⚡️ ОТАБЕК БАКИРОВ, таниқли иқтисодчи: "+1000 сўм кимнинг ҳисобидан?".
Наманган ва Қашқадарё вилоятларида бир кило терилган пахта учун 2 500 сўмдан тўланиши ҳақидаги хабар, албатта қувонарли. Балки бу янгилик бутун республикада ҳам эртадан амал қилар?
Энди табиий савол туғилади: ҳозирда терим учун тўланаётган ўртача 1 500 сўмга қўшимча 1000 сўм харажат кимнинг бўйнига тушади? Агар ўзи бусиз ҳам пахтасининг нархи мажбурий туширилган фермернинг бўйнига тушса, урди худо. Ё Чўнтак кластерлар қўшимча тўлайдими? Шулар-а?
Идеалда, мавсум бошида ёзганимиздек, фьючерс битимларига тегинмай, 3,5 трлн.сўмлик бюджет субсидияси кластерлар фойдасига эмас, пахта теримчиларига йўналтирилганида ҳеч ким жабр кўрмасди, фермер хурсанд, соғлом кластер хурсанд, фақат ўлаётган чўнтак кластерлардан бошқа.
Ҳалиям кеч эмас, ўша антибозор қарорни бекор қилиш керак, февралда тузилган фьючерс шартномалар кучида қолиши, 3,5 трлн.сўмлик субсидия теримчиларга берилиши зарур".
9 октябр, 2024 йил.
🟢🟢🟢
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ