Олимлар абадий батарейкани ихтиро қилишди
Oлимлар 5700 йил давомида қувватлашни талаб қилмайдиган абадий батарейкани яратишди. Унинг ўлчами жуда кичик — атиги 1х1 см, лекин бу мослама ичида юқори самарадорликка эга бўлган радиоактив углерод-14 бор. Бу материалдан чиқаётган энергияни кичик ҳажмда узоқ муддат сақлаб туриш технологияси ҳақиқий инқилобий ютуқ ҳисобланяпти.
Қизиқарлиси шундаки, радиоактив материалдан фойдаланиш унинг хавфсизлигига оид саволларни келтириб чиқарди. Лекин ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, углерод-14 дан чиққан радиация махсус капсула билан бутунлай изоляция қилинган ва унинг инсон саломатлигига таъсири деярли мавжуд эмас. Бундай ихтиро фақатгина электроника соҳасида эмас, балки тиббиёт ва фазовий тадқиқотларда ҳам катта амалий аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Бундай батареялар нафақат узоқ муддатли, балки иқлим учун экологик фойдали маҳсулот сифатида баҳоланяпти. Тасаввур қилинг, замонавий қурилмаларни доимий зарядловчи ускуналар, қуёш панеллари ёки аккумуляторлар ўрнига шу каби мосламалардан фойдаланилса. Бу нафақат энергия истеъмолини камайтиради, балки чиқиндиларни ҳам сезиларли даражада қисқартириши мумкин.
Тахминларга кўра, бу батарея илк бор юкори даражада автоном ишлашни талаб қилувчи соҳа — масалан, космос тадқиқотлари ёки тиббий имплантларда синовдан ўтказилади. Лекин тез орада бундай технологияни смартфонлар, хусусан, янги iPhone моделларида ҳам кўришимиз эҳтимолдан ҳоли эмас.
Бундай ихтиро яқин келажакда технологиялар дунёсидаги кўп нарсани ўзгартириши аниқ. Абадий батарея биз учун нафақат янги имкониятлар эшигини очади, балки энергия билан боғлиқ муаммоларни ечишда ҳам улкан ихтиро десак бўлади.
🧠@nurbekalimov