Ўзбекистондаги энг арзон АИ-80 маркали бензин 8 150 сўмгача кўтарилди
Сабаб нима?
Янги йилнинг биринчи кунида 80-АИ маркали бензин яширинча хусусийлаштирилган UNG Petro шохобчаларида 6 900 сўмдан 8 150 сўмгача қимматлади.
Ҳозирга қадар компания нархларнинг бирданига 18,1 фоизга оширилиши сабабларини изоҳламаган.
Иқтисодчи Отабек Бакиров нархларнинг кескин ошишини 2025 йил 1 январдан эътиборан “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган барча турдаги нефть маҳсулотлари, шу жумладан, автобензин ҳам фақат биржа савдолари орқали сотилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин, демоқда.
Бир йил аввал “хусусийлаштирилганига” қарамай UNG Petro бензинни биржадан ташқари, яъни тўғридан-тўғри ва имтиёзли нархларда сотиб олиш имконига эга бўлган.
«Қизиғи, ҳали 2025 йил ҳисобидан биржа бирон кун ишлагани йўқ ва илк савдолар 3 январь куни ўтказилади. Бу дегани биржадан олинган бензин UNG Petro заправкаларида фақат келаси ҳафтадан сотилиши мумкин. Демак, ҳозирги 8 150 сўмдан сотилаётган бензин имтиёзли нархларда ва ўтган йили тўғридан-тўғри олинган арзон бензиннинг қолдиғи, - дейди иқтисодчи.
Шунингдек, Отабек Бакиров бир нечта ўринли саволларни ўртага ташламоқда:
➖Шу пайтгача яширин имтиёзларга эга бўлиб келган ва “хусусийлаштирилганидан” кейин ҳам “шохи борлигича” қолган компанияга бу мумкинми?
➖Рақобат қўмитаси нима дейди?
➖Солиқ қўмитаси нима дейди?
Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал 80-АИ бензини UNG Petro шохобчаларидан 5 700 сўмдан 6 800 сўмгача кўтарилган эди. Бу билан у бир йил-у бир кун ичида нақ 43%га қимматлаган.
Маълумот учун, бошқа ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 бензини бир неча ҳафтадан, аниқроғи совуқ тушиб газ босими камайгандан буён 8500–9000 сўм нархларда сотилмоқда.