⚡️10 ЙИЛЛИК ПУХТА ЛОЙИҲА ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ: Хитой мамлакатни жаҳонда қишлоқ хўжалиги етакчисига айлантириш режасини эълон қилди.
Хитой 2035 йилгача мамлакатни тез суръатларда қишлоқ хўжалиги етакчисига айлантириш режасини эълон қилди, дея хабар беради Xinhua.
Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси ва Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши томонидан эълон қилинган ҳужжатда 2027 йилгача Хитойнинг қишлоқ хўжалиги салоҳиятини оширишда сезиларли ютуқларга эришиш мақсади қўйилган.
Қишлоқни ҳар томонлама ривожлантиришда ҳам салмоқли натижаларга эришишни мақсад қилган. Шунингдек, 2027 йилгача қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ жойларини модернизация қилишни янги босқичга кўтариш кўзда тутилган.
Режага кўра, Хитой 2035 йилга бориб, асосан, қишлоқ хўжалигини тўлиқ модернизация қилиш ва қишлоқларни замонавий турмуш шароити билан таъминлаш ҳисобига қишлоқ ҳудудларини ҳар томонлама ривожлантиришда қатъий муваффақиятларга эришади, дейилади хабарда.
🔘🔘🔘
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ