Асланов билан футбол dan repost
Формат ажойиб нарса-да, аслида. Кучли жамоаларни имкон қадар охирги босқичларда рўпара қилишга ҳар қанча ҳаракат қилманг, барибир нимадир бошқача кетади.
Чемпионлар лигаси янги форматидаги плей-оффда яна бир кичик ўзгариш бор. Умумий жадвалда эгаллаган ўринлар таъсир қилади. Ҳозирги гуруҳда 1-2 ўринни олган жамоалар финалгача рўпара келмаслиги таъминланган. Лекин савол – ўша икки жамоа ростанам энг кучлими?
Форматга кўра, ҳозирги босқич якунланса, дастлабки 8 жамоа биратўла сакраб 1/8 финалга чиқади ва ўз рақибини кутиб туради. 9-24 ўринни эгаллаган 16 жамоа эса 8 жуфтликка бўлиниб, 1/16 финални ўйнайди ва шу ердан ўтган 8 ғолиб кейин ҳалиги рақибини кутиб турган 8 жамоага тўқнаш келади.
9-24 ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида бўладиган 1/16 финалга қуръа қандай бўлиши расмда кўрсатилган. 9-10 ўринни олган икки жамоа 23-24 ўринни эгаллаган икки жамоа билан қуръа қилинади. Яъни агар ҳамма ўз ўрнида қолса, “Арсенал” ё “Динамо” Загреб ё ПСЖ билан ўйнайди. Қуръа шу икки рақибдан бирини танлаб беради, иккинчи жамоа “Аталанта”га тушади. Шу тариқа 8 жуфтлик аниқланади.
Уларни ккйинги босқичда 8 жамоа кутиб туришини биламиз. Қизиғи шу ерда. 1/8 финал қуръасида ҳам аввалгидек ҳамма жамоа аралаштириб юборилмайди. Масалан, жадвалда 1 ва 2 ни олган жамоага фақат 15, 16, 17, 18 ўринни эгаллаган жамоалар ичида аввалги плей-оффда ютиб чиққан 2 жамоа ичидан рақиб танланади. Жадвалда 3-4 ўринни эгаллаган икки жамоага 13, 14, 19, 20 ўринларни олган тўрт жамоадан чиқиб келган икки ғолибдан бири тушади. Ҳоказо.
Тушунтираман. Айтайлик, ҳозир 1-ўринда “Ливерпул”, иккинчи ўринда “Байер” турибди. Ҳамма ўринлар шундай қолди деб тасаввур қилайлик. Энди расмга қаранг: бу икки жамоага рақиб охирги жуфтликлардан, яъни айни пайтда “Бенфика”, “Атлетико”, “Милан” ва “Реал” ичидан хосил бўлган икки жуфтлик ғолибларидан тушади. Масалан, “Атлетико” ва “Реал” плей-оффни ютиб, 1/8 финалга чиқса, “Ливерпул” ва “Байер” билан қуръа қилинади. Агар 1/8 финалда “Байер”га “Атлетико” тушса,
“Ливерпул”га “Реал” тушади.
Қайтараман, 1/8 финалда “Ливерпул”га “Реал” тушади.
@aslanov_futbol