Минимал истеъмол харажатлари қандай ҳисобланади?
Минимал истеъмол харажатларини ҳисоблаш тартиби Статистика агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Жаҳон банки мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсаткичдан:
- давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;
- камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;
- пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.
2025 йил учун ҳисобланган Минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этди. Минимал истеъмол харажатлари таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари 483 минг сўм, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 93 минг сўм ва хизматлар 93 минг сўмни ташкил этган. Бу ерда "киши бошига" деган жумлага эътибор қаратиш муҳим. Яъни, айтайлик, 5 кишилик оила ойига 3 млн 345 минг сўмдан камроқ харажат қиладиган бўлса (бу ерда умумий харажат назарда тутиляпти), улар давлат ёрдамига муҳтож қатлам ҳисобланади. Оилада бундан кўпроқ харажат қиладиганлар эса бу рўйхатга кирмайди.
🔥@fayzboguz