Аллоҳ Иброхим алайҳиссаломни имтихон қилди. Унга аёли Ҳожар ва ўғли Исмоилни чўлда қолдиришни буюрди. Иброхим алайҳиссалом бу иш қанчалик оғир бўлса хам, Аллохнинг имтихонига лаббай деди, буйруқни бажарди. Уларни ташлаб кетаётганида аёли: "Эй Иброхим, бизни ташлаб кетасизми? Бу ишни сизга Аллоҳ буюрдими"? дея сўради. Халилуллох ўгирилди ва: " Ҳа, Аллоҳ буюрди", деди. Шунда Ҳожар онамиз таваккул билан: "Ундай бўлса Аллохнинг буйруғини бажаринг, У бизни зое қилмайди. Бизни сабрлилар орасидан изланг", деди ва чўл ўртасида Исмоил билан қолди. Бироз вақтдан сўнг жазирама уларга таъсир этиб, Исмоил йиғлай бошлади. Оналик мехри жўш урган аёл чорасизлик гирдобида бирор карвон кўриниб қолармикин дея, гох Сафо, гох Марва тоғларига чиқиб узоқ-узоқларга тикилди. Бир томондан Аллохга дуо қилар, бир томондан изтироб-у азоб билан сув изларди. Аллоҳдан ўзгасидан умид қилмагани учун мукофот берилди: Исмоилнинг оёқлари остидан сув отилиб чиқарди. Буюк мўжиза! Сув шундай кучли отилиб чиқардики, Ҳожар онамиз ўғлига зарар етишидан хавотирланиб: "Зам! Зам!", яни "Тўхта! Тўхта!" дедилар. Расулуллоҳ салоллоху алайхи васаллам шундай дейдилар: "Исмоил алайҳиссаломнинг онасидан Аллох рози бўлсин. Агар у "зам" демаганида хозир Макканинг ўртасидан Нилдек дарё оқаётган бўлар эди". Ва Замзам Ҳожар онамиз қўлларидан икром этилди. Шифо бўлсин дея. Замзам бизга тақдим этилган хам моддий, хам маънавий хадядир.
"Ё насиб".
@firdavsiylar |Jannat sari bir qadam!
"Ё насиб".
@firdavsiylar |Jannat sari bir qadam!