Айни пайтда ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходимлари томонидан тиланчилик қилаётган аёлни ички ишлар бўлимига олиб бориш жараёнида жанжал тасвирланган видео айланмоқдаГўёки, ички ишлар ходимлари аёлни хўрлагани айтилмоқда.
Аслидачи, аслида тиланчиликни ўзига касб қилиб олган бундай кимсалар фақат шантаж ва публикага ўйнаш орқали қонунларга бўйсунмаслик ва жамиятда қабул қилинган тартиб-таомилларга совуққонлик қилиш билан кун кўришади.
Барчамиз деярли, ҳар куни бундай тиланчилар (кўплаб аёллар, эркаклар, айниқса, болачаларни) таъқибига, керак бўлса, қўполлигига учраймиз.
Кайфиятимиз тушиб, қўрқув сезган пайтларимиз ҳам бўлган.
Туристлар эса бундайларни кўриб, нафақат миллатимиз, балки бутун Ўзбекистон ҳақида шундай салбий таассуротлар билан кетишади.
Биз, тиланчиларга қаршимиз!
Кимки ҳақиқатда ёрдамга муҳтож бўлса, уларга кўмак беришга шароитлар бор.
Обуна бўлинг 👉
https://t.me/globus24uz