⚡️ЯХШИ ХАБАР: Қулай об-ҳаво шароити Марказий Осиёда қишлоқ хўжалиги мавсуми учун оптимистик прогнозни тақдим этмоқда.
Жорий йил минтақанинг асосий иккита сув ирмоғи Амударё ва Сирдарё дарёлари тўлиқ сув оқимига эга бўлиб, далаларни суғориш учун етарли миқдорда сув таъминлаши кутилмоқда.
"Бу йилги кучли ва кўп ёғингарчилик Амударё ва Сирдарёда яхши сув сатҳининг калитига айланди. Биз дарёлар сув захирасини ўтган йилнинг кўрсаткичларга мос келишини ва ҳатто ундан ҳам ортиб кетишини кутмоқдамиз", — деди Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев.
Олдинроқ таъкидланганидек, Амударё ва Сирдарё дарё ҳавзаларида суғориш даври учун ижобий сув прогнозлари бизни жорий мавсум вегетация даврида сув билан боғлиқ қурғоқчил давр бўлмаслигини кафолатлайди.
Марказий Осиё давлатлари 12 апрел куни Чимкент шаҳрида (Қозоғистон) сув хўжалигини бошқариш бўйича давлатлараро Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 86-йиғилишида 2024 йил вегетация даври учун сув олиш миқдорини тасдиқлаганлар.
Унга кўра, жорий мавсум Сирдарё ҳавзасидаги сув ресурсларидан фойдаланиш учун мамлакатлар қуйидагиларни сарфлашлари мумкин:
Тожикистон — 1.905 км куб;
Қозоғистон — 0.922 км куб;
Қирғизистон — 0.27 км куб;
Ўзбекистон — 8.8 км куб сув.
Демак, Сирдарёдан сув олишнинг умумий ҳажми 11.897 км кубни ташкил этади.
Амударё ҳавзасидан вегетация даври учун сув олиш (2024 йил 1 апрелдан 1 октябргача) 39.702 км кубни ташкил этади. Амударё сув ресурсларининг тақсимланиши қуйидагича:
Тожикистон — 6.982 км куб;
Ўзбекистон — 17.22 км куб;
Туркманистон — 15.5 км куб сув.
Сув тақсимлаш лимити ўтган 2023 йилдагидек бўлиб, ўтган йили Марказий Осиё 5 та мамлакати (Афғонистондан ташқари) Амударё ва Сирдарёдан жами 51.572 км куб сувларидан фойдаланиши керак эди. Аммо, бироз қурғоқчил давр кузатилган 2023 йилда бу икки азим дарёда 42.997 км куб яъни белгиланган чегаранинг 83.4% қисми ҳосил бўлган эди, дейилади хабарда.
🟢🟢🟢
Фермерларимиз ила ҳамнафас:
➡️ FERMER.UZ