Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўз (тегиши) ҳақдир. Агар бирор нарса қадардан ўтадиган бўлса, кўз тегиши ўтган бўлар эди. Қачон сиздан ғуслга ёрдам сўралса, ғуслга ёрдам беринглар», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
🔖Изоҳ: Бир одамга кўз тегса, буни даволаш учун ўша кўзи теккан одам ювинган сувни унинг устидан қуйилади. Бу ҳадисда кўзи теккан одамдан ювиниш илтимос қилинса, инкор қилмаслик кераклиги айтиляпти. Ҳадисда айтилган ғусл намоз учун қилинадиган ғусл эмас, балки устидан сув қуйиб ювинишдир.
Имом Аҳмад, Насаий ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилган ҳадисда қуйидагича баён қилинади: «Кўзи теккан киши юзини ва икки қўлини чиғаноғи билан ювади. Кейин киндигидан жисмининг пастигача ювади. Сувни қадаҳга қуйиб туриб, кўз текканнинг бошидан ва елкасидан қуйилади. Сўнгра қадаҳни тўнтарилиб қўйилади. Аллоҳнинг изни ила тузалиб кетади».
👉 https://t.me/goyibyoronlar