Охирги вақтлар ўзимдаги қадрият, одатларни бошқатдан кўриб чиқяпман. Бегоналарга вақт ажратиш, кераксиз баҳсларни кескин камайтирдим. Ўрнига ўз устимда ишлаяпман. Энг асосий ютуғим — китоб ўқиш соатларимни кўпайтирдим. Ўқиганда ҳам кўпроқ иқтисодиёт, молия йўналишидаги китобларни ўқиб чиқдим, ўқияпман.