⚡️ДАЛИЛ ВА ИСБОТЛАР ИНОБАТГА ОЛИНМАДИ: ИИБ фермер хўжалигига 179 млн сўмлик зарар етказилганлиги ҳолати бўйича жиноят ишини ёпиб юборгани хабар қилинди.
Жиззах вилояти, Зомин туманида фаолият юритаётган “Азизбек Мафтуни Нишонгул” фермер хўжалигининг 10 гектар ер майдонига экилган 1509 туп ёнғоқ кўчатларини Пшоғар МФЙ аҳолисининг чорва моллари томонидан пайҳон қилиниб фермер хўжалигига жами 179 млн 715 минг 360 сўмлик зарар етказилганлиги ҳолати бўйича туман ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 198-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят иши 30.03.2025 йилда тугатилган.
Ваҳоланки, фермер хўжалигига етказилган зарарни тасдиқловчи 24.02.2022 йилда расмийлаштирилган мутахассислар далолатномаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази хулосаси инобатга олинмаган.
Шу боис, Фермерлар Кенгаши 2025 йил 10 апрель куни Бош прокуратурага Жиззах вилоят ИИБнинг жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақида 2025 йил 30 мартдаги қарорини бекор қилиб, фермерга етказилган зарарларни ундириб бериш мақсадида қўшимча тергов ўтказиш бўйича кўрсатма киритилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат киритилди, дейилади хабарда.
▪️▪️▪️
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ