#диққат
‼️
Ғиждувон туманидаги баъзи ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади Юқори босимли, кесими 219 ммли газ қувуридаги газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш мақсадида "Шофиркон-2” газ тақсимлаш стансияси “Ғиждувон” йўналиши орқали:
Ғиждувон тумани Тошоқ, Айритон, Барака, Пахтаобод, Амиробод, Каллон, Тавариён, Сарвари, Қорахоний, Қарабоғ, Олмазор, Кўкча, Ғалаба, Ҳавзак, Файзулло Хўжаев ва Мустақиллик маҳаллаларидаги 9371 та аҳоли хонадонлари ва 42 та улгуржи истеъмолчиларига 15-феврал куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар табиий газни етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
🤙
"ҒиждувонГаз" ишонч телефон рақамлари:+998 (65) 572-19-52
+998 (65) 572-64-36
©"Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали матбуот хизматиҒиждувон туманидаги энг тезкор
хабарлар 👉
@gijduvonliklar_uz