Фарғона вилоят ИИБ рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш бўйича ўқув семинари ташкил қилиндиМаълумки Президентимизнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарорига асосан Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятини рақамлаштириш доирасида «Ягона ҳимояланган электрон ҳужжат айланиш тизими»ни жорий қилиш вазифаси белгиланган.
Мазкур топшириқ ижросини Фарғона вилоятида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўқув семинари ташкил қилинди.
Семинар давомида иштирокчиларга ягона ҳимояланган электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий қилишнинг афзаллик ва қулайликлари, жорий қилиш тартиблари етказилди.
Ўтган даврда мазкур соҳада амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, олдинда турган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизматиКаналга уланиш 👉
fviib.uz🔹Websаyt |
🔹Telegram |
🔹Facebook |
🔹Instagram