⚡️МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК КОДЕКСИДА ЯНА БИР ЎЗГАРИШ: Айрим ҳисоботларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиб олганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Маълум қилинишича, тадбиркорлик субъектларидан қонунчиликда назарда тутилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини талаб қилиб олиш каби ҳуқуқбузарликларни қайта кўриб чиқишга эҳтиёж сезилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисоботларни давлат органларига тақдим этиш жараёнлари соддалаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241/10-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қонун қабул қилинди.
Ушбу қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона рўйхатига киритилмаган ҳисоботларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиб олганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача жаримага тортиш белгиланди, дейилади хабарда.
🟢🟢🟢
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ