Давлат рамзлари
🔰10 декабр - Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси
қабул қилинганига 32 йил тўлди
"Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонун 1992 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси муаллифи Ўзбекистон халқ шоири, давлат ва жамоат арбоби, Абдулла Ориповдир. Ўзбекистон Республикаси мадҳияси мусиқасининг муаллифи эса санъат арбоби, бастакор Мутал Бурҳонов саналади.
Давлат мадҳияси мамлакат раҳбарининг турли мамлакатларга расмий ташрифлари чоғида, юртимизга келган хорижий давлатлар раҳбарларини кутиб олиш маросимларида, умумхалқ байрамларида, спорт мусобақаларида янграйди.
Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир деб белгилаб қўйилган.
@grandtalim
@yangiasruniversiteti