ҲОМИЛАДОРЛИКНИНГ ТАХМИНИЙ БЕЛГИЛАРИ Бу белгилар ҳомиладорликнинг илк ҳафталарида пайдо бўлади. Уларга қуйидагилар киради:📌 Кўнгил айниши ва қайт қилиш (асосан тонгда), иштаҳанинг ва овқатга интилишнинг ўзгариши (гил кесак, бўр, оҳактош ейиш хоҳиши), таъм сезишнинг ўзгариши;
📌 Нерв системасининг фунционал ўзгаришлари: кайфият тез ўзгариши, йиғлоқилик, бош айланиши, тундлик, таъсирчанлик, эшитиш ва ҳид сезишнинг кучайиб кетиши.
📌 Тез-тез сийиш;
📌 Сут безларининг қаттиқлашиши ва сезгирлигининг ошиши;
📌 Юзда, кўкрак сўрғичлари ва уларнинг атрофидаги ҳалқада, қориннинг ўрта чизиғи бўйлаб тери рангининг ўзгариши, яъни тўқлашиши;
📌 Сут безлари, сонлар ва қорин терисида йўл-йўл чизиқлар пайдо бўлиши;
📌 Қорин ҳажмининг катталашиши (бу ҳомила туфайли эмас, балки қорин терисида ёғ тўпланишидан юзага келади);
📌 Овқат билан боғлиқ нохуш ҳиссиёт, ошқозон соҳасида оғирлик сезиш.
@GYNECOUZ