#homiladorlik
ҲОМИЛАДОРЛИКНИНГ АНИҚ БЕЛГИЛАРИ
Тахминий ва эҳтимолли белгилар ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида юзага чиқар эди. Аниқ белгиларнинг асосий қисми ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигида аниқланади.
📌 Ҳомиланинг юрак уриши эшитилади (врач-акушернинг стетоскопи ёрдамида);
📌 Ҳомиланинг ҳаракатлари сезилади (биринчи марта туғувчиларда- 18-20 ҳафтада, қайта туғувчиларда - 16-18 ҳафтада);
📌 Ҳомиланинг йирик ва майда бўлаклари ёки шу бўлакларнинг ҳаракати пайпасланади (2- уч ойликнинг бошларида);
📌 Рентгенограмма ва УТТ да ҳомиланинг скелети кўринади;
Аниқ белгилар барчаси ҳомиланинг бачадонда жойлашганига асосланади.
⚡️ Аммо энг ишончли ва аниқ маълумотни УТТ (УЗИ) беради. Яна бир қулай тарафи шуки, бу усул билан ҳомиладорликни анча вақтли аниқлаш мумкин.
📌 Қорин орқали одатий УТТ да ҳомилани 4-5 ҳафталикда, қин орқали УТТ да эса 3,5-4 ҳафталигида аниқлаш мумкин.
Расмда:
Чапда - қин орқали УЗИ.
Ўнгда - қорин орқали УЗИ;
@GYNECOUZ