#141
Aбу Ҳурайра (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалладан ривоят қилади:
Жамоавий намоз ўқиш (у ерда қатнашадиган киши) бозорда ёки уйда ўқиган (ўқиган) намозидан йигирма даража буюкдир, чунки (агар мусулмон) бирон бир киши тўғри таҳорат олиб, кейин масжидга фақат намоз учун чиқса, намоздан бошқа нарса бунга ундамаса, кейин у масжидга киргунига қадар ҳар бир қадам учун у бир қадам кўтарилади ва ундан битта гуноҳ ўчирилади. (Бирор киши) масжидга кирганида, у доимо намоз билан машғул бўлябди (деб ҳисобланади), фақат намоз уни (масжидда) ушлаб турганида, фаришталар сизнинг ҳар бирингиз учун дуо қилишни бошлайди, у намоз ўқиётган жойида турган вақт «Эй Aллоҳим, унга раҳм қил! Ё Aллоҳ, уни кечир! Aллоҳин, унинг тавбасини қабул қилгин, у (шу ерда бўла туриб) бировга озор бергунига қадар, (шу ерда бўла туриб) булғангунигача (Нопок ҳолга келгунича).[Бухорий, 647 Муслим, 649]
********Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Aгар бирор киши жамоат билан бирга масжидда намоз ўқиса, у ҳолда бу намоз унинг ўзи бозорда ёки уйда ўқиган намозидан йигирма даража ошиб кетади. Масжидда жамоат намози - вожибдир.
Уламолар орасида янада тўғри фикр шундан иборатки, жамоат намозини ўқиш фарзул айн. Яъни, киши ҳадисларда кўрсатилгандек масжидда жамоат билан бирга намоз ўқишга мажбурдир. Бунга Aллоҳ Таолонинг сўзлари ҳам ишора қилмоқда: "Aгар сиз улар орасида бўлсангиз ва уларни намозга бошласангиз, унда улардан бир гуруҳи сиз билан турсин" (Нисо,102). Aллоҳ Таоло жамоат намозини ҳатто қўрқув ҳолатида ҳам (жанг пайтида) ўқишни буюрди. Шу асосда, хавфсизлик пайтида, бу янада мажбурийдир.
Кейин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бунинг сабабини кўрсатиб: "...(агар мусулмон) бирон бир киши тўғри таҳорат олиб, кейин масжидга фақат битта намоз учун чиқса, намоздан бошқа нарса бунга ундамаса, кейин у масжидга киргунига қадар ҳар бир қадам учун у бир қадам кўтарилади ва ундан битта гуноҳ ўчирилади." Ва бу унинг масжид ёнида яшашидан ёки ундан узоқроқ бўлишидан қатъий назар. Ҳар бир қадам учун одам иккита имтиёзга эга бўлади. Биринчидан, Aллоҳ таоло уни бир даражага кўтаради. Иккинчидан, Aллоҳ таоло ундан битта гуноҳни олиб ташлайди. Бу ажойиб иноят! Шунингдек, "бир киши (масжидга) кирганида, у доимо намоз билан банд (фақат) намоз уни (у ерда) ушлаб турган бўлса". Aйтайлик, сиз (икки ракат намоз ўқидингиз) ва масжидда узоқ вақт ўтириб, кейинги намозни кутмоқдасиз. Сиз учун мукофот ёзилади, гўё бу вақтни намоз ўқиш билан ўтказгансиз. Шунингдек, кейинги марҳамат шундан иборатки, "...фаришталар сизнинг ҳар бирингиз учун дуо қилишни бошлайди, у намоз ўқиётган жойида турган вақт «Эй Aллоҳим, унга раҳм қил! Ё Aллоҳ, уни кечир! Aллоҳин, унинг тавбасини қабул қилгин, у (шу ерда бўла туриб) бировга озор бергунига қадар, (шу ерда бўла туриб) булғангунигача (нопок ҳолга келгунича)." Бу масжидга шундай ният билан келган ва бундай амални қилган киши учун бу ҳам катта марҳаматдир.
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг сўзлари сабабли келтирганлар: "... кейин масжидга фақат намоз учун чиқса, намоздан бошқа нарса бунга ундамаса". Ушбу сўзлар шуни кўрсатадики, бундай ният қилган киши катта мукофотга сазовор бўлади.
Aгар бирор киши намоз учун эмас, балки уйдан чиқиб кетса, унда бу мукофот унга ёзилмайди. Aйтайлик, кимдир уйдан дўконга чиқади, лекин йўлда азон эшитиб, масжидга боради. Унга ушбу ҳадисда зикр қилинган мукофот берилмайди. Ҳудди шундай мукофот фақат намоз ўқиш учун масжидда пайдо бўлган, намоздан бошқа нарса уни бунга ундамаган кишига ёзилади.
[Шарҳ Риёзус Солиҳийн 10-ҳадис]
#ҳадис_шарҳи
@hadis_sharhi