Фарғона шаҳридаги "Verona" компьютер клубида жанжал кўтарган шахслар жавобгарликка тортилди
Жорий йилнинг 21 февраль куни Фарғона шаҳар Офтоб кўчасида жойлашган компьютер ўйинлари клубида етти нафар танишлар ўзаро бақир-чақир қилиб компьютер ўйнашганлиги учун клуб иш бошқарувчиси Ф.Худойназаров томонидан уларга эътироз билдирилган.
Натижада ўзаро келишмовчилик сабабли фуқаро О.Валломов унинг юз қисмига уриб юборган ва жанжалга унинг шериклари ҳам қўшилишган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар О.Валломов, М.Қодиров ҳамда Н.Маҳмуджоновларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шунигдек, уларнинг яна уч нафар шерикларига нисбатан маъмурий тартибда баённома расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган. Якунига кўра қонун устуворлиги, жазо муқаррарлиги таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram