Hadis va Hayot


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Бухоро вилоят Жондор туманининг "ҚУТАЙБА ИБН МУСЛИМ" жоме масжиди расмий телеграм канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.


Албатта яқинларингизга хам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Ким жаҳаннамдаги ўн тўққизта азоб фариштасидан омонлик истаса, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ни кўп айтсин. Ушбу калимада ҳам ўн тўққизта ҳарф бўлиб, ҳар бир ҳарф қиёмат кунида биттадан фариштадан омонлик бўлиб келади", деганлар (Ибн Атийя ривояти).


Албатта яқинларингизга хам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Мусибатларни бартараф этиш қоидалари

1- қоида: Сен ёлғиз эмассан. (яъни, Аллоҳ сен билан ва синову мусибатлар фақат сенинг бошингда эмас).

2- қоида: Аллоҳ нимаики тақдир қилса, ўзига яраша ҳикмати билан тақдир қилган бўлади.

3- қоида: Фойдани жалб қилувчи ва зарарни даф қилувчи Аллоҳдир. Унга ўзгага боғланма.

4- қоида: Нима сени четлаб ўтган бўлса, унинг сенга тегиши (тақдирда) йўқ эди. Сенга етган нарсанинг (тақдири азалда) сени четлаб ўтиши йўқ эди.

5- қоида: Дунёнинг моҳиятини англагин, хотиржамлик топасан.
6- қоида: Роббингга гўзал гумонда бўлгин.

7- қоида: Аллоҳ таолони сенга ихтиёр этгани, сен ўзингга танлаб, ихтиёр қилганингдан хайрли бўлади.

8- қоида: Синовлар шиддатлашгани сайин енгилликнинг келиши яқинлашади.

9 -қоида: Кушойиш қай йўсин келишини ўйлама. Чунки Аллоҳ таоло бирон ишни бўлишини ирода қилса, унинг сабабларини хотирга келмайдиган шаклда пайдо этиб қўяди.

10- қоида: Енгиллик очқичлари қўлида бўлган Зотга дуо қилиш.

Албатта яқинларингизга хам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


#Ҳадис

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», - дедилар.
Абу Довуд ривоят қилганлар.


Маъноси:
“Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”.

🤲 Намозни ўз вақтида муҳофаза қилувчиларга жаннат бўлсин!


Албатта яқинларингизга хам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


🤲 Қишнинг совуқ кунларида ушбу дуони ўқиш тавсия этилади
اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنْ زَمْهَرِيرِ جَهَنَّمَ
🔹 Ўқилиши: Аллоҳумма ажирний мин замҳарийри жаҳаннама.
🔹 Маъноси: Аллоҳим мени жаҳаннамнинг қаттиқ совуғидан асра.

💨 Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Дўзах аҳли жаҳаннамнинг жазирама иссиғидан нажот сўрайдилар ва уларнинг сўровига суяклари синиб кетадиган даражада кучли бўлган совуқ шамол берилади. Сўнгра дўзах аҳли яна ёлвориб иссиқлик сўрашади”.

😔 Аллоҳим, бизни дўзахнинг иссиқ ва совуқ азобидан Ўзинг асра.

Албатта яқинларингизга хам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
-Маҳрга бирор нарсанг борми Эй Алий?
-Йўқ,Ё Росулуллоҳ (Соллалоҳу алайҳи васаллам)

***

-Тўй қилишга пулинг борми Эй Алий?
-Йўқ Ё Росулуллоҳ (Соллалоҳу алайҳи васаллам).

Росулуллоҳ Соллалоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимани Алийга никоҳлаб бердилар...

Замонимизга қаранг.Уйи ремонтсиз болага қизини беришмаяпти...

Алий Родияллоҳу анҳу совутларини Усмон ибн Аффонга сотиб,маҳрга пул бердилар.Саҳобийлардан бири тўй куни қўй олиб келиб сўйди ва тўй отди...

Замонимизга яна қаранг.Тўйларимизга бир назар ташланг,бирам «соддаки»...

Кошки, илм ила бахслашсак! Кошки, тақвода мусобақалашсак! Йўқ. Биз тўй қилишда тенгсизмиз. Биз ғийбатда кучлимиз. Мансабпарастликда ғайратлимиз.. “


Албатта яқинларингизга хам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌹Жаннат  ҳовлилари  зикр  билан  қурилади.  Зикр тўхтаса, уларнинг қурилиши ҳам тўхтаб қолади.
«Субҳаналлоҳ,  валҳамдулиллааҳ,  ва  лаа  илааҳа  иллаллоҳ, валлоҳу акбар! Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азим”».

Албатта яқинларингизга хам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Аллоҳ нимани олса, эвазига эҳсонда бўлади. Эран бунинг учун Аллоҳга эътироз билдирмайди. Боғингни хазон қилдими? Эвазига сенга бир боғ узум беради, қайғу ичида қувонч беради. У қўлсизга қўл беради, ғамда қолган кишига қувноқ, сархуш қалб ато этади. Йўқотган нарсамиз катта ва қадрли бўлса ҳам, унинг эвазига эҳсон қилаётган экан, эътирозга ўрин йўқ. Ўртада олов бўлмагани ҳолда менга ҳарорат бериб иситгандан кейин оловни ўчиришга ҳам розиман. Шамсиз ҳам ёруғлик берилаётган экан, шамнинг ўчишига нега фарёд қиласан?

«Қалб кўзингни оч» китобидан.

Албатта яқинларингизга хам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


11906. Ихлос сурасини 200 марта ўқиш гуноҳларни ўчиради

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки кун давомида икки юз маротаба “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқиса, ундан эллик йиллик гуноҳи ўчирилади. Илло қарзи бўлмаса”, дедилар.

Сунани Термизийдан.

Албатта яқинларингизга хам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


🤲 Қишнинг совуқ кунларида ушбу дуони ўқиш тавсия этилади
اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنْ زَمْهَرِيرِ جَهَنَّمَ
🔹 Ўқилиши: Аллоҳумма ажирний мин замҳарийри жаҳаннама.
🔹 Маъноси: Аллоҳим мени жаҳаннамнинг қаттиқ совуғидан асра.

💨 Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Дўзах аҳли жаҳаннамнинг жазирама иссиғидан нажот сўрайдилар ва уларнинг сўровига суяклари синиб кетадиган даражада кучли бўлган совуқ шамол берилади. Сўнгра дўзах аҳли яна ёлвориб иссиқлик сўрашади”.

😔 Аллоҳим, бизни дўзахнинг иссиқ ва совуқ азобидан Ўзинг асра.

Албатта яқинларингизга хам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴🟠🟡🟢🔵🟣🟤

Ҳаловатингиз йўқми...

Албатта яқинларингизга хам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


​​ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН САДАҚА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Бир киши: “Албатта, мен садақа қиламан” – деди. Чиқиб садакасини ўғри кўлига топширди. Одамлар: “Кечаси ўғрига садақа қилинибди", дея бошладилар. У айтди: “Аллоҳим, Сенга ҳамд бўлсин. Мен албатта садақа қиламан” – деди. Садақасини олиб чиқиб зинокор аёл қўлига топширди. Одамлар: “Кечаси зинокор аёлга садақа қилинибди” – дейишга тушдилар. У айтди: “Аллоҳим, зинокор учун берилган бўлса ҳам Сенга ҳамд бўлсин. Мен албатта садақа қиламан” деди. Садақасини олиб чиқиб бир бой қўлига топширди. Одамлар: “Кечаси бир бойга садақа қилинибди", деб гапирадиган бўлдилар. У айтди: “Аллоҳим, ўғри, зинокор аёл ва бойга берилгани учун Сенга ҳамд бўлсин”. Тушида унга айтилди: “Сенинг ўғрига берган садақанг уни ўғирлигидан, фоҳишага берган садақанг уни зинодан тийиши мумкин. Бойга берган садақанг ҳам эътиборга олиниб, у Аллоҳ унга берган нарсадан инфоқ қилиши мумкин”.
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Ибрат: садақани холис, Аллоҳ учун беравериш лозим, ҳар хил гап сўзлар ёки бошқа нарсалар туфайли ниятни ўзгартирмаслик яхши амалларда бардавом бўлишга сабабдир.

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.

Албатта яқинларингизга хам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Namoz

Албатта яқинларингизга хам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Яхши томонга ўзгаришни бошлашга ёрдам берадиган ўн беш маслаҳат:

1. Ўзингизга нисбатан ростгўй бўлинг.
2. Муаммолардан қўрқманг.
3. Керакли одамлар билан вақт ўтказинг.
4. Бахтингизни биринчи ўринга қўйинг.
5. Ҳалол ва мағрур бўлинг.
6. Ҳозир ҳис этишни ва яшашни ўрганинг.
7. Хатолардан чиқариладиган сабоқларни қадрланг.
8. Ўзингизга яхши муносабатда бўлинг.
9. Ўзингизда бор нарсалардан завқланинг.
10. Бахтни топишни ўрганинг.
11. Ўз ғояларингиз ва орзуларингизга имконият
беринг.
12. Кейинги босқичга тайёр эканингизга ишонинг.
13. Янги муносабатлар ўрнатишни бошланг.
14. Инсонларга имкон беринг.
15. Фақат ўзингизнинг олдинги ҳолатингиз билан рақобатлашинг!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

Албатта яқинларингизга хам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


#Дуо
ХАЙР БАРАКАНИНГ ОЗЛИГАДАН
ПАНОҲ ТИЛАШ ДУОСИ


اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْفَقْرِ وَالْقِلَّةِ وَالذِّلَّةِ وَأَعُوذُ بِكَ
أنْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ
.

Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъуузубика минал-фақри вал-қиллати ваззиллати ва аъуузубика ан азлима ав узлама”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан фақирликдан, йўқчиликдан, хайр-бараканинг озлигидан ва хорликдан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳ! мен Сендан зулм қилишимдан ёки зулм кўришимдан паноҳ тилайман”.

Албатта яқинларингизга хам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Кимнинг умри узун бўлса, яхши кўрганларини йўқотади.

Изоҳ. Ҳамманинг умри бир хил – узун бўлиши имконсиз. Шунинг учун узоқ яшаган инсонни турли ёшдаги яқинлари, суйганлари бир-бир тарк этади ва у тенгқур замондошларидан, ҳатто ўзидан кичикрок ёшдаги яқинларидан ҳам ажраб, ёлғизланиб қолади. Халқимизда ҳикматли бир гап бор: «Ёлғизлик Худога ярашади». Атрофингда сени тушунадиган, англайдиган кишиларнинг қолмаслиги оғир ғам, бу даҳшатли ёлгизлик! Лекин шундай бўлса-да, инсон фитратидаги узоқроқ умр кўришга бўлган майл ҳеч қачон сўнмайди.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилади: «Одам фарзанди соч-соқоли оқариб қарийди, аммо икки хислат унда ёшариб боради: дунёни исташ ва орзу-ҳавас».

Яна бир ривоятда: «Икки хислат яшариб боради: мол-дунёга ва узун умрга бўлган ҳирс» (Имом Муслим ривояти).

Демак, узунроқ умрни орзу қилмайдиган инсон йўқ экан, энди бу ёғида яхши кўрганларингизни йўқотишга сабр қилиш ва даҳшатли ёлғизликка кўникишга тайёр туринг. Яна бир синовга ҳозирлик кўринг, сиз эмасми душманингизнинг эгилиб, мағлуб бўлишини, арзимас ёрдамга муҳтож бўлиб қолишини, хорланишини хоҳлаган, шундай экан, умрингиз узун бўлишини орзу қилинг, барчасини ўзингизда топасиз..!

Шеър:
Умри узун бўлишин орзу этса ким
Ясасин ўзига сабрдан қалкон.
Суйганларин йўқотишга сабр этсин,
Аламдан ўртанишга топсин имкон.
Ким узоқ яшаса, ўзида топур,
Душманлари учун соғинганини
Кўзлардан нур кетур, оёқдан мадор
Кўрур қуриб-қақшаб қолган танини.

“Унвонул баён”дан.


🏡 УЙГА КИРИШДА ҚУЙИДАГИЛАР СУННАТ:

1. "Бисмиллаҳ" дейиш.
2. Аллоҳни зикр қилиш.
3. Салом бериш.
4. Кириш дуосини айтиш.
5. Мисвок ишлатиш.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

Албатта яқинларингизга хам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


#ҲАДИС

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 
«У киши  ўғлига:
«Эй ўғлим!  Сен то ўзингга етган нарса сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини, ўзингни четлаб  ўтган нарса сенга етиши мумкин эмаслигини билмагунингча, ҳеч қачон иймон  ҳақиқати таъмини топа олмассан. Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Албатта,  Аллоҳ аввал яратган нарса — Қаламдир. У Зот унга:
«Ёз», деди. 
«Эй Роббим, нимани ёзаман?» деди. 
«Ҳар бир нарсанинг қиёмат пайти бўлгунча тақдирларини  ёз» деди», деганларини эшитганман. Эй ўғлим! Албатта, мен Расулуллоҳ саллоллоҳу  алайҳи васалламнинг: 
«Ким мана шундан бошқа (ақийда)да ўлса, мендан эмас»,  деганларини эшитганман», деган». 
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Албатта яқинларингизга хам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ ❄️

Бугун сешанба
— 10 декабрь 2024.
— 9 жумадус соний  1446.

🤲Аллоҳим! Халқимизга тонгларида барака эҳсон
қилгин!

Албатта яқинларингизга хам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ИНСОН ҚАДРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.