Мадинадаги барча қудуқлар яхудийлар тасарруфида эди. Улар сувни истаган нархларида сотишар, ҳатто баъзида ғайирлик қилиб мусулмонларни қасддан сувсиз қолдирар эдилар. Бир куни Расулуллоҳ хутбада қудуқлардан бирини сотиб олиб ўзига жаннат ваъдасини олишни истаганлар йўқми деб сўрадилар. Ҳеч ким индамади. Хутбадан сўнг Усмон розияллоҳу анҳу хеч кимдан кўмак сўрамай у қудуқни сотиб олдилар ва вақф қилдилар. Расулуллоҳ бундан жуда хурсанд бўлдилар ва: "Аллохга қасамки, Усмон бундан кейин нима қилса қилсин, у амали унга зарар беролмас", дедилар ва жаннат ваъдасини бердилар. Бу амаллари билан Усмон сиротдан, мезондан хаётлигидаёқ ўтиб бўлганди. Ҳақиқатда унинг амалларини ўлчашга тарозилар ожиз.
" Ё насиб"
@firdavsiylar |Jannat sari bir qadam!
" Ё насиб"
@firdavsiylar |Jannat sari bir qadam!