G'oyib Yoronlar.uz|Rasmiy kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


💎 Наманган вилояти Поп тумани Тўда қишлоғи "ҒОЙИБ ЁРОНЛАР"Жоме масжиди 💎 Таклиф ва мурожаатлар учун 👇👇👇 Админ : Бош имом хатиб Қориев Мухаммад Расулжон тел.номер : 905525353 @xojiuzz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Она менга бир кулиб қаранг...

Она менга бир кулиб қаранг,
Кулгуйингиз дардимга дори...
Рўмолингиз яхшилаб ўранг,
Кўринмасин сочингиз қори...

Она менга бир кулиб қаранг,
Ажинларга тикилай бироз...
Нур юзингиз порлаб турибди,
Бироз озиб қолибсиз ҳолос...

Она менга бир кулиб қаранг,
Тишларингиз садафи қани...
Шу кунгача парво қилмабман,
Қулоғимдан бир чўзинг мани...

Она менга бир кулиб қаранг,
Кўзингизда кўрай ўзимни...
Куттирибман соғинтирибман,
Қамаштириб дунё кўзимни...

Она менга бир кулиб қаранг,
Юзингизга лабимни босай...
Истасангиз меҳрибонгинам,
Сўзингизга жонимни осай...

Она менга бир кулиб қаранг,
Нега деманг, сўраманг ҳолим...
Кулишингиз бир кўргим келди,
Оҳ онама, оҳ қадди долим...

Она менга бир кулиб қаранг,
Артманг майли ёшларим оқсин...
Сизни эмас, пулни ўйладим,
Пушаймоним юрагим ёқсин...

Она менга бир кулиб қаранг,
Нега аввал боқмадим сира...
Ўз нафсимга тинмай термулиб,
Бу кўзларим тортибди хира...

Она менга бир кулиб қаранг,
Келинг бирга куламиз тўйиб...
Ақли кириб келди болангиз,
Дунёларни бир четга қўйиб...

Она менга бир кулиб қаранг,
Кулгуйингиз дардимга дори...


📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️

👉 https://t.me/goyibyoronlar


Синашда давом этаман...
🥀
"Бир гўзални учратдим. Унга уйланмоқ истайман. У шу қадар дилбарки, кўзларига маҳлиё бўлдим," дебди бир ўғил отасига. "Албатта, ўғлим, кел, унинг қўлини сўраймиз. Маъқул келсак, унга уйланасан," жавоб берди ота. Ўғли таъриф этган гўзални кўргач, ота айниб қолиб, ўғлига у бу қизга номуносиблигини, бу дилбарга ўзи уйланишини айтибди. "У мендек кўпни кўрган, қадрига ета оладиган инсонга муносиб," дебди ота.
Отасининг муносабатидан ҳайратга тушган ўғил падари билан талашиб кетибди. Кўзлари сўқирлашган жигарлар муаммога муроса излаб қози ҳузурига келишибди.
Масалани тинглаган қози дилбар тўғрисидаги таърифлардан сўнг бу жононни кўрмоқ истагида қизни маҳкамага чақиртирибди. Унинг ҳуснини кўргач, отага ҳам, ўғилга ҳам дағдаға қилиб, уларни ҳайдаб юборибди. "Бу гўзал санларга ўхшаган ахмоқлар учун яратилмаган. У менингдек нуфузли одам учун Яратганнинг ҳадясидир," дебди. Учала ошиқлар курашиб - талашиб, ечим излаб вазирнинг олдига келишибди.
Вазирнинг ҳам қизга ишқи тушиб, худбин ошиқларни покиза қиз номига доғ туширишда айблаб, жазога буюрибди. "Бу ойчехрага фақатгина вазирлар билан яшамоқ ярашади. Сен яланг оёқларга унга уйланишга йўл бўлсин," дебди. Аммо, бу гап-сўзлардан ҳабар топган шахзода вазирни ҳам қўшиб, жазога тортибди. "Бундай гўзаллар фақатгина шаҳзодаларга ярашгай," деб вазирни ҳам доғда қолдирибди.
Бу бахс-мунозараларга гувоҳ, сукут сақлаб турган гўзал эса тўсатдан қаҳ-қаҳ отиб кулибди. "Кимга турмушга чиқишни ўзим ҳал қиламан. Менинг шартим бор - мен югурганда ким менга етиб олиб, ушласа, мен ўшаникиман!" дебди қиз.
Шундай деб ҳаммани кўнглини ўғирлаган қиз чопиб кетибди. Нафс ва худбинлик қули бўлган, бир-бирини босиб-янчиб чопаётган ўғил, ота, қози, вазир ва шаҳзода кўп ўтмай чуқур бир ўрага тушиб кетишибди. Шунда қиз ўранинг бошига келибди ва уларга жилмайиб қарабди.
"Менинг кимлигимни сўрамай ортимдан югурдингиз. Менинг исмим Дунё! Айтишларича, менга эришиш учун ҳатто ота ўғлини, ўғил отани, жигар жигарни ўлдиришга, одамлар бир-бирларини ҳар нима қилишга тайёр эканлар. Лекин охир-оқибат уларнинг бу ҳоҳиши мана шу - сиз ётган қабрда, кеч бўлганида якун топади. Мен эса одамларни синашда яна давом этаман!" дебди дилбар.

👉 https://t.me/goyibyoronlar


Тошкентдан қайтаётиб, довон ошишда "Дамас" автоҳалокатга учраганини кўрдик Уловни тўхтатиб,  ёрдам бериш учун ўша томонга югурдик.
Машина ағдарилиб кетган Унга кўкатлар юкланган экан Ҳайдовчи ва йўловчининг аҳволи оғир эди Бир неча уринишлардан сўнг уларни машинадан суғуриб олдик.
Жон талвасасида питирчилар эди Биринчи ёрдамни ҳам кўрсатдик, афсуски, фойда бермади
Кимдир : “Жон беряпти, калима айтсин”, деб бақирди
У эса: “Кўкатнинг бир боғи минг сўм. Агар қопи билан олсангиз, келиштириб бераман”, деб такрорлар эди
Унинг гапларини эшитиб баданимдан совуқ тер чиқди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас жон таслим қилди
Йўлда кетаётиб бир-биримизга гапиргани куч топа олмадик Жимгина етиб келиб тарқалдик. Бўлиб ўтган воқеа кўз ўнгимдан кетмади. “Бир боғи минг сўм.” сўзлари бошимда айланарди
Инсон дунёда қайси сўзни кўп ишлатса, кетар чоғи ҳам шу сўзни айтар экан “Лаа илаҳа иллаллоҳ" калимасини айтиш осон эмас экан. Тириклик чоғимизда кўп-кўп такрорламасак, кетар чоғда тилга келмас экан
Аллоҳ
охиримизни гузал килсин.


Аҳлингизни намозга буюринг!

Бугун бир дўстимни бомдод намозида кўрдим. Ўзи масжид атрофида яшамасди. Нега айнан бу масжидга келиши сабабини сўрасам, шу атрофда яшайдиган ўғлини бомдодга уйғотгани келганини айтди.
Дўстим Аллоҳнинг қуйидаги амрларини ҳаётга татбиқ этаётганди:
"Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг" (Таҳрим сураси, 6-оят);
"Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил" (Тоҳа сураси, 132-оят).
Ҳавас қилдим...

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 https://t.me/goyibyoronlar


«Ҳақ бўлсангиз ҳам ота-онангиз билан тортишманг. "Биррул волидайн" – бу отангиз ёки онангизнинг бошини ўпиб қўйишгина эмас. Бу билан уларнинг розиликларини олдим деб ҳам ўйламанг.
"Ота-онага яхшилик қилиш" дегани, уларни бахтиёр қиладиган нарсани амалга оширишга шошилиш ҳамда  уларни хафа қиладиган нарсадан йироқ бўлишдир».


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 https://t.me/goyibyoronlar


Саҳл ибн Муъоз розияллоҳу анҳудан, у отасидан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ғазабини унга амал қилишга қодир бўлиб туриб ичига ютса, Аллоҳ уни қиёмат куни халойиқнинг олдида чақириб, ҳури ийнлардан истаганини танлаш ихтиёрини беради», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 https://t.me/goyibyoronlar


Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:

Кимнинг ғами охират бўлса, Аллоҳ унинг бойлигини қалбига солиб, ишларини тартиблаб қўяди (ҳамма ишлари ўнгидан келаверадиган бўлиб қолади). Дунёдан юз ўгириб кетса ҳам дунё унинг ортидан чопаверади.

Кимнинг ғами дунё бўлса, Аллоҳ унинг қашшоқлигини бурнининг остига олиб келиб қўяди, ҳамма ишларини пала-партиш қилиб юборади (ҳамма иши чаппасига кетаверади). Дунёдан эса ўзига тақдир қилинганидан ортиғига эришмайди.


👉 https://t.me/goyibyoronlar




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тонгги шаббода сенга
Ўз сирларини айтади,
Ухлаш учун қайтма...


❄️ Яна бир гўзал тонгда борлигингиз учун Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Феълингизнинг кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин.

❄️ Яратган Зот бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, хар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги англаб туриш туйғусидан, улардан яхши хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин.

❄️ Тинчликда ўтган ҳар бир кун Аллоҳнинг бизга хушҳабаридир, унга шукрона қилиш,ибодатда ўтказиш эса бизга Жаннат учун берилган калитдир.
Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бугун 21 декабр 2024 йил.

Хайрли  тонг
кадрдонларим.

📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️

👉 https://t.me/goyibyoronlar


Bahromjon Abdurahmonov dan repost
📖 Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси 103-оят).

Намоз вақтлари

⏰ Бомдод 07:00
⏰ Пешин   13:00
⏰ Аср         15:25
⏰ Шом       17:00
⏰ Хуфтон   18:30

💎 Наманган вилояти  Поп тумани Тўда қишлоғи "ҒОЙИБ ЁРОНЛАР"Жоме масжиди"

🟥Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

🚀 Улашинг: https://t.me/goyibyoronlar


Bahromjon Abdurahmonov dan repost
Қиёмат куни сени аҳволинг қандай бўлади?
• • •
Сен вақтингни беҳуда кетказганингга афсусланасан!
Сен кераксиз нарсалар билан банд бўлганинг учун афсусланасан!
Сен вақтида ўранмаганинг учун афсусланасан!
Сен кўзингни тиймаганинг учун афсусланасан!
Сен намозни адо этмаганинг учун афсусланасан!
Сен рўза тутмаганинг учун афсусланасан!
Сен Аллоҳни ҳар бир сония зикр этмаганинг учун афсусланасан!
Сен ўша гуноҳни тарк этмаганинг учун афсусланасан!
Сен ҳақнинг ортида эргашмаганинг учун афсусланасан!
Сен Қуръон ва Суннатга риоя қилмаганинг учун афсусланасан!
Сен илм олмаганинг учун афсусланасан!
Сен қодир бўла туриб, Қуръоннинг хеч бўлмаса бир жузини ёд олмаганинг учун афсусланасан!
Сен афсусланасан!
Аллоҳга қасам-ки, сен афсусланасан.

https://t.me/goyibyoronlar


Bahromjon Abdurahmonov dan repost
Қиёмат куни сени аҳволинг қандай бўлади?


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
1) Солиҳлардан бири: “Кимнинг жумаси мақбул бўлса, ҳафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади”, деган экан.

2) Солиҳлардан бири деди: “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

3) Tовус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди.
(“Tариху восит”)

4) Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.
(“Aхбарул қудот”)

5) Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яʼни дуо билан машғул бўлар эди.
(“Зодул маод”, 1/382)

6) Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади.
(“Tариху димашқ”)

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 https://t.me/goyibyoronlar


Фарзанд тарбиясини муҳим бир лойиҳа деб қарамас эканмиз, бу борада муваффақиятга эриша олмаймиз!

   👉 https://t.me/goyibyoronlar


Имомни бир киши ваъз ўртасида тўхтатиб, келтирган ҳадиси заиф эканини айтди.

Имом унга одамлар олдида миннатдорчилик изҳор қилди. Намоздан кейин у одам билан бирга ташқарига чиқдилар.

Ёлғиз қолишганда имом ўзи келтирган ҳадисининг саҳиҳ эканини исботлаб берди. Шунда у киши таажжубланиб: "Нега буни ваъз қилаётган пайтингиз, одамлар олдида айтмадингиз?!" деди.

Шунда имом унга: "ҚАЛБЛАРНИ ҚОЗОНИШ ВАЗИЯТНИ ҚОЗОНИШДАН МУҲИМРОҚДИР", деди.

Воқеа аниқ бўлган. Имом эса буюк устозлардан эди.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

👉 https://t.me/goyibyoronlar


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#МАҚОЛА

ФАТВО БЕРИШ МАСЪУЛИЯТИ


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Нурулло Маҳкамов,
Чуст туман “Саид Насимхон тўра” жоме масжиди имом-ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#МАҚОЛА

АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Сохибжон Болтабоев,
Косонсой тумани “Содод” жоме масжиди имом-ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


ТАКОСУР СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу суранинг фазилати ҳақида бундай дейдилар: «Такосур сураси ўқувчиси руҳоният оламида шукур қилувчи деб чақирилади» (Имом Дайламий «Фирдавс» номли китобида Асмо бинти Умайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилган).

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Такосур сурасини ўқиш минг оят ўқиганликка тенг бўлишини қуйидаги сўзлари билан баён этганлар: «Сизлардан бирингиз ҳар куни минг оят ўқишга қодир бўлмайдими? «Бунга ким қодир бўла олади?» деб сўрашди. Расулуллоҳ алайҳиссалом айтдилар: «Сизлардан бирингиз «Алҳакумут такасур» сурасини ўқишга қодир эмасми?» (Имом Ҳоким ва Имом Байҳақий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган).

«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 https://t.me/goyibyoronlar


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#МАҚОЛА #АҚОИД

СОФ ЭЪТИҚОД ДУШМАНЛАРИ


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Шерзодбек Ахмедов,
Мингбулоқ тумани “Мулла Абдурахмон” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌹Ассалому алайкум ва
     роҳматуллоҳи ва  
            барокатуҳу!!!!
🌟ЖУМА айёми  
               муборак!!! 🕋 🕊

20 декабр 2024 йил.

🤲Аллоҳим!
Тилларда достон марҳаматингни,
раҳматингни,
авфингни ҳаққимизга тилаймиз.


🕋
🤲Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил.
Ҳайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда,саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрлар бўлсин!!! Омин!!!
🤲
🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟

👉 https://t.me/goyibyoronlar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.