Биласизми?
Криштиану Роналду ва Роббен 2009 йилдаги мавсумолди йиғинларда "Реал Мадрид" учун биргаликда машқ қилишган…
Аммо улар ҳеч қачон расмий ўйинда бирга ҳаракат қилмаган, чунки Роббен ўша ёзнинг ўзида сотиб юборилган.
Роббен:
Бу ҳолат мени қийин аҳволда қолдирганди, чунки "Реал"да ўзимни жуда қулай ҳис қилардим ва яхши ўйнаган эдим. Аммо айрим "ўйинлар" бўлгани сабабли ҳақиқий имконият берилмади. Шунда мен қолиш учун курашиш ёки бошқа жойда карьерамни давом эттириш ҳақида қарор чиқаришим керак эди.
Гап фақат Криштиану Роналдуда эмас эди, Флорентино Перес президент сифатида қайтган ва Кака, Карим Бензема ҳамда Хаби Алонсо каби футболчиларни олиб келган эди.
Клуб катта маблағ сарфлаган ва менга пул ишлаб топишлари кераклигини айтганди.
Мен учун бу ёмон бўлди, чунки собиқ мураббий Мануэль Пеллегрини билан жуда яхши муносабатда эдим. Бундан ташқари, эҳтимол ўз карьерамдаги энг яхши мавсумолди йиғинлардан бирини ўтказгандим. Аммо кетишимга тўғри келди.
Роббен ўша ёзда "Бавария"га қўшилди ва клуб тарихидаги энг зўр ўйинчилардан бирига айланди.
Одамзод яхшилик қаерда ётганини билмайди.
📱
@xayrulla_hamidov