийинчилик бўлмаса ҳам еса, ўзига зулм қилган бўлади. Еган пайтида тўйиб, керагидан ортиқ еб юбориши эса ҳаддан ошишга киради. Уламоларимиз: «Ўлим хавфида қолган одамнинг ушбу нарсалардан ўлмай қоладиган даражада ейишига рухсат ушбу оятдан олинган», – дейишади.
Аммо «Бу ҳаром нарса, ўлсам ҳам емайман!» дея қайсарлик билан ўлиб кетган инсон гуноҳкори азим бўлади.
Ўтган азизлардан Масруқ раҳматуллоҳи алайҳи: «Ким мажбур бўлса-ю, емай-ичмай ўлиб кетса, дўзахга киради», – деганлар.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Набий алайҳиссаломга:
– Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, Аллоҳ мени дуоси қабул бўладиганлардан қилсин, – дедилар. Шунда Набий алайҳиссалом:
– Эй Саъд, таомингни ҳалол қил, дуоси қабул бўладиган бўласан. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот билан қасамки, бир одам ҳаром луқмани қорнига ташласа, Аллоҳ унинг дуосини қирқ кунгача қабул қилмайди. Қайси банданинг гўшти ҳаромдан ва рибодан ўсса, унга дўзах муносибдир, – дедилар.
Аллоҳ таоло ушбу ва бошқа оятларда мусулмонларга ҳалол ва ҳаром нарсалар ҳақида ҳукмлар нозил қилганида, яҳудийлар ўз одатларига биноан, яна турли гаплар тарқатдилар. «Бизда бу ҳалол эди», «Тавротда бу ҳақда бундай дейилган эди», дея мусулмонларни шак-шубҳага тушириб, фитна қўзидилар.

(«Тафсири Ҳилол» китобидан).

Улашинг📲 https://t.me/joinchat/AAAAAEVd46pFzTLAqcVq_A

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

629

obunachilar
Kanal statistikasi