❗️Ғиждувонда яна бир уй портлагани ва бир киши вафот этганини маълум бўлди
Хонадонда иситиш печидан газ сизиб чиқиб тўпланган ҳамда уй эгалари чироқни ёқиши оқибатида чақнаш содир бўлган. Оқибатда бир киши ҳодиса жойида вафот этган.
Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига таяниб, Kun.uz’нинг билдиришича, ҳодиса жорий йил 5 феврал куни туманнинг Армечан маҳалласида содир бўлган.
Ғиждувон туманидаги энг тезкор
хабарлар 👉 @gijduvonliklar_uz

Суриштирув ҳаракатлари давомида аниқланишича, уйда ўрнатилган иситиш печидан газ сизиб чиққан ва хонага тўпланган. Хонадон эгалари томонидан чироқ ёқилган пайтида ҳаво-газ аралашмаси чақнаши содир бўлган.
Чақнаш оқибатида II гуруҳ ногирони бўлган И.Т. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Портлаш оқибатида ёнғин юзага келмаган ва ёнғин қутқарув экипажлари жалб этилмаган. Ҳодиса жойига вилоят ФВБ ва туман ИИБ масъуллари чиққан.
Туман ҳокими бахтсиз ҳодисанинг сабабини ўрганиш ва оқибатларини бартараф этиш ҳақида фармойиш чиқарди. Ҳужжат билан газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш бўйича туман комиссияси таркиби ҳамда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш юзасидан чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.
2025 йил 12 феврал куни ҳам Ғиждувон туманининг Гулистон маҳалласида газ тўпланиб қолиши оқибатида уй портлаганди.
Ғиждувон туманидаги энг тезкор
хабарлар 👉 @gijduvonliklar_uz