Postlar filtri


⚡️ Мулоҳаза

Наманганда Ёшлик қабристони бор экан. Ёшлик деб номланган кўчалар, маҳаллалар, маданий масканлар борлигини биламан. Бу номда журнал ҳам бор. Лекин қабристон борлигини эшитмаган эканман. Бу ном балки ўша ҳудуд, кўча ёки маҳалланинг топонимик номи билан боғлиқдир. Лекин ёшлик сўзининг маъно-мазмунидан келиб чиқиб, қабристонни бошқа ном билан аташ ҳақида ўйлаб кўриш керакмасмикин?!


⚡️ Кун ҳикмати

Пўст ташламаган илон ўлади. Вақти-вақти билан янгиланиб турмаган онг ҳам ўлимга маҳкум.

✍️Фридрих Ницше

❄️ Кунингиз хайрли бўлсин!


⚡️ Кун ҳикмати
Энг аччиқ ҳақиқат шуки, ҳатто ўта даражадаги бой инсонларнинг ҳам ўта даражадаги камбағал яқинлари бўлади.

✍️ Чарльз Диккенс

❄️ Кунингиз хайрли бўлсин!


⚡️Кун ҳикмати
⚡️ Хақиқат ҳар доим камтар ва жим!
Фақат ёлғоннинг овози баланд бўлади
.

✍️ Суқрот

❄️ Кунингиз хайрли бўлсин!




⚡️ Донишманддан сўрадилар:
- Энг қийин нарса недир?
- Сўздир, - деди у. - Тушинтириш ҳам қийин, тушиниш ҳам.


Феруза Абдусаматовна dan repost
Ассалому алайкум. Севимли нашримиз "Миллий тикланиш"ни қўллаб юборайлик! Адолат қарор топсин!


Uzdiplomat | Расмий канал dan repost
«ЙИЛ ТАНЛОВИ»

Қайси бош муҳаррир бошқараётган газета бугунги кун ижтимоий-сиёсий ҳаётини ўзида акс эттира олмоқда.

Сиз кўпроқ қайси газетани мутолаа қиласиз?

I. «ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ИЖТИМОИЙ СИЁСИЙ НАШРИ»

II. «2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ГАЗЕТАСИ»

Сўровнома 13 январь соат 23:59 да якунланади.

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: ➡️ @uzdiplomatbot
Тел: +99893 571 72 35

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X


⚡️Кун ҳикмати

Кимки кўп нарсани талаб қилса ва мураккабликдан ҳузур қилса, бундай одам адашишларга бошқалардан кўра кўпроқ мойилдир.

✍️ Гёте


Донолар ҳикмати

✅ Сен аввал ўзингни, кейин оилангни, сўнг атрофингни тузат! Шунда дунё, зотан тузалади.

✍ Маҳбубий


⚡️Кун ҳикмати

⚡️Барчамизда иқтидор бор. Лекин балиқни дарахтга тирмашиб чиқиш қобилияти бор-йўқлиги масаласида муҳокама қилсангиз, у ўзини бир умр лапашанг ҳис қилиб ўтади.

✍️ Алберт Эйнштейн


⚡️Кун ҳикмати

✅ Жонингизни ватанга беринг, қалбни ⸺ одамларга, руҳни ⸺Яратганга, аммо иззат-нафсингиз ҳамиша ўзингиз билан қолсин.


Маргарет Тэтчер

Кунингиз хайрли бўлсин!


⚡️Кун ҳикмати
⚡️Севимли нарсаларга машаққат билан, яхшиликка эса ўзига севимли бўлган нарсаларни сарфлаш билан эришилади.

✍️ Абу Райҳон Беруний

❄️ Кунингиз хайрли ўтсин!


⚡️Кун ҳикмати
⚡️Қалблар гулларга ўхшайди. Уларни ҳам куч билан очишнинг имкони йўқ. Уларнинг очилиши ва гўзал бўй кўрсатиши учун меҳр, илиқлик ҳамда сабр зарурдир.

✍️Мавлоно Румий


❄️ Кунингиз хайрли ўтсин!


⚡️Кун ҳикмати
Мен ҳаётимга кунлар қўшишни эмас, кунларимга ҳаёт қўшишни истайман.


✍️ Айман ЁҒИЙ

❄️ Кунингиз хайрли ўтсин!


⚡️Кун ҳикмати

Туғилган кунинг эсдан чиқса чиқсину, бироқ нима учун туғилганинг эсдан чиқмасин.

✍️ Ғайбуллоҳ ас-Салом


❄️Кунингиз хайрли ўтсин!


⚡️ Россияда рус тилини билмайдиган болаларни мактабга қабул қилиш тақиқланади

Россия Давлат думаси томонидан умумтаълим муассасаларига ўқишга қабул қилинганда, боланинг Россия Федерацияси ҳудудида бўлишининг қонунийлигини, шунингдек, унинг рус тилини билиш даражасини текширилиши талаби таклиф этилди. Бу ҳақда Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин хабар берди.

Танланган мониторинг маълумотларига кўра, ўқув йили бошида мигрант болаларнинг 41 фоизи рус тилини билишда қийинчиликларга дуч келган.

Хабарга кўра, сифатли таълим олиш ва мактаб ўқув дастурини муваффақиятли якунлаш учун рус тилини билиш зарур.

Акс ҳолда, тилни билмаган бола учун ўрганиш ва ижтимоий мослашиш жараёнлари ниҳоятда қийинлашади, синфдошлари ва ўқитувчилари учун муаммолар пайдо бўлади.

"Мамлакатимизга келганлар рус тилини билишлари, маданият ва тарихни ҳурмат қилишлари, Россия Федерацияси қонунларига қатъий риоя қилишлари керак" — дейди Володин.

Қонун лойиҳаси кўриб чиқилиши эртага, 11 декабр куни якунлаши режалаштирилган.


⚡️Кун ҳикмати

Аслида, тарихий воқеалар эртак каби болаларни ухлатиш учун эмас, уларни уйғотиш учун айтилади.

✍️ Алия Иззетбегович, "Шараф" китобидан


Кунингиз хайрли ўтсин!


⚡️ Жазолашдан кўра кечирмаклик мардликдир. Ожиз одам кечиролмайди. Афв этиш кучлилар фазилатидир.

✍️Маҳатма Ганди


⚡️Кун ҳикмати
Олийжаноб одам хавфсизликда ҳам хатарни, тўқликда ҳам йўқликни унутмайди. Тартиб ҳукм сурган пайтда тартибсизликлар бўлишини назардан қочирмайди. Бундай одам зинҳор хавф остида қолмайди, демакки, унинг ватани ҳам, халқи ҳам бехатар.

✍️ Конфуций.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.